Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров


Меъда ости бези ички секрециясининг бошқарилиши



Download 13,93 Mb.
bet223/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   219   220   221   222   223   224   225   226   ...   493
Bog'liq
fizi

Меъда ости бези ички секрециясининг бошқарилиши
Инсулин Лангерганс оролчаларидан узлуксиз чиқиб туради, аммо инсулин овқат ҳазм қилиш пайтида кўпроқ, очлик пайтида эса кам чиқади. Овқат ҳазм қилиш пайтида кучайган инсулин секрецияси ичакдан қонга ўтган глюкозанинг жигар ва мускулларда гликогенга айланишини тезлаштиради.
Инсулин секрециясини нерв системаси симпатик ва адашган нервлар орқали бошқаради. Адашган нерв таъсирланса, инсулин чиқиши кучаяди, симпатик нерв таъсирланганда эса инсулин чиқиши тормозланади.
Овқат ҳазм қилинаётганда иисулин секрецияси рефлекс йўли билан, n. vagi ядролаларидан безга импульслар келиши туфайли кучаяди.
Кўп миқдорда глюкоза истеъмол қилингач қондаги глюкозанинг кўпайиши, шунингдек оғир иш ва ҳаяжонланиш (эмоция) натижасида гипергликемия вужудга келиши инсулин секрециясини кучайтиради. Қонда глюкозанинг камайиши эса, аксинча, инсулиннинг секрециясини сусайтиради, аммо глюкагон секрециясини оширади. Шундай қилиб, инсулин ва, эҳтимол, глюкагон секрециясининг интенсивлиги қондаги глюкоза миқдорига боғлиқ. Шундай бўлгач, меъда ости безига бевосита таъсир этмайдиган гормонлар углеводлар алмашинувини ўзгартириб, инсулин секрециясини кучайтира олади. Буйрак усти безларининг мағиз қаватидан чиқадиган адреналин (гликогендан глюкоза ҳосил бўлишини кучайтирадиган гормон, буйрак усти безларининг пўстлоқ қаватидан чиқадиган глюкокортикоидлар (аминокислогалардан глюкоза ҳосил бўлишини кучайтирадиган гормонлар, ), қалқонсимон бездан чиқадиган тироксин (энергия сарфланишини ва глюкозанинг парчаланишини тезлаштирадиган гормон) шундай гормонларга киради.
БУЙРАК УСТИ БЕЗЛАРИНИНГ ИЧКИ СЕКРЕЦИЯСИ
Буйрак усти безлари мағиз қавати билан пўстлоқ қаватидан иборат, улар тузилиши ва функцияси жиҳатидан турлича бўлган ички секреция безларидир, булардан чиқадиган гормонлар ўз таъсири жиҳатдан катта фарқ қилади.
Буйрак усти безларининг мағиз қавати (мия моддаси)
Буйрак усти безларининг мағиз қавати хромаффин ҳужайралардан тузилган, улар эмбриогенез жиҳатдан симпатик нерв системасининг ҳужайраларига яқин туради. Улар калий бихромат билан бўялганда сарғиш жигарранг тусга киради, уларнипг хромаффин ҳужайралар деб аталишига ҳам сабаб шу.
Хромаффин ҳужайралар буйрак усти безларининг мағиз қаватидагина эмас, гавданинг бошқа қисмларида — аортада, уйқу артерияларинипг бўлиниш жойида, кичик чаноқ симпатик тугунларининг ҳужайралари орасида ва баъзан симпатик занжирнинг айрим ганглийлари орасида бўлади. Бу ҳужайраларнинг ҳаммаси адреналинга яқин физиологик актив модда ишлаб чиқаргани учун адренал системага киритилади.

Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   219   220   221   222   223   224   225   226   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish