Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров



Download 13,93 Mb.
bet151/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   493
Bog'liq
fizi

ОҚСИЛЛАР АЛМАШИНУВИ
Оқсиллар ски протеинлар организмда икки хил: пластик ва энергетик аҳамиятга эгадир. Оқсилларнинг пластик аҳамияти шуки, улар ҳужайраларнинг зарур таркибий қисми билан турли тузилмаларни ҳосил қилишга кетади. Оқсилларнинг энергетик аҳамияти шуки, улар парчаланганда ҳосил бўлувчи энергияни организмга беради ва организмнинг ҳаёт фаолиятида шу энергиядан фойдаланилади.
Оқсиллар организмда доимо ва бетўхтов парчаланиб туради, бунинг натижасида ҳосил бўладиган химиявий бирикмалардан организм фойдаланмайди ва бу бирикмалар организмдан чиқариб ташланади. Оқсиллар ҳайвон организмида фақат аминокислота ва полипептидлардан синтезлангани ва бошқа моддалардан ҳосил бўлмагани учун, организмга оқсиллар овқат билан кириб туриши керак. Фақат шу шароитдагина организм сарф қилган оқсилларнинг ўрнини тўлдира олади ва ҳалок бўлган ҳужайраларни (масалан, қоннинг шаклли элемснтлари, тери ва ичак шиллиқ пардасининг эпителий ҳужайралари ва б.) янгиси билан алмаштира олади. Усиш даврида организмдаги ҳужайралар кўпаяди, айниқса шу даврда оқсилга эҳтиёж катта бўлади.
Ҳазм йўлларида овқатдаги оқсилларнинг парчаланишидан ҳосил бўлиб қонга сўрилган аминокислоталардан ва қуйи молекулали полипептидлардан ҳужайраларда оқсиллар синтсзланади.
Тўқима оқсиллари доимий (статик) ҳолатда бўлмай, узлуксиз парчаланиб ва янгидан синтезланиб туради. Шенхеймер ва бошқа тадқиқотчилар организмга азотли нишо
ланган аминокислоталар юбориш йўли билан шуни кўрсатиб беришган.
Каламушларга №5 билан нишонланган лейцин киритилганда, иишонлаб киритилган азотнинг 30% уч кунда чиқарилган, 70% эса тўқима оқсилларига қўшилган. Нишонлангаи азотнинг кўп қисми қон плазмаси, ичак шиллиқ пардаси, буйрак, талоқ, жигар оқсиллари таркибида бўлар экан.
Азот баланси
Оқсилларнинг химиявий тузилиши таркибида азот борлиги билан ёғ ва углеводлардан фарқ қилгани учун оқсиллар алмашинувининг якунларини, яъни организмга кирган ва унда парчаланган оқсиллар миқдорини азот балансига қараб билиш мумкин. Организмга овқат билан кирадиган ва сийдик, тер билан чиқадиган азот миқдорларининг нисбати азот баланси деб аталади. Оқсилларнинг организмга кирган ва унда сарфланган миқдорини азот балансининг миқдоридан билиш мумкин, чунки, биринчидан, овқатдаги азот асосан оқсилларда бўлади (фақат озгина азот овқатдаги бошқа моддалар — нуклеин кислоталар, экстрактив моддалар, витаминлар таркибига киради), иккинчидан организмдан чиқариладиган азот асосан гавдада парчаланган оқсиллардан пайдо бўлади.
Организм азотнинг ҳаммасини ўзлаштиравермайди, азотнинг бир қисми ахлат билан чиқиб кетади. шу сабабли организмга кирган ва ўзлаштирилган азотнинг ҳақиқий миқдорини аниқлаш учун овқатдаги азот миқдоридан ахлатдаги азот миқдорини чегириб ташлаш зарур. Қанча азот ўзлаштирилганлигини билиб олиб, организмга қанча оқсил кирганини ҳисоблаб чиқариш мумкин. Оқсилдаги азот миқдори 14—19% чамасида (ўрта ҳисоб билан 16%) бўлишига (6,25 оқсилда 1 г азот борлигига) асосланиб, шундай ҳисоб қилиш мумкин. Топилган азот миқдорини 6,25 га кўпайтириб, оқсил миқдорини аниқлаш мумкин. Парчаланган оқсил миқдорини аниқлаш учун сийдик ва тердаги азот миқдорини билиш зарур, чунки азотнинг парчаланиш маҳсулотлари буйраклар ва тер безлари орқали чиқиб кетади. Терда азот кам бўлгани учун кузатишларда уни ҳисобга олмаса ҳам бўлади. Шу сабабли оқсиллар сарфи ҳақида фикр юритиш учун, сийдик билан чиққан азот миқдорини аниқлаш билан кифояланилади.
Организмга кирадиган азот миқдори организмдан чиқадиган азот миқдорига нисбатан ортиқ бўлса, организмда мусбат азот баланси бўлади, яъни оқсил парчаланишидан кўра кўпроқ ҳосил бўлади. Организмдан чиққан азот миқдори организмга кирган азот миқдорига нис-батан ортиқ бўлса, аксинча, манфий азот балансидан гувоҳлик беради ва оқсил ҳосил бўлаётганидан кўра кўпроқ парчаланаётганини кўрсатади. Очликда, шунингдек организмда оқсил синтезланиши учун зарур бўлган баъзи аминокислоталар кирмаганда манфий азот баланси кузатилади.

Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish