Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров



Download 13,93 Mb.
bet228/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   224   225   226   227   228   229   230   231   ...   493
Bog'liq
fizi

Глюкокортикоидлар. Глюкокортикоидлар (гидрокортизон, кортикостерон, кортизон) оқсил, углевод ва ёқлар алмашинувига таъсир этади. Улар ичида актикроғи гидрокортизондир. Глюкокортикоидлар жигарда глюкоза ҳосил бўлишини кучайтириб, қондаги қандни кўпайтира олгани учун шундай аталган. Бу процесс аминокислоталарнинг тезроқ дезаминланиши ва азотсиз қолдиқларининг углеводларга айланиши йўли билан юзага чиқади. Бу ҳолда жигардаги гликоген миқдори ҳатто ортиши мумкин. Глюкокортикоидларнинг таъсири шу билан адреналин таъсиридан фарқ қилади, органзмга адреналин юборилганда қондаги глюкоза кўпайиб, жигардаги гликоген запаси камаяди.
Глюкокортикоидлар организмга юборилганда тўқима оқсилларининг парчаланиши кучаяди ва синтезланиши сусаяди, натижада тўқималардаги оқсилларнинг умумий миқдори камаяди. Бироқ орган ва тўқималарнинг специфик функциясини юзага келтирувчи оқсиллар (масалан, мускулларни қисқартирувчи оқсиллар) миқдори ўзгармайди.
Қондаги оқсиллариинг кўп парчаланиши натижасида аминокислоталар кўпаяди, улар жигарда утилизация қилиниб, қисман глюкоза ва гликогенга айланади. Глюкокортикоидлар ёғ алмашинув интенсивлигини ҳам оширади. Улар ёғ деполаридан ёғларнинг сафарбар қилинишини кучайтиради ва шу билан энергия алмашинувининг кучайишига ёрдам беради. Глюкокортикоидлар пластик алмашинув процессларига ҳам таъсир этиб, тикланиш — репарация процессларига ёрдам беради.
Глюкокортикоидлар ҳаёт учун зарур гормонлар эмас, уларнинг йўқлиги организмни дарҳол ўлимга олиб бормайди. Бироқ глюкортикоидлар кам чиққанда организмнинг турли зарарли таъсиротларга чидами камаяди, шунинг учун юқумли касалликлар ва бошқа ёмон таъ-сиротлар оғир ўтади ва кўпинча ўлимга олиб келади.
Глюкокортикоидлар антителолар ҳосил бўлишини камайтиради, яллиғланиш, ревматизм ва бошқа баъзи касалликлар муносабати билан организмда рўй берувчи реакцияларни сусайтиради. Клиникада ревматизм, аллергик процесслар ва бошқа касалликларни даволашда глюкокортикоидларни татбиқ этиш шунга асосланган. Глюкокортикоидлар яллиғланиш процессларининг ривожланишини тўхтатгани учун уларни яллиғланишга қарши гормонлар ҳам деб аташади. Минералокортикоидлар эса организмда натрий ва сув ушланиб қолишига ёрдам бериб, яллиғланиш процессида тўқималарнинг шишиб кетишини, шунингдек яллиғланиш реакцияларининг бошқа белгиларини кучайтиради. Шу сабабли минералокортикоидларни яллиғланишга тарафдор гормонлар деб аташади.

Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   224   225   226   227   228   229   230   231   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish