Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров


Оқсиллар алмашинувининг бошқарилиши



Download 13,93 Mb.
bet155/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   151   152   153   154   155   156   157   158   ...   493
Bog'liq
fizi

Оқсиллар алмашинувининг бошқарилиши
Оралиқ миянинг гипоталамус соҳасида оқсил алмашинувини бошқарувчи махсус марказ мавжуд, деган маълумотлар бор. Гипоталамуснинг айрим ядролари экспсриментда шикастлантирилса, сийдик билан азот чиқиши кескин даражада ортади, бу эса оқсил парчаланишининг анча кучайганлигини кўрсатади; бундай ҳайвон зўр бериб боқилганда озиб-тўзиб ўлаверади.
Нерв системаси тўқималарда оқсил алмашинувига қуйидагича таъсир этса керак. Нерв системаси ички секреция безларида гормонлар ишланишига ва уларнинг қонга ўтишига, жумладан қалқонсимон без гормонлари — тироксин билан трийодтирониннинг ҳосил бўлишига ва қонга тушишига таъсир этади, шу туфайли тўқималарда оқсил алмашинуви ўзгаради. Қалқонсимон без гормонларидан ташқари, оқсил алмашинувига гипофизнинг олдинги бўлагидан ишланиб чиқадигаи соматотроп гормон ҳам анчагина таъсир кўрсатади.
ЛИПИДЛАР АЛМАШИНУВИ
Липидлар — ёғлар, фосфатидлар ва стеринларнинг организмдаги физиологик аҳамияти шундан иборатки, ҳужайра структураларининг таркибига киради ва янгидан ҳужайралар ҳосил бўлиши учун зарур бўлади (липидларнинг пластик аҳамияти), шунингдек улардан бой энергия манбаи сифатида фойдаланилади (липидларнинг энергетик аҳамияти).
Ёғлар алмашинуви
Ҳайвонлар организмидаги ёғлар олеин, пальмитин, стеарин ва баъзи олий еғ кислоталарининг триглицеридларидан иборат.
Организмдаги ёғларнинг асосий қисми ёғ тўқимасида бўлади. Ҳужайра структураларининг таркибида ҳам озгина ёғ бор. Ҳужайра мембранаси, протоплазмаси ва ядросининг структурасига кирувчи ёғларни бевосита гистологик препаратларда кўпинча топиб бўлмайди. Бунинг аксича, ҳужайрада киритмалар шаклида бўладиган ёғни микроскопик ва микрохимиявий текширишларда топиш осон. Ҳужайралардаги ёғ томчилари энергетик эҳтиёжлар учун сарфланадиган запас ёғ бўлиб хизмат қилади. Еғ тўқимасида запас ёғ ҳаммадан кўпроқ, бу тўқима эса айниқса тери ости клетчаткасида, баъзи бир ички органлар атрофида, масалан, буйрак атрофида (буйрак атрофидаги клетчаткада), шунингдек баъзи бир органларда, масалан жигар ва мускулларда кўп бўлади.
Одам организмидаги ёғларнинг умумий миқдори кенг миқёсда ўзгариб туради ва ўрта ҳисоб билан гавда оғирлигининг 10—20% ини ташкил этади, патологик семириш ҳолатларида эса 50% гача етиши мумкин.
Запас ёғ миқдори овқатланиш характерига, овқат миқдорига, конституционал хусусиятларга, жинсга, ёшга ва шу кабиларга боғлиқ, протоплазмадаги ёғ миқдори эса барқарор ва доимийдир.

Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   151   152   153   154   155   156   157   158   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish