1928 йилда инглиз олими Фрэд Гриффитс пневмококкларнинг касал қўзғатмайдиган турли ҳужайраларини уларнинг касал қўзғатадиган, лекин юкори температурада қайнатиш билан ўлдирилган (касал қўзғатиш қобилиятини йўқотган) ҳужайралари билан қўшиб каламушнинг танасига киритиб, унда касалликнинг пайдо бўлганини кузатди.

Бу ҳодиса микроблар трансформацияси деб аталиб, ўлдирилган ҳужайрада тирик ҳужайрани ўзгартира оладиган қандайдир омил (трансформация чиқарувчи)нинг мавжуд бўлишига боғлиқ деб қабул қилинди.

Бу фараз кенг тадқиқот қилинса ҳам трансфирловчи агентнинг химиявий табиати деярли яна 10 йил мобайнида ноаниқ бўлиб турди. Бу омилни тозалаш ва унинг химиявий табиатини аниқлаш устида олиб борилган тадқиқотлар 1944 йилда улуғ кашфиётга сабаб бўлди.
1944 йилда Эвери ўзининг касбдошлари Мак Леод ва Мак Картилар билан 10 йиллик ишлари якунини эълон қилди. Бу машҳур мақолада пневмококкларнинг бир турини иккинчи турга айлантирадиган модда бу ДНК эканлиги тасдиқланди. Ва буни асослаб берди

Джордж Бидл ва Эдуард Тейтем ишлари
1941 йилда «бир ген — бир оқсил» формуласи фанда умумий қоида сифатида қабул қилинади. Бидл ва Татум тасдиклаган бу қоиданинг маъноси генлар оқсил (фермент)лар синтезини идора қилиш принципини аниқлаб беришдадир. Бактерияларни емирувчи бактериофаг деб аталувчи энг майда микроорганизмнинг наслий материали ҳам ДНК эканлиги исботланади.