Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров



Download 13,93 Mb.
bet242/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   238   239   240   241   242   243   244   245   ...   493
Bog'liq
fizi

Гипофизнинг орқа бўлаги
Гипофизнинг орқа бўлаги (нейрогипофиз) глия ҳужайраларига ўхшайдиган ва питуицитлар деб аталадиган ҳужайралардан иборат. Питуицитлар гипофиз оёғчасида келувчи нерв толалари билан иннервациялапган, бу толалар гипоталамус нейронларининг ўсиқлари ҳисобланади.
Гипофиз орқа бўлагининг ички секреция функцияси бузилганда организмда рўй берувчи ўзгаришлар. Гипофиз орқа бўлагининг гипофункцияси қандсиз диабет (қандсиз сийиш) га сабаб бўлди. Айни вақтда, қандсиз сийдик кўп (баъзан суткасига 10 литргача) чиқади ва қаттиқ чанқов кузатилади. Гипофиз орқа бўлагининг препарати қандсиз диабет бўлган беморларнинг тери остига юборилса суткалик сийдик миқдори нормаллашади. Шу касалликдан ўлган беморлар патологоанатомик усул билан текширилганда, гипофиз орқа бўлагининг зарарланганлиги аниқланган.
Гипофиз орқа бўлагининг гормонлари. Гипофизнинг орқа бўлагидан иккита препарат ажратиб олинган, улардан бири сийдик ҳосил бўлишини кескин камайтириб, қон босимини оширади, иккинчиси эса бачадон мускулларини қисқартиради. Биринчиси антидиуретик гормон, ёки вазопрессин деб, иккинчиси окситоцин деб аталган.
Вазопрессиннинг антидиуретик таъсир этиш механизми буйрак каналчалари сийдигидан йиғувчи найлар девори орқали сувнинг қайта сўрилишини кучайтиришдан иборат. Шунинг учун ҳайвонларга ва одамга шу гормон киритилганда диурез камайиш билангина қолмай, сийдикнинг солиштирма оғирлиги ҳам ортади.
Вазопрессин томирларнинг (айниқса артериолаларнинг) силлиқ мускулларини қисқартиради ва артериал босимни оширади. Бу гормоннинг номи ҳам шундан олинган. Лекин унинг прессор эффекти физиологиядан кўра фармакология учун каттароқ аҳамиятли. Гормоннинг катта дозалари сунъий йўл билан киритилгандагина шундай эффект кузатилади; нормада ажралиб чиқадиган вазопрессин миқдори томирларнинг силлиқ мускулларига таъсир этмай, фақат антидиуретик таъсир кўрсатади.
Окситоцин бачадон силлиқ мускулларини (айниқса ҳомиладорлик охирида) қисқартиради. Туғруқнинг нормал ўтиши учун албатта окситоцин бўлиши зарур. Бўғоз урғочи ҳайвоннинг гипофизи олиб ташланса туғруқ қийинлашади ва чўзилиб кетади. Сут ажралишида ҳам окситоциннинг аҳамияти бор .
Сўнгги йилларда вазопрессин билан окситоциннинг химиявий тузилиши аниқланди ва улар синтез қилиб олинди. Вазопрессин ҳам, окситоцин ҳам саккизта аминокислота ва уч молекула аммиакдаи тузилган экан. Вазопрессин ва окситоцинда олтита аминокислота бир хил, аммо икки аминокислота бу икки гормонда ҳархил экан (окситоцинда—лейцин ва изолейцин, вазопрессинда — фенилаланин ва аргинин). Шундай қилиб, гипофиз орқа бўлагининг гормонлари олдинги бўлак гормонларига қарама-қарши ўлароқ мураккаб бўлмаган полипептидлардан тузилган.

Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   238   239   240   241   242   243   244   245   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish