Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров



Download 13,93 Mb.
bet148/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   144   145   146   147   148   149   150   151   ...   493
Bog'liq
fizi

ОЧЛИК ВА ЧАНКОК ХИСЛАРИ
Очлик ва чанқов озми-кўпми узоқ вақт овқат ва сувдан маҳрум бўлиш натижасида келиб чиқадиган нохуш, кўпинча хатто уқубатли ҳислардир. Бу ҳисларнинг биологик аҳамияти шундаки, улар организмни овқат ёки ичимлик қидиришга ва уни истеъмол қилишга рағбатлантирадиган кучли омилдир.
Очлик ҳисси
Очлик ҳисси меъда соҳасида кўнгилсиз сезгиларнинг пайдо бўлиши билан намоён бўлади. Бу ҳис одатда «ич талаш» сезгиси билан ифодланади. Бу сезгилар кўнгил айниш ва кўнгил озиш билан ўтади. Бунда кўпинча дармон қурийди ва умумий заифлик сезилади. Очлик ҳисси ҳар 1—1,5 соатда даврий равишда пайдо бўлади ва 15—20 минут давом этади. Одатда меъда бўш турганда очлик ҳисси пайдо бўлади. Патологик очлик ҳисси бундан мустасно; у бош мия баъзи бўлимларининг ҳолати бузилганда кузатилади ва патологик очкўзлик — булимияда намоён бўлади.
Очлик сезгиси марказий иерв системасининг кенг соҳасига боғлиқ, бу соҳани И. П- Павлов «овқат маркази» тушунчаси билан ифодалаган. Бу марказ анатомик тузилма эмас, балки функционал тузилмадир. Бош мия катта ярим шарлари пўстлоғининг турли қисмларида, пўстлоқ ости ядроларида ва оралиқ миянинг ретикуляр формациясида, жумладан гипоталамусда жойлашган ҳужайралар овқат марказининг таркибига киради. Очлик ва тўқлиқ сезгилари овқат марказининг ҳолатига боғлик, овқатга доир ҳулқни бошқариш, яъни овқат топиш ва ейиш, бир бутун система сифатида ҳазм йўллари фаолиятини мураккаб рефлекс йўли билан бошқариш ва координациялаб туриш овқат марказининг функцияларидир. Овқатга доир ҳулқни бошқаришда гипоталамус ва ретикуляр формация ядроларининг роли каламушларда гипоталамус ядроларига таъсир этиб ўтказилган тажрибаларда аниқланган: баъзи ядроларга таъсир этилганда овқатга эҳтиёж кўпаяди, бошқа ядролар таъсирланганда эса ҳайвон овқатдан юз ўгиради. Перифериядаги турли рецепторлардан, жумладан, ҳазм йўлининг ўзидаги рецепторлардан келадиган импульслар ҳам, шунингдек гуморал агентлар, яъни қон билан келувчи турли химиявий бирикмалар ҳам овқат марказини қўзғатади ва тормозлайди.
Овҳат маркази фаалиятида, афтидан, нсрв ҳужайраларининг ўзида рўй берувчи модда алмашинуви процесслари муҳим аҳамиятга эга бўлса керак. Нафас марказининг нерв ҳужайраларида ҳосил бўлувчи карбонат кислота бу марказни қўзғатгани сингари, модда алмашинув процесслари ҳам овқат марказини автоматик равишда қўзғата ва тормозлай олади.
Очликнинг физиологик механизмини тушунтириш учун иккита назария таклиф этишган.
Биринчи назария очликни бирор органдати нерв охирларининг таъ-сирланишидан қатъи назар пайдо бўладиган умумий ҳис деб талқин қилади. Бу назарияга кўра, қон таркибининг ва гавдадаги турли органлар, жумладан марказий нерв системаси ҳолатининг ўзгариши натижасида очлик келиб чиқади, деб фараз қилинади. Ҳужайралар осон ўзлаштирадиган модда, масалан, глюкоза қонга юборилганда очлик ҳиссининг йўқолиши бу назариянинг энг кучли далилларидан бири қилиб келтирилади. Бироқ очликка маҳаллий ҳис деб қаровчи иккинчи назария ҳам бу фактни осон изоҳлай олади.
Иккинчи назарияга мувофиқ, очлик ссзгиси маҳаллий бўлиб, ҳазм. йўлининг интерорецепторларидан бош мияга импульслар келишига боғлиқ. Бу назария очлик ҳиссига ҳазм йўли даврий фаолиятининг натижаси деб қарайди.

Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   144   145   146   147   148   149   150   151   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish