Нуклеин кислоталар янги бир биологик модда сифатида 1868 йили швейцариялик биолог олим Фридрих Мишер томонидан кашф этилган эди. У йирингни ташкил қиладиган қон элементлари — лейкоцитлар («йиринг ҳужайралари») ядросидан фосфорга бой номаълум бирикмани ажратиб олиб, унга «нуклеин» номини беради. Кейинрок бу бирикма кислота хусусиятига эга бўлганидан «нуклеин кислота» деб аталади.
1891 йилда немис олими Коссель бу моддаларни гидролиз қилиб, улар уч хил компонентдан: пурин ва пиримидинлар қаторига кирадиган гетероциклик азотли асослар, углевод ва фосфат кислотадан ташкил бўлганлигини аниқлади.

1950 йилгача нуклеин кислота молекуласи тўрт хил нуклеотидларнинг тартибли такрорланиши — тетрануклеотидлардан иборат деган фикр қабул қилинган эди. Бу тушунчанинг нотўғри эканлигини турли манбалардан ажратилиб олинган ДНК молекулаларининг нуклеотид таркибини синчиклаб ўрганиб, улар орасидаги катта фарқни америка олими Чаргафф аниқлади.

Йигирманчи йилларнинг охирида ҳужайра ядросидаги хромосомада дезоксирибонуклеин кислота кўп микдорда топилишига эътибор бера бошладилар. Аввало гистохимиявий Фельген реакцияси (фуксин сульфит кислота билан қизил ранг ҳосил қилиши)дан фойдаланиб, ДНК нинг хромосомаларда ва РНК нинг цитоплазмада жойланиши аниқланди.