Меъда ости бези гормонлари Лангерганс оролчалари уч хил ҳужайралардан — альфа, бета ва гамма-ҳужайралардан тузилган. Улар орасида энг кўпи (итларда қарийб 75%) бета-ҳужайралардир; булар кичкина ва донадор протоплазмали бўлади.
Бета-ҳужайралар инсулин (лотинча insula — оролча) гормонини чиқаради. Ҳайвонлар организмига аллоксан юборилганда бета ҳужайралар ҳалок бўлади ва бунинг оқибатида инсулин чиқиши тўхтаб, диабет вужудга келади.
Оролчаларнинг альфа-ҳужайралари глюкагон гормонини ҳосил қилади. Ҳайвонлар организмига кобальт тузлари катта дозада юборилса, альфа-ҳужайралар ҳалок бўлиб, глюкагон чиқиши тўхтайди. Меъда ости безининг майда чиқарув йўлларидаги эпителий липокаин юрмонини чиқаради, деган маълумотлар бор.
Без экстрактларида яна иккита гормон — ваготонин ва центропнеин топилган.
Инсулин. Меъда ости безидан инсулин гормонини ажратиб олиш йўлидаги уринишлар узоқ вақтгача натижа бермаган, чунки бу гормон оқсил модда бўлиб, қирқиб олиб майдаланган меъда ости безида панкреатик шира таъсирида парчаланиб кетади. 1902 йилда Л. В. Со-болев инсулин парчаланишининг олдини олишга ёрдам берадиган икки усулни таклиф этди. Бу усуллардан бирида ҳайвоннинг меъда ости безини олиб ташлашдан 4—5 кун олдин безнинг шира чиқарув йўллари боғлаб қўйилади; шу сабабли ташқи секретор эпителий дегенерацияланиб, нобуд бўлади. Натижада безда инсулиннинг ферментатив парчаланишига сабаб бўладиган шира қолмайди. Иккинчи усулда эмбри-онларнинг меъда ости безидан гормон ажратиб олинади, чунки уларда ҳали ҳазм шираси ҳосил бўлмайди. 1922 йилда Ф. Бантинг ва Ч. Бест биринчи усулни татбиқ этиб, инсулиннинг актив препаратларини олишди.
Инсулиннинг химиявий тузилиши яқинда аниқланди. Инсулин дисульфид боғлар билан бирлашган 17 хил аминокислотанинг икки занжиридан тузилган полипептид экан (биринчи занжир 21 аминокислотадан, иккинчи занжир 30 аминокислотадан тузилган). Ҳозир инсулин препаратлари кимёвий синтез йўли билан олинган (лекин бу препаратлар ҳозирча кам актив). Бу организмдан ташқарида синтез йўли билан олинган биринчи оқсилдир. Турли ҳайвонларнинг меъда ости безидан олинган инсулинлар молекуласида аминокислоталарнинг жойлашуви билан фарқ қилади. Инсулин молекуласида рух (Zn) йўқ, лекин у рухни бириктира олади; айни вақтда инсулии таъсири узаядв ва кучаяди.
Инсулин ҳужайра мембранасининг глюкозага нисбатан ўтказувчанлигини оширади ва ҳужайрааро суюқлиқдан ҳужайра ичига глюкоза ўтишини жуда тезлаштиради. Инсулин йўқ муҳитда глюкозанинг ҳужайра ичига ўтиш тезлиги етарли миқдорда инсулин бор муҳитга нисбатан 20 баравар камаяди. Глюкозанинг утилизациясига (сарфланишига) таалуқли ферментатив реакциялар глюкоза фосфатланиши ва оксидланиши, шунингдек гликоген ҳосил бўлиши ҳужайра ичида рўй бергани учун, инсулин глюкозанинг ҳужайра ичига ўтишига ёрдам бериб, глюкоза утилизациясининг барча процессларини амалга оширади. Шу билан бирга тўқималарнинг ҳужайрасиз гомогенатларида (гомогенатлар ҳужайраларни эзиб олинади, бунда ҳужайра, мембраналари емирилиб кетади) углеводларнинг утилизациясига инсулин ҳеч бир таъсир этмайди. Углеводлар алмашинувига инсулиннинг таъсир этиш механизми ҳужайра структурасининг бутунлигига, ҳужайра мембранасининг ўтказувчанлигига, инсулиннинг таъсир кўрсатишига боғлиқ эканлиги шундан кўриниб турипти.
Инсулин таъсирида мускул толалари ва жигар ҳужайраларининг мембраналаридан глюкозанинг кўпроқ ўтиши гликогеннинг синтезланишига, унинг жигар ва мускул ҳужайраларида тўпланишига ёрдам беради. Инсулин глюкозанинг утилизациясини ошириб, организмда ёғ ҳосил бўлишипи кучайтиради. Инсулиннинг катта дозалари организмга юборилганда қон плазмасидан скелет мускуллари, юрак мускули, силлиқ мускуллар, кўкрак бези, жигар ва бошқа органлар ҳужайраларининг ичига анча глюкоза ўтиши натижасида қондаги глюкоза камаяди, шунинг учун марказий нерв системасининг ҳужайраларига глюкоза кам ўтади (бу ҳужайралар мембранасининг ўтказувчанлигига инсулин таъсир этмайди). Шу сабабли бош мия билан орқа мияда глюкоза бирданига етишмай қолади, чунки глюкоза барча ҳужайралар сингари, нерв ҳужайраларининг фаолияти учун ҳам асосий энергия манбаи ҳисобланади. Шу муносабат билан қонда глюкозанинг кескин даражада камайиши мия фаолиятини кескин равишда бузади — инсулин шоки, ёки гипогликемик шокка сабаб бўлади. Қондаги глюкоза миқдори 45—50 мг% га тушганда шок белгилари пайдо бўлад, Шунинг учун вақт-вақти билан бемор қаттиқ тиришиб қолади, сўнгра мускуллар тонуси, гавда температураси пасаяди ва бемор ҳушдан кетади. Бемор оч бўлса, оз миқдорда юборилган инсулин ҳам гипогликемик шокка сабаб бўла олади (оч вақтда ҳазм йўлидан қонга глюкоза ўтмайди). Венага глюкоза юборилса гипогликемик шок дарҳол барҳам топади