+алқонсимон без. Бу ички секреция безлари орасида энг каттаси бўлиб (15-30г), ҳар хил диаметрли фолликул-лардан ташкил топган. Фолликулларнинг ички юзаси кубик эпителиал ҳужайралар билан қопланган. Бу ҳужай-раларнинг асосий хусусияти қондаги йодни кимёвий ва электрик градиентга қарши ажратиб олиб, уни гормонал фаол органик моддаларга айлантиришдан иборат. Безнинг асосий гормонлари тироксин ва трийодтиронин фолли-кулалар эпителийи ишлаган коллоиднинг таркибида бўлади. Фолликулалар атрофида тиреокальцитонини синтезловчи парафолликуляр ҳужайралар жойлашган. Фоликуллар атро-фидаги бўшлиқдан жуда кўп капиллярлар ўтади. Бу капиллярлар орқали безга гормонларни синтезланиши учун зарур бўлган моддалар етказилиб, тайёр гормон қонга чиқарилади. қалқонсимон без гормонлар йод ва тирозин аминокислотасидан синтезланади. қон плазмасидаги йоднинг 90-95% тероксин таркибида бўлади. Тиреоид гормонларнинг фақат 0,1% плазмада эркин, қолган қисми оқсилларга боғлиқ холда бўлади. Физиологик фалликга эркин тироксин эга бўлади.
Тиреоид гормонлар кўплаб метоболик жараёнларни ўзгартириб, тўқималарнинг ўсиши ва етилишига таъсир қилади. Картикоид ва тиреоид гормонлар организмнинг муҳит ўзгаришларига хусусан, мавсумий ўзгаришларига мослашишини таъминлайди. Бу гормонлар организмга юборилганда асосий модда алмашуви ошади, кислород сарфланиши ва карбонат ангидрид чиқариши кўпаяди. Гормонлар митохондрияларидаги оксидланиш ва оксид-ланишли фосфорланиш жараёнига бевосита таъсир қилади.
Ҳужайраларда оқсил синтези тезлашиб, ёғ ва углеводлар кўпроқ парчаланади.
Тиреоид гормонлар тўқималарнинг катехоламинларига нисбатан сезгирлигини оширади. Бу гормонлар миқдори қонда кўпайса, адреналин ва норадреналининг жуда ҳам озгинаси периферик қон томирларини торайтириб, артериал қон босимини оширади.
+алқонсимон без фаолиятининг хаддан ташқари кучайиб кетиши тиреотоксикозга олиб келади ва организмда қуйидаги ўзгаришлар рўй беради: 1) МАТ қўзғалувчанлиги ошади одам сержахл бўлиб қолади, бехуда безовталанади, йиғлайди, уйқуси бузилади; 2) қўлларида титраш (тремор) пайдо бўлади; 3) тахикардия рўй бериб, артериал қон босими кўтарилади; 4) нафас ўзгаради, ўпканинг дақиқалик ҳаво алмашинуви (вентиляцияси) кўпаяди; 5) меъда-ичак тизи-мининг ҳаракатлари кучаяди; 6) кўз ёриғи ва қорачиқ кен-гаяди ҳамда кўз чақчаяди.
+алқонсимон без болалик давриданоқ суст ишлаганда кретинизм рўй беради. Кретинларнинг бўйи ўсмай қолади, гавда нисбатлари ўзгаради, яъни қўл-оёқлари калта, боши катта бўлади, балоғатга етиш тўхтайди, рухий ривожланиш-дан орқада қолади. Тили оғзига сиғмай оғзидан чиқиб тура-ди. Бу микседема (шилимшиқ шиш) белгиларидан биридир. Микседема вояга етган одамнинг қалқонсимон бези суст ишлаганда кузатиладиган холат. Унинг кўпгина белгилари тиретоксикоз аломатларининг тескариси. Микседемага уч-раганларнинг асосий модда алмашинуви 30-40% га секин-лашиб кетади. Тана ҳарорати пасаяди, брадикардия, гипо-тония кузатилади. Оқсиллар алмашинуви бузилиши нати-жасида аъзо ва тўқималарнинг ҳужайрааро бўшлиқларида альбумин ва муцин миқдори кўпайиб, бу ердаги суюқ-ликнинг онкотик босими ошиб кетади. Натижада тўқи-маларда сув йиғилади, «шилимшиқ шиш» пайдо бўлади. Кретин хасталигига учраган боланинг тили шишиб кетиш сабабли оғзига сиғмай қолади. МАТ фаолияти бузилиши натижасида микседема касалига учраганларнинг фикр юритиши ва сўзлаши қийинлашади, унга хеч нарсага иштиёқ бўлмайди. Бошқа эндокрин безлар, хусусан жинсий безлар фаолияти бузилади.
Тиреоид гормонларнинг қондаги миқдори барқарор-лигини гипофизнинг тиреотроп гормони таъминлайди. Треотроп гормоннинг қонга ўтиш тезлиги, ўз навбатида, рилизининг гормонларининг фаоллигига боғлиқ. Тиреотроп гормонларини қондаги миқдори камайса ёки организмнинг бу гормонларга эхтиёжи ошса, масалан, организмга совуқ таъсир қилганда, гипоталамуснинг гипофизотроп соҳасидан тиреотропин – рилизинг гормоннинг аденогипофизга ўтиши тезлашади, қонда тиретроп гормон миқдори ошиб, фолли-куллардан тиреоид гормонларининг қонга ўтиши тезлашади. Агар трийодтиронин ва тироксиннинг қондаги миқдори ошса, рилизинг гормоннинг фаоллиги пасаяди, тиретропин миқдори ҳам камаяди, натижада қалқонсимон без гормон-ларининг қондаги миқдори камаяди. Демак, қалқонсимон без фаоллиятини бошқаришда ҳам манфий қайтар алоқа тамойили муҳим рол ўйнайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |