ИЧКИ СЕКРЕЦИЯ БЕЗЛАРИ ФИЗИОЛОГИЯСИ
Эндокрин тизим ва унинг физиологик вазифаларини бажаришдаги роли. Гармонларнинг асосий хусусиятлари. Гармонларнинг кимёвий тузулиши ва таъсир этиш меха-низми. Гармонларнинг нишон-ҳужайралар билан ҳамкор механизми. Гипофиз. Буйрак усти безлари. қалқонсимон без. қалқонсимон олд безлари. Меъда ости бези. Эпифиз. Айрисимон без (тимус). Тўқима гармонлари.
Эндокрин тизим ва унинг физиологик вазифаларини бажаришдаги роли. Эндокрин безлар асаб тизими билан биргаликда организм фаолиятини бошқаришда жуда катта аҳамиятга эга. Эндокрин тизимга: гипофиз. Жинсий безлар, буйрак ости безининг пўстлоқ қисми ва магиз қисми, меъда ости безининг Лангреганс оралчаларидаги ҳужайралар, қалқонсимон без ва қалқонсимон без олди безлари, эпифиз, хазм аъзолари шиллиқ пардасидаги инкретор ҳужайралар киради. Эндокрин тизим гармонлар ёрдамида таъсир қилади. Гармон ишлаб чиқарувчи эндокрин чиқариш йўллари йўқ, синтезланган моддалар тўғридан-тўғри қонга ўтади.
Гармонларнинг асосий хусусиятлари. Гормонларнинг ўзига хос хусусиятлари куйидагидан иборат: 1) ҳар бир гормон муайян иктисослашган безда ишлаб чиқарилади; 2) ҳар бир гормон муайян аъзо ва фаолиятларга таъсир қилиб, уларда ўзига хос ўзгаришлар пайдо қилади; 3) гормонлар жуда катта биологик фаолликга эга (1 мг адреналин 10000 ажратиб олинган бақа юрагини ишини тезлаштира олади; 4) гормон ишлаб чиқарадиган без билан у таъсир қиладиган аъзо (нишон) орасида одатда маълум масофа бўлади, демак, дистант таъсир қилади; 5) гормонлар ҳужайра мембрана-ларидан ўтиш қобилиятига эга; 6) гормонлар нисбатан тез парчаланади, ярим парчаланиш вақти бир неча сониядан (пептид гормонлар) бир неча кунни (йодтиронинлар) ташкил қилади; 7) кўпчилик гормонларни турга оид махсуслик ҳоссалари йўқ; 8) гормонлар фақат ҳужайраларда ёки уларнинг фаол тузилмаларда рўй берувчи жараёнларга таъсир қилади.
Гармонларнинг кимёвий тузулиши ва таъсир этиш механизми. Кимёвий тузилишига кўра гормонлар: аминлар, йодтиронинлар, кичик пептидлар, оксиллар, гликопротеинлар ва стероидларга бўлинади. Амин гормонлар гуруҳини дофа-
мин, норадреналин, адреналин ва мелатонин ташкил қилади. Йодтиронинлар гурухи тироксин ва трийодтирониндан иборат. Пептид гормонлар гуруҳига антидиуретик гормон, окситоцин, меланоцитларни рағбатлантирувчи гормон (МРГ), тиреотропин рилизинг гормон (ТРГ), гонатропин – рили- зинг гормон (ГРГ), соматостатин, кортикотропин – рилизинг гормон (КРГ), соматокринин ва ангиотинзинлар киради. Оқсил гормонларга инсулин, гликагон, ўсиш гормони, пла-центар лактоген (ПЛ), пролактин, паратгормон, энкефалин, кальцитонин, адренокартикотроп гормон (АКТГ), секретин, холецистокинин, гастрин, меъданинг ингибирловчи пептиди (МИП) киради. Глюкопротеид гормонлар гурухини фолли-кулаларни рағбатлантирувчи гормон ва хорионик гонадо-тропинлар ташкил қилади. Стероид гормонларга гликокор-тикоидлар, эстрогентлар, тестостерон, прогестерон ва альдостеронлар киради.
Вазифасига кўра гормонлари 3 турга бўлинади: 1) нишон аъзоларга бевосита таъсир қилувчи гормонлар, яъни эффектор гормонлар; 2) эффектор гормонларининг синтези ва ажралишини бошқарадиган гормонлар (гландотроп гормонлар); 3) гипоталамуснинг асаб ҳужайраларида син-тезланувчи ва гландотроп гормонларнинг ажралишини бошқарувчи рилизинг гормонлар ва ингибитор гормонлар. Шу гормонлар сабабли, эндокрин тизим МАТ билан боғ-ланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |