37. Ёнғин хавфсизлиги хизмати бўлинмалари томонидан қўриқланаётган корхоналарда соқчилик хизмати ва унинг вазифалари /1/
Соқчилик хизмати ёнғин хавфсизлиги қоидалари талабларининг бажарилишини назорат қилишни кучайтириш, ёнғинни ўз вақтида аниқлаб хабар бериш, ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари етиб келгунга қадар содир бўлган ёнғинни бартараф этиш чора-тадбирларини кўриш мақсадида ташкил қилинади.
Соқчилик жойларини ташкил қилиш ҳақидаги қарорни отряд, қисм раҳбари ёки ёнғин хавфсизлиги гарнизони бошлиғи қабул қилади. Соқчиларнинг хизмат ўташ жойлари, соқчилик ҳудудининг ёнғин хавфи, ёнғин ўчириш техник қуроллари ва алоқа воситаларининг рўйхати ҳамда соқчиларнинг вазифалари соқчилик журналида (12-илова) кўрсатилади. Бунда соқчиларнинг уларга бириктирилган ҳудудни доимо кузатиб тура олишлари ҳисобга олинади.
Смена шахсий таркибини соқчилик жойларига бириктириш смена бошлиғи томонидан амалга оширилади, бунда ишлаб чиқариш технологик жараёнининг мураккаблиги ва зарарлилиги ҳисобга олиниб, 1 ойдан ошмаслиги керак.
Ёнғин хавфсизлиги қисми бошлиғига соқчилик жойининг хавфсизлик ҳолатига қараб, соқчиларни 3 суткадан ошмайдиган муддатга ёнғин ўчириш автомобилида қўйишга рухсат этилади. Узоқ муддатга соқчилик хизматини ташкил этиш ёнғин хавфсизлиги хизматининг юқори бошлиқлари томонидан ҳал этилади.
Навбатчи смена ёнғин ўчиришга чиққанда соқчиларнинг чиқиши ёки чиқмаслиги соқчилик жойлари бўйича варақани ишлаб чиқишда аниқланади.
Соқчи ёнғин ўчирувчи (катта ёнғин ўчирувчи)лар таркибидан тайинланади. У смена бошлиғига бўйсунади, агарда у бўлмаса смена бўйича навбатчига бўйсунади ва фақат унинг буйруғи билан соқчиликни қабул қилади ва топширади.
Соқчи:
-соқчилик жойининг чегарасини, ёнғин хавфсизлиги ҳолатини, цех маъмурияти ва кўнгилли ёнғин ўчириш дружинасига кирувчи шахсларнинг иш жойларини билиши;
-белгиланган ёнғин хавфсизлиги тартибга риоя қилинишини назорат қилиши, аниқланган камчиликларни қисқа муддат ичида бартараф қилинишига эришиши, бу ҳақда смена бошлиғига ахборот бериши;
-ёнғин ўчириш, алоқа ва хабарлаш воситаларининг созлигини ва доимо тайёр туришини кузатиб туриши, зарур ҳолларда уларни ишлата билиши;
-технологик жараёнлар ўзгарганда ёнғин чиқиши мумкин бўлган асосий кўрсаткичларини билиши;
-ёнғин содир бўлганини аниқлаганда зудлик билан ёнғин хавфсизлиги қисмига хабар бериши ва кўнгилли ёнғин ўчириш дружинаси аъзоларини, ишчи ва хизматчиларни жалб қилган ҳолда жойлардаги ёнғин ўчириш воситаларидан фойдаланиб, ёнғинни ўчиришни ташкил қилиши;
-муҳофаза қилинаётган ҳудудни кузатишни давом эттириб, ишчи ва хизматчиларга ёнғинга қарши хавфсизлик чоралари бўйича тушунтириш ишларини олиб бориши;
-объект ҳудуди, қурилма, цех ишчилари учун техника хавфсизлиги қоидаларини билиши ва уларга риоя қилиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |