Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров



Download 13,93 Mb.
bet251/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   247   248   249   250   251   252   253   254   ...   493
Bog'liq
fizi

Из потенциаллари
Ҳаракат потенциали одатдагидек из потенциаллари билан давом этади. Уларни биринчи марта Д. С. Воронцов қайд қилган (1926), кейинчалик эса Ж. Эрлангер билан Г. Гассер ва бошқалар мукаммал текширган.
Манфий ва мусбат из потенциаллари тафовут қилинади. Манфий ва мусбат из потенциалларининг амплитудаси бир неча милливольтдан ошмайди. Из потенциаллари бир неча миллисекунддан бир неча ўн секундгача ва ҳатто юзлаб миллисекундгача давом этади. Из потенциаллари қўзғалиш тамом бўлгач нерв ва мускул толаларида секин тараққий этувчи тикланиш процесслари билан боғланган.
Ҳаракат потенциали ва манфий из потенциали ўртасидаги ўзаро муносабатларни скелет мускул толасининг ҳаракат потенциали мисолида кўриб чиқиш мумкин. 118-расмда келтирилган ёзувдан кўринадики, реполяризация фазаси узоқлиги жиҳатдан тенг бўлмаган икки қисмга ажратилади. Мембрана реполяризацияси дастлаб тез бориб, кейин секинлашади ва тўхтаб қолади. Манфий из потенциалининг бошланиши шу пайтга тўғри келади (в). Мембрана бир оз вақт мобайнида қисман деполяризацияланиб қолади, тахминан 15 мсек дан кейингина мембрана потенциали дастлабки миқдор—85 мв гача тўла тикланади. Манфий из потенциалини кўпинча мембрананинг из деполяризацияси деб аташади.
Мусбат из потенциали мембрананинг ўта кутбланишида, яъни нормал қутбланишининг кучайишида — (гиперполяризациясида) ифодаланади. Бу потенциал миелинсиз нерв толаларида айниқса яққол кўринади . Масалан, кальмарнинг миелинсиз гигант аксонида ҳаракат потенциалининг тушувчи фазаси бевосита мусбат из потенциалига ўтади, бу потенциалнинг амплитудаси тахминан 15 мв га етади, фақат кейинчалик мембрана потенциали тинчлик ҳолатидаги (бошланғич) миқдорига қайтади (119-расм).
Миелинли нерв толаларида из потенциалининг ўзгаришлари мураккаброқ: манфий из потенциали кўпгина ҳолларда мусбат из потенциали билан алмашинади, сўнгра баъзан янгидан манфий зарядли потенциал вужудга келади, фақат шундан кейингина тинчлик потенциали тўлиқ тикланади.
Нерв бир текис (ритм билан) таъсирланганда из потенциаллари йиғилади (жамланади), шу туфайли уларнинг амплитудаси ва узунлиги ошади (120-расм).

Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   247   248   249   250   251   252   253   254   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish