19. Катта ёнғин ўчирувчининг хизмат мажбурияти /1/
Катта ёнғин ўчирувчи (ёнғин ўчирувчи) экипаж командирига бўйсунади ва ўзининг бурчини, олдига қўйилган вазифаларни ўз вақтида, аниқ бажаришга ҳамда бириктирилган ёнғин ўчириш техник воситаларини, асбоб-анжомларининг ҳолатига жавоб беради.
Катта ёнғин ўчирувчи:
-ёнғин хавфсизлиги қисмининг чиқиш туманини, ўта муҳим ва ёнғин чиқиш хавфи юқори бўлган корхоналарни, сув манбаларининг жойлашишини ҳамда қисмдаги ёнғин ўчириш автомобиллари ва бошқа ёнғин ўчириш техникасининг тактик-техник имкониятларини билиши;
-ёнғин ўчириш ишини сидқидилдан ўрганиши, махсус техник билимларини, ёнғин ўчириш техник қуролларида ишлаш маҳоратини доимий такомиллаштириб бориши;
-Низом ва қўлланмалар, хавфсизлик техникаси қоидалари талабларини пухта билиши ҳамда уларга доимо риоя қилиши;
-қўрқмас ва интизомли бўлиши, нолойиқ хатти-ҳаракатлар қилмаслиги ҳамда бошқа ҳамкасбларини ҳам шундай ишлар қилишларига йўл қўймаслиги;
-давлат мулкини асраши, ёнғин ўчириш техник қуролларини, асбоб-анжомларини доимо тоза ва жанговар ҳолатда сақлаши, ёнғинга қарши тартибнинг сақланишини назорат қилиб туриши;
-экипаж бошлиғига ёш ёнғин ўчирувчиларни ўргатишда ёрдам бериши;
-ёнғин ўчириш автомобили жанговар ҳисобидаги барча ёнғин ўчирувчиларнинг вазифаларини бажара олиши;
-экипаж бошлиғи йўқ вақтларда вақтинча унинг вазифаларини бажариши лозим.
20. Ёнғин хавфсизлиги қисми шахсий таркибини жойлаштириш тартиби /1/
Ёнғин хавфсизлиги қисмининг шахсий таркиби одатда ёнғин хавфсизлиги қисмидаги ётоқхоналарда ёки қисм атрофидаги уйларда яшашлари керак.
Навбатчи смена учун ёнғин хавфсизлиги қисмида қуйидаги хоналар бўлиши зарур:
-ёнғин ўчириш автотехникаси учун гараж;
-шахсий таркибни тунда дам олишлари учун зарур буюмлар билан жиҳозланган хона;
-касб маҳоратини ошириш учун керакли кўргазмали қуроллар билан жиҳозланган маърифат ва жанговар тайёргарлик ўқув хонаси;
-кийимларни ювиш ва қуритиш хонаси;
-ошхона, агар овқат пишириладиган қозонлар йўқ бўлса, овқатни иситиш ва овқатланиш учун керакли асбоблар ўрнатилган хона;
-ёнғин ўчириш автомобилларига техник хизмат кўрсатиш жойи;
-ювиниш (душ) хонаси;
-ёнғин ўчириш енгларини сақлаш, ювиш ва қуритиш хонаси;
-захирадаги кийим-бошларни, ёнғин ўчириш техник воситаларни, ёнилғи-мойлаш материаллари ва бошқаларни сақлаш хонаси;
-спорт иншоотлари (хоналари) ва спорт шаҳарчаси (майдони), ўқув минораси ва тўсиқлардан иборат 100 метрлик йўлак, иссиқтутунхона, шахсий таркибни руҳий тайёрлаш йўлаги;
-устки ва жанговар кийимлар сақланадиган алоҳида жавонлар ёки алоҳида хона;
-смена бошлиғи учун дам олиш хонаси ва телефон ўрнатилган хона;
-алоқа воситалари, зарур жиҳозлар ва буюмлар қўйилган қисм диспетчерлик хизмати хонаси ва диспетчернинг дам олиш хонаси;
-ҳимояловчи газниқобларни сақлаш, таъмирлаш, текшириш ва кислород ҳамда ҳаво баллонларини қайта тўлдириш хонаси.
Ҳамма хизмат хоналарига тартиб рақамлари ёзилган бўлиши ва жиҳозлар рўйхати бўлиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |