Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров


-расм. Нормал каламуш (1) ва ҳар куни организмига ўсиш гормони юбориб турилган каламуш (2) вазнининг ортиб бориш динамикаси



Download 13,93 Mb.
bet238/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   234   235   236   237   238   239   240   241   ...   493
Bog'liq
fizi

111-расм. Нормал каламуш (1) ва ҳар куни организмига ўсиш гормони юбориб турилган каламуш (2) вазнининг ортиб бориш динамикаси.

Соматотроп гормоннинг ҳужайраларда оқсил синтезини кучайтириш механизмлари ҳозирча кам ўрга


нилган. Соматотропин шундай таъсир этиши учун углеводлар ва инсулин зарурлиги маълум. Меъда ости бези олиб ташланган ҳайвонларда, шунингдек углеводлардан маҳрум қилинган ҳайвонларда ўсиш гормонининг таъсири сусаяди. Бу гормон ёш ҳайвонлар организмига юборилса, инсулин секрецияси кучаяди. Етилган ҳайвонларда эса инсулин секрецияси кучаймайди, меъда ости безининг Лангерганс оролчалари дегенерацияланиб, диабет бошланади.
Усиш гормони организмга киритилганда ёғ деполаридан ёғ чиқиши кучайиб, энергия алмашинувида ёғлардан кўпроқ фойдаланилади. Натижада ёғлар кўпроқ сарфланади, шунингдек қонда ацетон ва кетон таналар кўпайиб сийдик билан чиқиб кетади.
Соматотроп гормон организмнинг бутун умрида узлуксиз чиқиб туради. Соматотропин ҳосил бўлиш интенсивлигининг бошқарилишига таъсир этувчи факторлар ҳануз маълум эмас.
Усиш гормони кам ва ортиқча ишланганда организмда рўй берувчи ўзгаришлар. Усиш гормони етарли ишлаб чиқарилмаганда организмнинг ёшига қараб турли ўзгаришлар пайдо бўлади. Гўдак болаларнннг ўсиши кескин равишда тўхтайди. Айни вақтда одам умрбод пакана бўлиб қолади (гипофизар паканалик) (112-расм).

112-расм. 14 яшар боладаги гипо- 113-расм. Акромегалия. Бурун,
физар паканалик (бўйи 100 см), пастки жағ ва қўл-оёқнинг ўсиб кети-
13 ёш-у 10 ойлик боладаги гипофи- Ши. Гипофизи нормадан катта бўлиб,
зар гигантизм (бўйи 187 см). Уртада— олчадай келадиган ўсмаси борлиги
нормал ўсган ўша ёшдаги бола (бўйи ўлгандан кейии сриб текширишда
148 см) (Н. А. Шерешевскийдан). аниқланган (Мюллердан)
Бундай кишиларнинг гавда тузилиши нисбатан пропорционал; аммо, қўл-оёқ панжалари кичкина, бармоқлари ингичка бўлади, скелетнинг суякланиши кечикади, жинсий органлар ривожланмаганлигича қолади, иккиламчи жинсий белгилар равшан билинмайди, сочи (жуни) болаларники сингари майинлиги ва ялтироқлиги билан фарқ қилади. Бундай беморлар юқумли ва бошқа касалликларни оғир ўтказади ва кўпинча ёшлигида ўлиб кетади. Гипофизар пакана бўлган эркакларда импотенция (яъни жинсий алоқага ярамаслик) қайд қилинади, аёллар эса туғмайдиган (стерил) бўлади.
Гўдаклик даврида ўсиш гормони ҳаддан ташқари кўп ишланса гигантизм авж олади, бунда одамнинг бўйи 240—250 см га, вазни эса 150 кг га етади. Вояга етган одамда ўсиш гормони ортиқча ишланса, бўй умуман ўсмайди, чунки ўсиб бўлган аммо гавданинг ўсиш қобилиятини сақлаб қолган аъзолари: қўл-оёқ бармоқлари ва панжалари, бурун ва пастки жағ, тил, кўкрак ва қорин бўшлиғидаги органлар ўсади. Бу касаллик акромегалия деб аталади (грекча «акрон» ва «мегалос»нинг том маъноси — «катта бўртиқлар») (113-расм). Гипофизар гигантлардаги каби, акромегалия бўлган беморларда ҳам гипофиз олдинги бўла-гининг гормонлари томонидан бошқариладиган ички секреция безларининг функцияси бузилади, жумладан жинсий безларнинг ички секреция функцияси етарли бўлмайди. Акромегалияда меъда ости безининг инсулин ишлаб чиқарадиган инсуляр тўқимаси етарли ишламай, қандли диабет вужудга келади. Гипофиз олдинги бўлагининг ацидофил ҳужай-ралардан тузилган ўсмаси одатда акромегалияга сабаб бўлади.

Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   234   235   236   237   238   239   240   241   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish