|
|
bet | 236/493 | Sana | 09.07.2022 | Hajmi | 13,93 Mb. | | #760607 |
| Bog'liq fizi
Овуляциядан кейинги давр. Аёллар бу даврда ҳайз кўради. Маймундан бошқа ҳайвонлар ҳайз кўрмайди.
Уруғланмаган тухум ҳужайра бачадонга тушиб, унда бир неча кун тирик туради, сўнгра ҳалок бўлади. Айни вақтда гипофизнинг олдинги бўлагидан гонадотроп гормонлар чиқиши прогестерон таъсирида камаяди.
Гипофизнинг фолликулни стимулловчи гормони камайиши туфайли тухумдонларда эстрогенлар камроқ ҳосил бўлади, бинобарин, Фаллопий найлари, бачадон ва қинда овуляциядан олдинги ўзгаришларни вужудга келтирган ва уларни қувватлаб турган фактор йўқолади. Гипофизнинг лютеинлаштирувчи гормони камайиши натижасида эса сариқ тана атрофияланади, қўшувчи тўқимадан иборат чандиқ билан алмашинади, шу сабабли тухумдонларда прогестерон ҳосил бўлиши тўхтайди. Бачадон, найлар ва қинда овуляциядан олдинги ўзгаришлар камаяди.
Бу даврда қонда тухумдон гормонларининг камайиши туфайли бачадоннинг тоник қисқаришлари кучаяди, натижада унинг шиллиқ пардаси кўчади. Шиллиқ парда парчалари қон билан бирга чиқади —ҳайз қони кетади. Ҳайз қони кетиб бўлгач бачадон шиллиқ пардаси тез регенерацияланади.
Овуляциядан кейинги давр тугагач, овуляциялараро тинчлик даври келади, ундан сўнг янги циклнинг овуляциядан олдинги даври бошланади.
Тухум ҳужайра уруғлангач рўй берадиган гормонал ўзгаришлар
Аёлда овуляция бошлангач фақат 2 кун ичида, яъни тухум ҳужайра ҳали Фаллопий найида турганда уругланиши мумкин. Учинчи суткада тухум ҳужайра оқсил парда билан ўралади, бу парда сперматозоидларни ўтказмайди. Аёл овуляциядан бироз олдин (аксари тадқиқотчиларнипг фикрича, кўпи билан 5—7 кун аввал) жинсий алоқада бўлиб, унинг жинсий йўлларида ҳали тирик, уруғлантира олувчи сперматозоидлар бўлса ёки аёл овуляциядан кейинги 2 кун ичида алоқа қилган бўлса, шундагина бўйида бўлиши ҳозиргина айтилганлардан англашилиб турипти.
Овуляциядан олдинги даврда ва овуляция даврида бачадон ҳамда Фаллопий найларнинг шиллиқ пардасидан чиқадиган шилимшиқ овуляциядан кейинги даврда ёка овуляциялараро тинчлик даврида чиқадиган шилимшиққа нисбатан кўпроқ кислотали реакцияда бўлади, бу эса сперматозоидларнинг қиндан бачадонга ва ундан Фаллопий найларига ўтишига ва овуляция даврида уруғланишига ёрдам беради: муҳит реакцияси кислотали бўлиб қолганда сперматозоидлар ҳаракатчанлиги ва тухум ҳужайрага кириш қобилияти кучаяди.
Уруғланган тухум ҳужайра бачадонга тушгач бир неча кун эркин ҳолатда бўлади, сўнгра бачадон деворига пайвандланиб олади, яъни имплантацияланади (100-расм). Овуляциядан олдинги даврда бачадон шиллиқ пардасининг ўсганлиги ва сариқ танадан чиққан прогестерон бачадонга таъсир этиб, шиллиқ пардасининг тегиш-тақалишга сезгирлиги ошганлиги тухум ҳужайранинг имплантацияланишига ёрдам беради.
Прогестерон бачадон мускулларининг қисқаришини сусайтириб ва шиллиқ парданинг бир жойига тухум ҳужайранинг етарлича узоқ тегиб туришига имкон бериб, унинг имплантацияланишига кўмаклашади.
Тухум ҳужайра бачадон шиллиқ пардасининг бирор жойига узоқ вақт тегиб турмаса, имплантациялана олмайди.
Тухум ҳужайра бачадон дсворига имплантацияланса, гипофизнинг олдинги бўлагидан гонадотроп гормонлар чиқиши камаймайди; лютеинлаштирувчи гормон эса, аксинча, ҳатто кўпроқ ҳосил бўлади. Афтидан тухум ҳужайра бачадонга имплантациялангап пайтдан бошлаб ундан марказий нерв системасига борувчи нерв импульслари. таъсири билан гипофизда гонадотроп гормонлар ҳосил бўлиши кучайса керак. Лютеин-лаштирувчи гормон кўп ҳосил бўлиши туфайли тухумдопдаги сариқ тана чандиқ тўқимаси билан алмашинмай, жуда ўсиб кстади (ҳомиладорлик сариқ танаси) ва шунга яраша кўпроқ прогестерон чиқаради.
Прогестерон бачадон қисқаришларини сусайтириб, ҳомиладорлик (бўғозлик)нинг сақланиб қолишига имкон беради. Маймунлар устида ўтказилган тажрибаларга қараганда бўғозликнинг биринчи ярмида сариқ тана олиб ташланса, маймуннинг боласни тушади (аборт).
Сут безларининг ривожланишида прогестерон билан эстрогеннинг аҳамияти катта эканлиги эркак ҳайвонлар устида ўтказилган тажрибаларда аниқланди; организмига етарлича узоқ вақт давомида эстроген ва прогестерон юбориб турилса, сут безлари шу қадар ривожланадики, ҳатто сут чиқараоладигаи бўлиб қолади. Эстроген таъсирида сут безларидаги чиқарув йўллари, прогестерон таъсирида эса без бўлакчалари кўпроқ ривожланар экан. Эстроген билан прогестерондан ташқари, гипофизнинг олдинги бўлагидан чиқадиган пролактин сут ажралиб чиқишида анчагина роль уйнайди. Пролактин гормон сут безларининг ривожланишига таъсир зтмайди, аммо ривожлашал сут безларида сут ишланишига туртки беради.
Қов суяклари симфизини кенгайтирадиган ва шунинг учун релаксин деб аталган гормои (латиича «ге1ахо» — кенгайтираман сўзидан олинган) сариқ танадан ва айниқса (кўп миқдорда) плацентадаи ажратиб олинган. Шу гормоннннг таъсир этиши туфанли ҳомиладорлик охирида кичик чаноқнипг суяк структуралари бир-биридан «қочиб», туғруққа ёрдам беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |
|
|