26. Навбатчи смена хонасига қаратилган хавфсизлик техникаси талаблари /5/
Навбатчи смена хонаси автомобил турар жойи яқинида жойлаштирилиб, ҳар бир ёнғин ўчириш автомобилига ўлчами 1,2 х 2 м бўлган битта икки тавақали эшик ҳисобидан, бевосита чиқиш йўли бўлиши керак. Автомобиллар турар жойдан хонага ишланган газлар ва бензин буғлари киришидан ҳимоялаш учун эшиклар зичлагич мосламалар билан жиҳозланади. Хонада навбатчи смена таркиби тунда дам олиши ва хизматнинг кучайтирилишини ҳисобга олиб, керакли миқдорда захира жойлар учун енгил тахланадиган курсилар ёки каравотлар ўрнатилади.
Навбатчи смена хонасини ёнувчан-синтетик қатламлар билан қоплаш, улар юқорисида санитария тизимлари, хона орқали ўтиш йўллари, эшикларга ойна солиш, «хатар» хабари бўйича навбатчи смена йиғинига тўсқинлик қилувчи мебел жойлаштириш тақиқланади.
27. Автомобиллар сақланадиган жой (гараж)га қаратилган хавфсизлик техникаси талаблари /5/
Автомобиллар турар жойида жанговар ҳисобда турувчи ёнғин ўчириш автомобиллари орасида қуйидаги масофа сақланиши керак:
-автомобиллар орасидаги масофа-2м. дан кам эмас;
-ўнг томондаги охирги автомобилдан деворгача-2м. дан кам эмас;
-чап томондаги охирги автомобилдан деворгача-1,5м. дан кам эмас;
-автомобилдан устун бурчакларигача-1м. дан кам эмас;
-автомобилдан олд ёки орқа томондаги деворгача:
а) 1-3 автомобилга мўлжалланган жойларда-2м. дан кам эмас
б) 4 ва ундан ортиқ автомобилларга мўлжалланган жойларда-3м дан кам эмас;
-автомобиллар сақланадиган жой умумий ҳаво-алмашинув тозалаш қурилмаларидан ташқари, ёнғин ўчириш автомобилларининг двигателлари ишлаб чиққан газларни ташқарига чиқариб юбориш учун қурилма билан жиҳозланиши керак.
-автомобиллар сақланадиган жойдаги дарвозанинг кенглиги 4 м дан кам бўлмаслиги керак. Ҳар қандай ҳолларда дарвозанинг кенглиги ёнғин ўчириш автомобилининг кенглигидан 1 м ортиқ бўлиши керак. Ҳар бир дарвозанинг ўз-ўзидан очилиб ёки ёпилиб қолишининг олдини олиш учун, улар механик ёки автоматик тамба ва муайян ҳолатда маҳкамлаб қўйиладиган мослама билан жиҳозланган бўлиши керак. Дарвозанинг юқори қисмига 30% дан кам бўлмаган майдонига ойна солинади. Қисм алоқа таянчи томонидан биринчи дарвозанинг тавақасида ўлчами 0,7х2,0 м бўлган эшик ўрнатилади. Автомобиллар сақланадиган жой ёнидаги хоналарнинг эшиклари автомобиллар сақланадиган жой томон очилиши керак.
Ҳар бир ёнғин ўчирувчининг жанговар кийим-боши ва анжомлари махсус жиҳозланган токчаларда ёки таг курсиларда алоҳида тахланади. Бу токчалар (таг курсилар) ёнғин ўчириш автомобилларининг орқа томонига жойлаштирилиши керак. Агар токчалар (таг курсилар)дан автомобилларгача бўлган масофа 1,5 м дан ортиқ бўлса, уларни автомобилнинг ён томонига жойлаштириш мумкин.
Ҳар бир ёнғин ўчириш автомобиллари сақланадиган жойларда, автомобилларни кўрикдан ўтказиш ва уларга техник хизмат кўрсатиш учун, кучланиши 36В дан ошмаган кўчма электр чироқ бўлиши ва у темир панжара ҳамда шиша қопқоқ билан ҳимояланган бўлиши керак.
Кўрик ўтказиш зовурига 2 та туриш жойи бўлиши, уларнинг бирига поғонали нарвон, иккинчисига зовур деворларига маҳкамланган ҳалқалар ўрнатилган бўлиши керак. Устки қисм доираси 12 мм дан кам бўлмаган чивиқли панжара билан ёпилади ва у бўялади, автомобил зовурга тушиб кетишининг олдини олиш учун, у, томонлари баландлиги 8-10 см бўлган эҳтиёт гардишлар билан жиҳозланади, автомобилнинг кириш томонида, гардиш айлана шаклида бўлиши керак. Зовурнинг ички томони сопол тахтачалар билан қопланади ва кучланиши 36 В. дан ошмаган, таг қисмига тахта панжара қўйилган, доимий ўрнатилган ёритгич билан жиҳозланади, деворларидан асбоб-ускуналар учун токчалар жойлаштирилади. Иш бошлашдан олдин зовур шамоллатилади, иш тугаганидан кейин эса мойли латталар ва тўкилган ёқилғи-мой маҳсулотларидан тозаланади.
Автомобиллар турар жойи кенглиги ўлчами 10 см бўлган оқ чизиқ билан белгиланади. Автомобил сақланадиган жой об-ҳаво шароитини кўрсаткич таблоси билан жиҳозланади. Олд томонидаги деворда ҳар бир дарвозанинг икки ёнига орқа томонни кўриш учун ўлчами 1,0х0,4 м дан кам бўлмаган кўзгулар ўрнатилади. Автомобиллар сақланадиган жойнинг олд деворига ёки дарвозаларига шахсий таркибининг чақирув бўйича автомобилга ўтириш тартиби ёзиб қўйилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |