Ёнfин хавфсизлиги


Ёнғин хавфсизлиги хизмати бўлинмаларининг бошқа махсус хизматлар билан ўзаро ҳамкорликдаги ҳаракатлари



Download 2,42 Mb.
bet88/197
Sana21.06.2022
Hajmi2,42 Mb.
#686841
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   197
Bog'liq
1 GLAVA

3. Ёнғин хавфсизлиги хизмати бўлинмаларининг бошқа махсус хизматлар билан ўзаро ҳамкорликдаги ҳаракатлари /1/
ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари бошқа вазирликлар, идоралар ҳамда шаҳар (маскан)ларнинг махсус хизматлари билан ёнғин ўчиришда ва бошқа табиий офатлардаги ўзаро ҳаракатлари, биргаликда қабул қилинган йўриқномалар асосида белгиланади.
Махсус хизматлар билан ўзаро ҳаракат йўриқномасида қуйидагилар бўлиши шарт:
-куч ва воситаларни бошқариш тартиби;
-техника ва махсус хизмат гуруҳларини сони ва жалб қилиниш тартиби;
-ёнғин хавфсизлиги ва махсус хизмат навбатчи ходим (диспетчер)ларининг ҳаракатлари;
-махсус хизматлар бошлиқларининг бурчлари;
-ёнғин ва табиий офатларни бартараф қилишда ёнғин хавфсизлиги бўлинмаларини сони, жалб қилиниши ва улардан фойдаланиш тартиби;
-ёнғинни бартараф этишда ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари ва махсус хизмат гуруҳларини бўйсуниш тартиби.
Ўзаро ҳаракат йўриқномаси ҳамкорликдаги хизматлар раҳбарлари билан келишилиб, маҳаллий ҳокимият томонидан тасдиқланади. Ёнғин ўчириш, табиий офат ва фалокат оқибатларини бартараф этишдаги ўзаро ҳаракатнинг амалий машғулотлари, ёнғин-тактик машқ, машғулот.


4. Катта ва мураккаб ёнғинлар содир бўлганда гарнизон хизматини ташкил этиш /1/
Ёнғин хавфи ортган шароитда маҳаллий ҳокимликлар қарори билан ушбу ҳудудда ёнғин хавфсизлиги гарнизони бўлинмаларининг хизмати кучайтирилган ҳолатга ўтказилиши мумкин. Кучайтирилган ҳолатда хизматни ўташ тартиби Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазири, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар Вазири, Тошкент шаҳар ИИББ ва вилоятлар ИИБ бошлиқлари томонидан белгиланади.
Хизмат кучайтирилган ҳолатга ўтказилганда қуйидаги асосий тадбирлар амалга оширилади:
-жадвалга биноан шахсий таркибни ва раҳбар ходимларни кеча-кундуз (суткали) навбатчилигини ташкил этиш;
-масканларнинг ёнғинга қарши ҳолати ҳамда хизматнинг ташкил этилиши бўйича қўшимча кундузги ва тунги текширувларни амалга ошириш;
-шахсий таркиб ўртасида тарбиявий-тушунтириш ишлари ўтказиш;
-захирадаги куч ва воситаларни жанговар ҳисобга киритиб, шахсий таркибни жамлаш чораларини кўриш, керак бўлса хизматдан бўш бўлган барча шахсий таркибнинг умумий йиғилишини ташкил этиш;
-масканларда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича кучайтирилган чоралар кўриш;
-вазиятдан келиб чиққан холда гарнизон бўлинмаларининг куч ва воситаларини жойлашишини ўзгартириш;
-ички ишлар идораларининг бошқа хизматлари, ҳарбий бўлинмалар, фавқулодда вазиятлар ва табиий офатларни бартараф этиш штаблари билан ўзаро ҳамкорлик ҳаракатларини белгилаб олиш;
-гарнизон ёнғин хавфсизлиги бўлинмаларининг биноларини ва уларнинг ҳудудий чегараларини қўриқлашни кучайтириш;
-етарлича ёнилғи-мойлаш ва ёнғин ўчиргичлар захирасини яратиш;
-қўшимча равишда пост ва дозор хизматларини ташкил этиш.



Download 2,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   197




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish