Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров



Download 13,93 Mb.
bet154/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   150   151   152   153   154   155   156   157   ...   493
Bog'liq
fizi

Азот мувозанати
Овқат билан оқсил кириб турганда организмдан азот кўпроқ чиқиб кетади, чунки овқат билан кирган оқсил организмнинг энергия сарфини оширади. Оқсилларнинг специфик динамик таъсири шунда намоён бўлади.
Овқатда азот кам бўлиб, ейилиш коэффициентига мос келса, азот баланси манфий бўлади. Организмга киритилган оқсил миқдорини ошириб шундай ҳолатга етиш мумкин, унда организмга киритилган ва организмдан чиққан азот миқдори тенг келади. Бу физиологик ҳолат азот мувозанати деб аталади.
Азот мувозанатига эришиб организмга киритиладиган оқсил миқдори оширилса, тезда яна азот мувозанати қарор топади, лекин энди оқсил кўпроқ истеъмол қилинади ва парчаланади. Бунга сабаб шуки, оқсиллар организмда тўпланмайди. Шунинг учун овқатда оқсил кўп бўлса, бир қисми парчаланган тўқима оқсилларининг ўрнини тўлдиради, қолган кўп қисми эса дезаминлангандан кейин энергетик материал бўлиб хизмат қилади; тўқима оқсиллари парчаланганда ва ўзлаштирилган оқсиллар дезаминланганда ҳосил бўлган азотли моддалар чиқариб ташланади. Натижада организмда ўзлаштирилган ва ундан чиқарилган азот миқдори тахминан тснглашади, баланс эса жуда кам ва ҳатто нолга тенг бўлиб қолади. Овқатдаги оқсил миқдори ҳар хил бўлганда: нисбатан ортиқ бўлганда ҳам, жуда кўп балансда ҳам азот мувозанати сақланиши юқорида айтилганлардан англашилиб турибди. Итга узоқ вақт давомида суткасига 480 г гўшт берилганда ҳам, 2500 г гўшт берилганда ҳам азот мувозанати сақланганлиги тажрибалардан маълум.
Азот ретенцияси
Организмнинг оқсилга эҳтиёжи тўла қондирилса ва организмга кирадиган оқсил ортиқча бўлса, баъзи бир физиологик шароитда азот баланси мусбат бўлиб қолади, яъни организмда азот ушланиб қолади азот ретенцияси деб шуни айтилади. Азот ретенцияси ўсаётган организмларда кузатилади: бунинг сабаби шуки, уларнинг гавдаси катталашиб боради. Ҳомиладорлик даврида қориндаги боланинг ўсиши натижасида ҳам азот ретенцияси қайд қилинади.
Парчаланиб кетган ҳужайра оқсилларининг ўрнини тўлдириш учун синтетик процесслар кучайганда, масалан, оғир касалликлардан соғайиш даврида ҳам азот ретенцияси бўлади.
Спортда зўр бериб машқ қилиш туфайли мускуллар ўсганда азот ретенцияси рўй беради.
Организмга азот кириши кескин даражада ошганда ҳам озгина азот ретенцияси рўй беради, бунда азот тўпланади-ю, организмда жуда тез сарфланади. Бу оқсил сарф қилинадиган ёки «резерв» оқсил деб аталади.
Оқсил очлиги
Овқатда оқсил бўлмаганда ёки кам бўлганда ёки овқат билан чала қимматли оқсиллар кириб турганда — оқсил очлиги деган ҳолат юз беради.
Оқсил очлигида организмга ёғлар, углеводлар, минерал тузлар, сув ва витаминлар етарли миқдорда кириб турганда ҳам, гавда вазни секин-аста тобора камаяди, бунинг сабаби шуки, тўқима оқсилларининг сарфи (бу шароитда минимал бўлиб, ейилиш коэффициеитига тенг келганда ҳам) овқат билан кирувчи оқсиллар билан тўлдирилмайди. Шунинг учун сурункали оқсил очлиги правардида, умумий очлик каби, ўлимга олиб келади. Усаётган организмларга оқсил очлиги айниқса ёмон таъсир этади. Оқсил очлигидан ўсмир организмнинг вазни камайиш билангина қолмай, ҳужайра структураларининг тузилиши учун пластик материал етишмаслиги сабабли, ўсиш ҳам тўхтайди.

Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   150   151   152   153   154   155   156   157   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish