Энтерин тизими гормонлари. Секретинни 1902 йилда ингилиз олимлари Бейлисс ва Стиарлинг кашф этганлар. Гормон атамаси илк бор секретинга нисбатан ишлатилган. Секретинни ўн икки бармоқ ичакнинг шиллиқ пардаси-даги махсус ҳужайралар синтезлайди. Молекуляр массаси 3035га тенг, молекуласи 27 аминокислота қолди-ғидан ташкил топган. Гормоннинг қонга ўтиши учун ўн икки бармоқ ичакка меъдадан хлорид кислота ўтиб, ундаги рН ни 4,5 дан пастга тушириши керак.
Секретин таъсирида меъда ости безидан шира ажралиши кескин кўпаяди, шира таркибидаги бикарбо-натлар миқдори ортади. Бундан ташқари, бу гормон ўт-софро ва ингичка ичак шираси билан сув ва тузлар ажралишини кўпайтиради. Секретин таъсирида меъда безларида энзимлар ажралиши кўпайса, айни вақтда хлорид кислота секрецияси тўхтайди. У хазм тизими аъзоларининг силлиқ мушаклари фаолиятини ҳам тормозлайди. Ингичка ичакнинг шиллиқ пардасидаги энтероцитларнинг бўлиниши ва уларда инвертаза ва мальтаза энзимлари сентезланиши сектерин таъсирида тезлашади.
Секретин юракдан томирларга чиқадиган қон миқдо-рини, сийдик хажмини ва ундаги натрий, калий катионлари ва бикарбонатлар миқдорини оширади.
Холецистокинин (панкреозимин) ҳам асосан хазм ти-зими аъзоларининг секретор ва мотор фаолиятларини бош-қаришда иштирок қиладиган гастроинтестинал гормон. Бу гормон энг аввало ўт пуфагини қисқартиради, ундаги ўтни ўн икки бармоқ ичакка чиқаради, меъда ости безидан энзимлар ажралишини кучайтиради. Холецистокинин меъда ҳаракатларини тормозлаб, ичак ҳаракатларини яхшилайди. Унинг таъсирида Лангерганс оролчаларидан инсулин ва глюкагон ажралиши тезлашади.
Холецистокинин ўн икки бармоқ ичакдан ташқари марказий ва периферик нейронларда ҳам синтезланади. Буни синтезловчи нейронлар катта ярим шарлар пўстлоғида, лимбик тизим ва гипофизнинг орқа бўлагида кўпроқ учрайди. МАТ даги холецистокинин иштахани бошқаришда иштирок этади. Бош мия қоринчаларига бу гормонни киритилса ҳайвонларда тўйиш хисси пайдо бўлади. Холецистокинин медиатор вазифасини ҳам бажаради .
Гастрин меъданинг пилорик қисмида синтезланиб, қон орқали меъда безлари фаолиятини рағбатлантирадиган гормон. Унинг қонга ўтиши учун пилорус шиллиқ пардасига кимёвий ва механик таъсириротлар берилиши керак. Кимёвий моддалардан оқсилнинг парчаланиш маҳсулотлари ва овқатнинг экстрактив моддалари гастринни эркин холга ўтишини анча тезлаштиради. Пилорик кисмдаги овқат ва шира аралашмасида (химусда) хлорид кислота миқдорининг кўпайиб кетиши гастрин инкрециясини тормозлайди. Одам қонидаги гормонлардан 17 аминокислотадан ташкил топган ва молекуляр массаси 7 минг бўлгани асосийси хисобланади. Меъда безларини ташкил қилувчи ҳужайралардан: қопловчи ҳужайраларга секретин энг кучли, асосий ҳужайраларга ўртача ва қўшимча ҳужайраларга кучсиз таъсири қилади. Демак, гормон киритилгандан кейин йиғилган меъда ширасида хлорид кислотанинг миқдори анча кўп бўлади. Гастрин меъда ҳаракатларини кучайтиради, меъда ости безидан энзимлар ажралишини тезлаштиради. Унинг таъсирида ўт-сарфо миқдори ҳам кўпаяди. Гастрин ингичка ичакда глюкоза, натрий ва сув сўрилишини тормозлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |