Тинчлик потенциали
Тинчлик ҳолатида ҳужайранинг ташқи юзаси билан протоплазмаси ўртасида 60—90 мв чамасида потенциаллар фарқи бор, шу билан бирга ҳужайра юзаси протоплазмага нисбатан мусбат электр зарядли бўлади. Бу потенциаллар фарқини тинчлик потенциали, ёки мембрана потенциали деб аташ расм бўлиб кетгаи. Тинчлик потенциалини фақат микроэлектродлар ёрдамида аниқ ўлчаш мумкин, бу электродлар ҳужайра ичидаги потенциалларни олишга мўлжалланган.
Микроэлектрод шиша найчадан чўзиб ясалган ингичка капилляр, яъни микропипеткадан иборат. Микропипетка учининг диаметри тахминан 0,5 мк. Микропипеткага туз эритмаси (3 М КCl\) тўлдирилади, эритмага металл электрод ботирилади ва ўзгармас токнинг кучайтиргичи уланган электр ўлчаш асбоби — осциллограф билан бирлаштирилади. Микроэлектрод текшириладиган объект, масалан, мускул устига ўрнатилади, сўнгра эса микрометрик винтли асбоб — микромапипулятор ёрдамида ҳужайра ичига киритилади. Одатдагича ўлчамли иккиичи электрод мускул юзасига тақалади ёки текширилувчи объект ботирилган Рингер эритмасига туширилади (115-расм).
Микроэлектрод ҳужайрани қопловчи
115-расм. Мускул толасидаги мем-брана потенциалини (А) ҳужайра ичига киритиладиган микроэлектрод ёрдамида ўлчаш (схема).
М —микроэлеқтрод; И — индифферент
электрод. Микроэлектрод мембранаки те-шиб ўтгунча М ва И ўртасидаги потен-циаллар фарқи нулга тснг бўлганлигини осциллограф экранидаги (В) нур кўрса-тиб турибди. Микроэлектрод мембраняни тешиб ўтган пайтда Чстрелка билан кўр-сатилган) потенциаллар фарқи аниқлан-ган, бу фарқ мембрананинг ички томони ташқи юаасига ннсбатан манфий электр зарядли эканлигини кўрсатади.
мембранани тешиб ўтиши биланоқ осциллограф нури бошлангич ҳолатдан дарҳол пастга бурилиб, янги сатҳда қарор топади (115-расм), ва, шу тариқа, ҳужайранинг юзаси билан протоплазмаси ўртасида потенциал ўзгаришини кўрсатиб беради.
Микроэлектрод яхшилаб киритилса, унинг учини мембрана зич ўраб олади ва ҳужайра бир неча соатгача ҳеч бир шикаст кўрмай, яшай ва ишлай олади.Ҳужайранииг ташқи юзаси билан протоплазмаси ўртасида потенциаллар фарқи борлигини микроэлектродлардан фойдаланмай аниқлаш ҳам мумкин. Бунинг учун нерв ёки мускулни кўндалангига қирқиб, электродлардан бирини нерв ёки мускулнинг тилинган жойига, иккинчисини эса тилинмаган юзасига тақаб қўйиш кифоя. Бу ҳолда электр ўлчаш асбоби тўқиманипг ҳозиргина айтилган қисмлари ўртасида ток (тинчлик токи) ўтишини кўрсатади, шу пайт тўқиманинг тилинмаган қисми тилииган жойига иисбатан мусбат электр зарядли бўлиб чиқади. Аммо потенциалларни бундай олиш усули ҳужайранинг тақи юзаси билан иротоплазмаси ўртасидаги тўлиқ потенциаллар фарқини ўлчашга имкон бермайди, чунки тўқимани юзадан ўраб турадиган ва ҳужайрааро бўшлиқларда бўладиган суюқлиқ қайд қилувчи системани шунтлайди, яъни масофани қисқартиради. Шу сабабли тўқиманинг шикастланган ва шикастланмаган қисмлари ўртасидаги потенциаллар фарқи ўлчанганда одатда 30—50 мв дан ошмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |