Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров


Таъсирот кучининг ортиб бориш тиклиги- Аккомодация ҳодисалари



Download 13,93 Mb.
bet255/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   251   252   253   254   255   256   257   258   ...   493
Bog'liq
fizi

Таъсирот кучининг ортиб бориш тиклиги- Аккомодация ҳодисалари
Нерв ёки мускул таъсирланишининг бўсаға миқдори стимулнинг қанча вақт таъсир этишигагина эмас, балки стимул кучининг ортиб бориш тиклигига ҳам боғлиқ. Таъсирот бўсағаси тўғри бурчак шаклидаги ток зарбларида энг кам миқдорда бўлади, бундай ток зарблари кучининг;максимал даражада тез ошиб бориши билан таърифланади. Тўғри бурчак шаклидаги ток зарблари ўрнига чизиқ ёки экспоненциал равишда ошиб борувчи етимуллар татбиқ этилса, бўсағалар каттароқ бўлиб чиқади, ток кучи қанча секин ошиб борса, бўсағалар ўшанча кўпроқ ошиб боради (125-расм).
Токнинг ошиб бориш тиклиги бир қадар минимал миқдордан пастроқ камайганда ток қайси охирги кучигача оширилмасин, ҳаракат потенциали умуман пайдо бўлмайди. Бунинг сабаби шуки, таъсирот кучи оширилган вақтда тўқимада актив ўзгаришлар рўй бериб улгуради, бу ўзгаришлар эса бўсағани ошириб, қўзғалишнинг келиб чиқишига тўсқинлик қилади.
Қўзғалувчан тўқиманинг секин ошиб борувчи таъсиротга шундай мослашиш ҳодисаси аккомодация
деб аталади. Аккомодация тезлиги қанча юқори бўлса, таъсирловчи кучидан маҳрум бўлмаслик учун стимул ўшанча тик ошиб бориши керак.Қўзғалувчан тўқималарга электр токи таъсир этгандагина эмас, механик, термик ва бошқа таъсирловчилар қўлланилгаида ҳам аккомодация келиб чиқади. Масалан, нервга таёқча тез урилганда нерв қўзғалади, нервга шундай таёқча секин босилганда эса қўзғалиш келиб чиқмайди. Ажратиб олинган нерв толасини жуда тез оовутиб қўзғатиш мумкин, нерв толаси сскин-аста совутилганда эса қўзғалиш келиб чиқмайди.
Лаборатория шароитида аккомодацияни ўлчаш учун чизиқли ёки экспоненциал тарзда ошиб борувчи токлар қўлланилади (121-расм, 6, в га қаралсин). Таъсир этувчи стимул ток ортиб боришининг қайси минимал тиклигида ҳаракат потенциалини вужудга келтириш қобилиятини ҳали сақлаб тура олса, ўша минимал (энг кам) тиклиги аккомодациянинг тезлик кўрсаткичи ҳисобланади. Ток ошиб боришининг шу минимал тиклиги минимал градиент, ёки критик оғиш деб аталади. Минимал градиент ё абсолют миқдор—мА/сек ёки нисбий бирлик — реобаза/сек ларда ифодаланади. Айни вақтда реобаза тўғрн бурчакли ток билан ўлчаниб, кейин таъсирот кучидан маҳрум бўлмаслик учун токнинг секундига неча реобаза ортиши кераклиги ҳиооблаб чиқилади. Қўзғалувчан турли тўқималарнинг аккомодация тезлиги кенг кўламда ўзгариб туради. Иссиққонли ҳайвонларда ҳаракатлантирувчи нерв толаларининг аккомодация тезлиги ҳаммадан юқори. Сезувчан толалар аккомодация тезлигининг камроқ эканлиги билан таърифланади. Юрак мускули, ичак, сийдик йўллари, меъда (яъни автоматик активликка мойил бўлган барча органлар) даги силлиқ мускулларнинг толаларида аккомодация тезлиги жуда кам.

Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   251   252   253   254   255   256   257   258   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish