Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров


Бошқа биологик актив моддалар



Download 13,93 Mb.
bet246/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   242   243   244   245   246   247   248   249   ...   493
Bog'liq
fizi

Бошқа биологик актив моддалар. Турли физиологик процессларни бошқаришда катнашадиган яна бир қанча тўқима гормонлари ҳам бор. Масалан, жағ ости безлари экстрактида паротин деган модда топилган, бу — тоғай тўқимаси трофикасига (озиқ-ланишига), дентин ва суяк тўқимасининг ривожланишига таъсир этади. Киши балоғатга етгунча айрисимон без (тимус) қалқонсимон без билан жинсин безлар фаолиятини сусайтирувчи гормон чиқаради, деган маълумотлар бор.
10 ҚУЗҒАЛУВЧАН ТУҚИМАЛАРНИНГ УМУМИЙ ФИЗИОЛОГИЯСИ
Барча ҳужайралар таъсиротларга жавобан физиологик тинчлик ҳолатидан қўзғалиш ҳолатига ўта олади. Аммо «қўзғалувчан тўқималар» термини нерв, мускул ва без тўқималарига нисбатан махсус қўлланилади, бу тўқималардаги қўзғолиш ҳужайра мембранаси бўйлаб тарқала-диган электр импульсининг юзага келиши билан бирга давом этади.
Қўзгалиш тирик ҳужайрадаги электр, температура, кимёвий, функционал ва тузилиш ўзгаришларининг мажмуи билан таърифланади. Бу ўзгаришлар орасида биоэлектр ҳодисалари айниқса муҳим аҳамиятга эга.
Биоэлектр ҳодисалари
Қисқача тарихий маълумотлар
Тирик тўқималарда юзага келадиган электр ҳодисалари, яъни «ҳайвон электри» ҳақидаги таълимот XVIII асрнинг иккинчи ярмида вужудга келди. Лейден банкаси кашф этилиши биланоқ баъзи балиқлар (электр скат, электр угорь) ўз ўлжасини жуда кучли элсктр разряди билан шикастлаб, уни қимирлатмай қўйиши тез орада кўрсатиб берилди. Уша вақтдаёқ Ж- Пристли нерв импульсининг тарқалиши «электр суюқлиғи» нинг нерв бўйлаб оқишидан иборат деб фараз қилди. Бсртолон эса организмда ана шу суюқлиқнинг ортиқчалиги ёки етишмаслиги касалликларнинг келиб чиқиш сабаби деб изоҳлаб медицина назариясини яратишга уриниб кўрди.
«Ҳайвон электри» ҳақидаги таълимотни Л. Гальвани «Мускул ҳаракатидаги электр кучлари тўғрисидаги трактат» деган машҳур асарида (1791) мунтазам ишлаб чиқишга уриниб кўрди. Гальвани электр машинаси учқунларининг физиологик таъсири, шунингдек момақалдироқ вақтида чақмоқ чаққанда атмосфера электрининг таъсирини ўрганиш билан шуғулланиб, ўз тажрибаларида бақанинг умуртқа поғонаси билан бирлашган кейинги оёқ препаратидан фойдаланди. Гальвани ана шу препаратни балконнинг темир панжарасига мис илмоқ билан осиб қўйиб, бақа оёғи шамолда тебранган вақтда унинг мускуллари панжарага ҳар гал текканда қисқаришига эътибор берди. Гальвани шунга асосланиб, бақанинг орқа миясида вужудга келадиган ва металл ўтказгичлар (илмоқ ва балкон панжараси) орқали оёқ мускулларига ўтадиган «ҳайвон электри» оёқнинг тортиб олинишига сабаб бўлган деб хулоса чиқарди.
Гальвани тажрибаларини А. Вольта такрорлади (1792) ва Гальвани тасвирлаган ҳодисаларни «ҳайвон электри»га йўйиш мумкин эмаслигини аниқлади; Гальвани тажрибаларида бақанинг орқа мияси эмас, балки турли металлар — мис ва темирдан ҳосил бўлган занжир ток манбаи эканлигини кўрсатиб берди. Вольтанинг эътирозига жавобан Гальвани энди металлардан фойдаланмай янги тажриба қилди. Бақанинг орқа оёқ териси шилиб олинса, сўнгра қуймич нервининг илдизлари орқа миядан чиққан жойга яқин шу нерв қирқилса ва сон бўйлаб болдиргача ажратилса, болдирнинг очилган мускулларига ўша нерв ташланганда бу мускуллар қисқаришини Гальвани кўрсатиб берди. Э. Дюбуа-Реймон бу тажрибани «нерв-мускул физиологиясининг чин асосий тажрибаси» деб атади.
