Минералокортиноидларга альдостерон, кортикостерон, дезоксикортикостерон киради. Альдостерон буйрак найча-ларида натрий ва хлорнинг қайта сўрилишини ошириб, шу йўл билан қонда, ва тўқималараро суюқликда натрий хло-риднинг миқдорини кўпайтиради. Сўлак, тер, ичак шираси таркибида ажраладиган натрий миқдорини камайтиради. қон ва тўқималарда натрийнинг кўпайиши, осмотик босимни кўтаради, натижада сув организмда тўпланиб қолади, қон-нинг хажми кўпаяди, артериал қон босими ортади.
Атриал натрий уретик пептид гормон альдостеронга нисбатан қарама қарши таъсир кўрсатади. Номидан кўриниб турибдики, бу модда юрак бўлмаларида синтезланиб, сийдик таркибида натрий ажралишини кўпайтиради. Бу гормон тўқима гормонларидан бири.
Минералокортикоидлар етишмовчилигида организм натрийни кўплаб йўқотиши сабабли халок бўлиши мумкин. Буйрак усти бези олиб ташланган организмга альдостерон ва натрий киритилмаса у тез кунда халок бўлади. Минерало-кортикоидларнинг бездан қонга ўтиши организмда натрий ва калий миқдорига боғлиқ. Натрий миқдорининг кўпайиши минералокортикоидлар чиқарилишини тормозлайди, нат-рий оз бўлса, гормоннинг қондаги миқдори кўпаяди. Калий ионлари қарама-қарши таъсирга эга. Минералокортико-идлар, хусусан альдестерон секрецияси ренин – ангио-тензин орқали бошқарилади. Ренин нефронларнинг эффе-рент томирлари деворида учрайдиган юкстагло-меруляр ҳужайраларда синтезланади. У қон плазмасидаги пептид ангиотензин I га таъсир қилиб, ундан ангиотентиз II ҳосил қилади. Ангиотензин II альдостерон секрециясини тезлаш-тирадиган энг кучли модда. Ренин-ангиотензин тизими фаоллигининг кучайиши альдостерон миқдорини кўпайти-ради.
Буйрак усти безлари пўстлоқ моддасининг жинсий гормонлари организм ривожланишини эмбрион давридаёқ ишлаб чиқарила бошлайди ва хомиланинг ўғил ёки қизлиги бўйича шаклланишини идора қилади.
Пўстлоқ моддасининг турли соҳасида туғма ёки орт-тирилган ўсма пайдо бўлганда одамнинг жинсидан катъий назар, эркак жинсий гормонлари – андрогенларнинг син-тези тезлашади. Натижада аёл генотипли бўлган болаларда сохта гермофродитизм (жинсий аъзолар эркак жинсий аъзоларига ўхшаб кетади, бачадон, тухумдонлар, сут безлари етарлича ривожланмайди). Эркак генотипи бўлган болаларда андорогенларнинг ортиқчалиги бўйнинг барвақт ўсишига, гениталийнинг катталашувига, маякларнинг етилмай қолишига, сперматогенез бўлмаслиги, иккиламчи жинсий белгилар, жинсий майл, эрекция кабиларнинг кеч пайдо бўлишига олиб келади.
Катта ёшдаги аёлларда буйрак усти безлари пўстлоқ моддаси фаолиятининг бузилиши таъсирида овоз дағалла-шади, соқол-мўйлов чиқади, тери ости тўқималарида ёғ камаяди ва бошқа иккиламчи жинсий белгилар пайдо бўлади. Катта ёшдаги эркакда аёлга хос икиламчи жинсий белгилар (феминизация ходисаси) пайдо бўлади.
Буйрак усти безининг мағиз қаватини ташкил қилувчи ҳужайралар калий бихромат билан яхши бўялганидан хро-мофин ҳужайралар деб аталади. Хромофин ҳужайралар икки хил бўлиб, бири адреналин, иккинчиси норадреналин ишлаб чиқаради. Гормон синтезловчи ҳужайралар САТнинг ўзгариб кетган постганглионар нейронларидир. Уларни САТнинг преганглионар толалари бевосита нервлайди. Хромофин ҳужайралар гавданинг бошқа қисмларида ҳам учрайди. Улар симпатик асаблар сингари адреналинга яқин физиологик фаол модда ишлаб чиқаргани учун симпатик-адреналин тизимга киритилади.
Ёши улуғ одамда буйрак усти безини мағиз қаватида ишлаб чиқариладиган катехоламинларнинг 70-90% ни адреналин ташкил қилади. САТ нинг охирларида ажралувчи катехоламинларнинг асосий қисмини норадреналин ташкил қилади. Бу гормон бош миянинг турли қисмларида ҳам синтезланиб медиатор ролини бажаради.
Do'stlaringiz bilan baham: |