(Шредердан).
/ — қондаги эстрогенлар миқдоря; 2 — қондаги прогестерон миқдорн;
3—А—В циклинииг фолликули ва сариқ танаси; 4—В—С циклинипг фол-
ликули ва сариқ т.чнаси; .5 — бачадон шиллиқ пардасининг узгарншларн.
Пастдаги рақамлар цикл кунларини кўрсатади.
Овуляциядан олдинги даврга хос бўлган барча ўзгаришлар гипофиздан чиқадиган гормонларнинг тухумдонлар ички сскрециясига таъсир қилиши натижасида келиб чиқади. Шу пайтда тухумдонлар эстрогенларни кўплаб чиқаради, бу гормонлар бачадон ва шиллиқ пардасининг ўсишига, қин шиллиқ парда эпителийсининг пролиферациясига туртки (стимул) беради, бачадон ва Фаллопий найларининг қисқаришларини кучайтиради. Медицина кўрсатмаларига биноан тухумдонларн олиб ташланган ва шунга кўра жинсий цикли йўқолган аёлларга бир неча кунгача тобора ошириладиган миқдорда эстрогенлар юборилса, уларнинг бачадон ва қинида овуляциядан олдипги даврга хос ўзгаришлар пайдо бўлади.
Нормал организмда фолликулин стимулловчи гонадотроп гормон миқдорининг секин-аста ортиши кўпроқ етук Грааф пуфакчасининг узил-кесил етилишини тезлаштиради. Бу Грааф пуфакчасининг сирти ёрилиб, ичидан тухум ҳужайра чиқади, бошқача айтганда овуляция рўй беради.
Овуляция даври Грааф пуфакчасининг ёрилиб, ичидаги тухум ҳужайранинг чиқиши ва Фаллопий найи орқали бачадонга силжиб боришидан бошланади. Тухум ҳужайра Фаллопий найидан ўтатуриб уруғланади (сперматозоид билан қўшилади). Уруғланган тухум ҳужайра бачадонга тушиб, унинг шиллиқ пардасига ёпишади. Жинсий цикл шу ерда узилиб, аёлнинг бўйида бўлади. Тухум ҳужайра чиққач, ёрилган Грааф пуфакчаси ўрнида сариқ тана ривожлана бошлайди. Сариқ тана ҳужайралари ҳосил қилган гормон энди эстроген эмас, балки прогестерондир. Бундан, тухумдонларда эстроген ишланиши тўхтади, деган маъно чиқмайди: етилаётган кўпдан-кўп фолликуллар эстрогенни аввалгидек чиқараверади.
Тухум ҳужайра ёрилган Грааф пуфакчасидан чиққач Фаллопий найига киради, найнинг тухумдон устида осилиб турувчи фимбрияларини қоплаган тукли эпителий ҳаракатланиб, тухум ҳужайрани найга йўналтиради. Бу пайтда қондаги эстрогенлар миқдори ортганлиги сабабли най силлиқ мускулларииинг қисқариши кучайган бўлади. Шу туфайли тухум ҳужайра аввал най ичида анча тез ҳаракатланади. Тухумдонда ривожланаётган сариқ тана тобора кўп прогестерон ишлаб чиқаради, шунга кўра найларнинг перистальтик ҳаракати тобора сийракланиб, сусайиб қолади, чунки бачадон ва най қисқаришларини кучайтиручи эстрогенга прогестерон қарши таъсир кўрсатади. Тухум ҳужайра най орқали бачадонга етиб бориши учун қарийб уч сутка керак. Тухум ҳужайра уруғланмаса, овуляциядан кейинги давр бошланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |