Буйрак усти безларининг пўстлоғи
Буйрак усти безлари пўстлоғининг ҳужайралари генетик жиҳатдан эпителий ҳужайраларига яқин туради. Улар учта зонани ташкил қилади: ташқи — коптокчали зона ( zona glomerulosa ), ўрта — тут а м л и зона ( zona faciculata ) ва ички — т ў р л и зона ( zona reticularis) Буйрак усти безлари пўстлоғидан 40 дан ортиқ кортикостероид ажратиб олинган, бироқ улардаи фақат 8 тагинаси физиологик активдир.
Буйрак усти безлари пўстлоғининг гипо ва гиперфункциясида организмда рўй берувчи ўзгаришлар. Ҳайвонларнинг буйрак усти безлари пўстлоғи олиб ташланса, улар тез ўлиб қолади. Бунинг асосий сабаби— сийдик билап кўп миқдорда натрий йўқолиши ва бунинг натижасида қон билан тўқималардаги натрийнинг кескин камайиши эканлиги сўнгги вақтда аниқланди. Организмга кўп миқдорда натрий юбориб, бу ҳайвонлар умрини бир неча вақт чўзса бўлади.
Одамда бронза касаллиги, ёки Аддисон касаллиги деган оғир касалликда (уни 1885-йилда Аддисон тасвир этган) буйрак усти безларининг пўстлогидан гормонлар чиқиши кескин даражада камаяди. Касалликнинг дастлабки белгилари шулардан иборат: тери, айниқса қўл, бўйин, юз териси бронза тусига киради (бронза касаллиги деган ном шундан олинган); юрак мускули заифлашиб қолади; жисмоний меҳнат вақтида, шунингдек, ақлий иш вақтида бемор тез чарчаб қолади (астения). Иштаҳаси йўқолади, кўнгли айнийди, қусади, ичи кетади, меъда ширасидаги кислоталар миқдори камаяди. Бемор совуққа, оғритувчи таъсиротларга ожиз (сезувчан) ва юқумли касалликларга кўпроқ мойил бўлиб қолади. Жуда озиб кетади ва аста-секин бутунлай ҳолдан кетади. Касаллик кўпинча ўлим билан тугайди. Буйрак усти безлари пўстлоғининг препаратларини қўлланиш Аддисон касаллиги билан огриган беморлар ҳаётини қисман енгиллаштиради ва уларнинг меҳнат қобилиятини бир қадар сақлаб туради.
Буйрак усти безлари пўстлоғининг кескин гиперфункцияси сийрак учрайди; буйрак усти безининг ўсмаси — гипернефромада кузатилади. Айни вақтда буйрак усти безларининг пўстлоғидан чиқадиган гормонларнинг миқдори ортиш билангина қолмай, балки сифати ҳам бузилади: асосан иккита жинсий гормон (эркак ва аёл жинсий гормонлари) чиқади, нормада эса буйрак усти безлари бу гормонларни жуда кам чиқаради. Жинсий гормонлар кўп чиққани учун гипернефромали беморларнииг балогатга етиши бир қадар ўзгаради. 3—4 яшар болалар хипернефрома бўлганда жуда эрта балоғатга етиб, соқоли ўсгани ва қов устини жун босгани тасвир этилган. Гипернефрома бўлган аёллар ҳайз кўрмай қўйиб, соқоли чиққани ва овози дағаллашиб, эркакларникига ўхшаб қолгани маълум ўсма (гипернефрома) олиб ташланса, бу ўзгаришлар йўқолади.
Do'stlaringiz bilan baham: |