Паратиреоид (қалқонсимон без ёнидаги) безлар гормонининг физиологик аҳамияти Паратиреоид безлар функцияси бузилганда организмда вужудга келувчи ўзгаришлар қонда кальций миқдорининг ўзгаришига боғлиқ.
Б у безларнинг паратгормон деган гормони етишмаганда қонда кальций камаяди, ортганда эса кўпаяди. Паратгормон оқсил ёки йирик полипептид бўлиб, трипсин таъсирида, шунингдек кислота ёки ишқорда қайнатилганда парчаланади. Бу гормон препаратлари овқат билан истеъ-мол қилинса ҳазм йўлида емирилади, шунинг учун уларни тери остига юбориш керак. Паратгормоннинг аниқ таркиби ва химиявий тузилиши номаълум.
Суяк тўқимасини емирадиган остеокластлар функциясини паратгормон активлайди. Гормоннинг бу специфик таъсири организмдагина эмас, балки гавдадан
ажратиб олинган суяк тўқимаси
культурасида ҳам намоён бўлади. Унга паратгармон қўшилса,
109-расм. Паратиреоид бсзлари етарли -
ишламаётган бсморнинг
қонзардобидаги
кальций ва фосфор миқдори ҳамда сийдик
билаи кальций ва фосфор чикишининг
паратгормон (75 бирлик) инъекция қилиш- -
даи кейин ўзгариши (Ф. Элбрайтдан). .
остеокластларнинг микдори ва активлиги кескин ортади.
Организмда паратгармонлар суяк тукимасини емиради , натижада калций ионлари суяк тукимасидан чикиб кетиб,кондаги центрапияси ошади. Паратгормон қондаги кальцийни кўпайтирувчи бошқа процессларни ҳам активлаштиради: ичакда кальций сўрилишини ва буйрак каналчаларида кальций реабсорбциясини паратгормон кучайтиради. Буларнинг ҳаммаси қондаги кальцийнинг анча кўпайишига олиб келади (кальций нормадаги 10—11 мг% ўрнига 18 мг% етади ва ундан ошади). Айни вақтда қондаги фосфор камаяди, чунки паратгор-мон фосфатларнинг сийдик билан чиқишини кучайтиради (109-расм). Паратгормон қонга кам чиққанда қон плазмасидаги кальций концентрацияси 5 мг % га тушиб қолиши мумкин.
Паратиреоид безлар фаолиятининг бошқарилиши Одатда қон илазмасидаги кальций концентрацияси ички муҳитнинг энг аниқ бошқарилувчи факторларидан бири бўлиб, ҳамиша жуда аниқ миқдорда туради, соғлом одамда қондаги кальций концентрациясининг нормал миқдорга нисбатан 0,5 мг % қадар ортиқ ёки кам бўлиши сийрак учрайди.
Қонга ўтадиган паратгормон миқдори бошқарилиб турганидан, қондаги кальций миқдори тор доирада ўзгаради. Қонда кальций камайиши туфарли паратиреоид безларнинг ички секрецияси кучаяди, натижада кальций суяк деполаридан қонга кўпроқ ўтади. Қонда шу электролит миқдори кўлайганда эса, аксинча, паратгормон чиқиши сусаяди, натижада қондаги кальций камаяди. Шундай қилиб, паратиреоид безлар фаолияти билан қондаги кальций миқдори ўртасида икки томонлама боғланиш бор.
Бир қанча тадқиқотчиларнинг фикрича, паратиреоид безлардаги ҳужайралар активлиги шу безларга келувчи қондаги кальций концентрациясига бевосита боғлиқ, бу ионларнинг кўпайиб кетиши паратгормоннинг ҳосил бўлишини автоматик равишда сусайтиради.