XIX асрнииг 20-йилларида гальванометр (мультипликатор) ва бошқа электр ўлчаш асбоблари ихтиро этилгач физиологлар тирик тўқималарда юзага келадиган электр токларини махсус физик асбоблар ёрдамида аниқ ўлчаш имкониятига эга бўлишди.
Мускулнинг ташқи юзаси ички қисмига нисбатан мусбат зарядли эканлигини ва потенциалларнинг тинчлик ҳолатига хос бўлган бу фарқи қўзголиш пайтида кескин камайишини Қ. Маттеучи (1838) мультипликатор ёрдамида биринчи марта кўрсатиб берди. Маттеучи иккиламчи қисқариш тажрибаси деган тажрибани ҳам қилди: қис-қараётган мускулга иккинчи нерв-мускул препаратининг нерви тегизилганда бу пре-паратнинг мускули ҳам қисқаради. Маттсучи тажрибаси шу билан изоҳлаиадики, қўзголиш пайтида мускулда рўй берувчи ҳаракат потенциаллари биринчи мускулга тегиб турган нервни қўзғотадиган даражада кучли бўлиб чиқади, бу эса иккинчи мускулнинг ҳам қисқаришига сабаб бўлади.
Тирик тўқималардаги электр ҳодисалари ҳақидаги таълимотни ўтгаи асрнинг 40—50-йилларда Э. Дюбуа-Рсймон мукаммалроқ ишлаб чиқди. Тажрибаларшшг тех,-ника жиҳатидан бекам-кўстлиги Дюбуа-Реймоинииг алоҳида хизматидир. Дюбуа-Реймон ўзи такомиллаштирган ва физиология эҳтиёжлари учун мослаштирган галь-ванометр, индукцион аппарат ва қутбланмайдиган электродлар ёрдамида тирик тўқималарнинг тинчлик ҳолатида ҳам, қўзғалиш пайтида ҳм уларда электр потенциал-лар борлигини кўрсатувчи шак-шубҳасиз далиллар келтирди. Биопотенциалларнн қайд қилиш (ёзиб олиш) техникаси XIX асрнниг иккиичи ярмида ва XX асрда узлуксизта-комиллашиб борди. Масалан, ўтган асрнинг 80-йилларида Н. Е. Введенскин электрофи-зиологияга доир тадқиқотларда телефонни, Липпман капилляр электрометрни, XX аср-нинг бошларида эса В. Эйнтховен торли гальзанометрни татбиқ этди.
Ҳозирги вақтда электроника тараққий этганлиги туфайли физиология ихтиёрида гоят мукаммал электр ўлчаш асбоблари бор, улар кам иннерцион (шлейфли осцилло-графлар) ва ҳатто амалда инерционсиз асбоблар (электрон-нур трубкалари) дан ибо-рат. Узгарувчан ва ўзгармас токнинг электрон кучайтиргичлари биотокларни керакли даражада кучайтириб беради. Якка нсрв ва мускул ҳужайралари ҳамда нерв то-лаларига электрод улаб потенциалларни олишга имкон берадиган микрофизиологик тадқиқот усуллари ишлаб чиқилди. Бош оёқли моллюскалардан кальмарнинг гигапт иерв толалари (аксоплари) ни текшириш шу жиҳатдан алоҳида аҳамиятга эгадир. Бу толалар диаметри 1 мм гача бўлиб, тола ичига ипгичка электродлар киритиш, тур-лк таркибдаги моддаларнинг эритмаларини толага иерфузия қилиш, қўзғалувчан мем-брананинг ион ўтказувчанлигини ўрганиш мақсадида нишонли ионларни татбиқ этиш нмконини беради. Биопотенциалларнинг келиб чиқиш механизми ҳақидаги ҳозирги тасаввурлар маълум даражада шундай аксонларни текшириб олинган маълумотларга асосланади.

Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   242   243   244   245   246   247   248   249   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish