Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров


Тиреотроп гормон (тиреотропин)



Download 13,93 Mb.
bet240/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   236   237   238   239   240   241   242   243   ...   493
Bog'liq
fizi

Тиреотроп гормон (тиреотропин)
Гипофиз олдинги бўлагикинг базофил ҳужайраларидан ишланиб чиқадиган тиреотроп гормон (ёки тиреотропии) глюкопротеиддир (молекуляр оғирлиги 26 000—30 000) Бу гормон қалқонсимон бездан гормонлар чиқишини стимуллайди. Бу стимуляция механизмлари кўп хил. Тиреотропин протеаза активлигини ошириб, қалқонсимон безда тиреоглобулин парчаланишини кучайтиради, натижада қонга тироксин билан трийодтиронин кўплаб чиқади. Тиреотропин қалқонсимон безда йод тўпланишига имкон беради; бундан ташқари, қалқонсимои бездаги секретор ҳужайралар сонини ва активлигини оширади.
Тиреотроп гормон ҳайвонларга юборилса, қалқонсимон без ўсиб кетади, гипофиз олиб ташланганда эса ёш ҳайвонларнинг қалқонсимон бези тўла ривожланмайди, етилган ҳайвонларнинг қалқонсимон бези эса кичраяди ва қисман атрофияланади. Гипофизи олиб ташлангаи ҳайвонларда асосий алмашинув ва оқсиллар алмашинуви сусаяди. Тироксин юбориш, гипофиз кўчириб ўтказиш ёки тиреотроп гормон юбориб, асосий алмашинувни ва оқсиллар алмашинувини яна кўтариш мумкин. Организмга тироксин киритиш асосий алмашинувни ва оқсиллар алмашинувини нормаллаштиради, чунки ҳайвоннинг атрофияланган қалқонсимон безида тироксиннинг кам ишланиши шу йўл билан қопланади, гипофизни кўчириб ўтказиш ва тиреотроп гормон юбориш эса бу гормон йўқлигида атрофияланган қалқонсимон без тўқимасини ўстириб, алмашинувни нормага келтиради.
Ҳайвон организмига узоқ вақт давомида ҳар куни етарли миқдорда тиреотроп гормон киритиб турилса, унда одамнинг Базедов касаллигидагига ўхшаш симптомлар пайдо бўлади.
Тиреотропин оз-оздан доимо ажралиб туради. Тиреотропин секрециясини гипоталамус қўзғотади, гипоталамуснинг нерв ҳужайраларидан чиқадиган физиологик актив моддалар гипофиз олдинги бўлагининг ички секрециясини қўзғотади. Тиреотропиннинг қанча ажралиб чиқиши қондаги қалқонсимон без гормонларининг миқдорига боғлиқ. Қонда қалқонсимон без гормонлари етарли бўлса, тиреотропин секрецияси сусаяди ва, аксинча, қонда қалқонсимон без гормонлари етарли миқдорда бўлмаса, тиреотропин секрецияси стимулланади. Шундай қилиб, бу ер-да тескари боғланиш механизми ишлаб туради.
Организм совуганда тиреотропин секрецияси кучайиб, қалқонсимон без гормонлари кўпроқ ҳосил бўлади, натижада иссиқлик ҳосил бўлиши кучаяди. Организмга совуқ такрор таъсир этса шартли рефлекс пайдо бўлиши сабабли, совушдан олдин бўладиган сигналлар таъси-рида ҳам тиреотропин секрецияси стимулланиши мумкин. Бош мия пўстлоғи тиреотроп гормон секрециясига таъсир кўрсата олиши шундан англашилиб турипти., Организмни чиниқтиришда, яъни уни машқ қилдириб совуққа чидамини оширишда бунинг аҳамияти бор.



Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   236   237   238   239   240   241   242   243   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish