Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров


Сув ва минерал тузларнинг сўрилиши



Download 13,93 Mb.
bet147/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   ...   493
Bog'liq
fizi

Сув ва минерал тузларнинг сўрилиши
Сув ичак бўшлигига овқат ва ҳазм ширалари билан киради. Ичакка 1 л сўлак, 1,5—2 л меъда шираси, 0,75—1 л ўт, 0,6 л ча меъда ости бези шираси ва 1 л ичак шираси, демак ҳаммаси бўлиб 5—6 л суюқлиқ тушади. Бу миқдорга суткалик рапиондаги сув (тахминан 2 л ча) қўшилади. Ичакдан эса ҳаммаси бўлиб 150 мл сув ахлат билан чиқиб кетади. Сувнинг қолган ҳамма қисми қонга сўрилади. Сувнинг сўрилиши меъдада бошланади; ингичка ва йўғон ичакда сув тез сўрилади.
Меъдага ёки ингичка ичакка киритилган оғир сув (D2O) нинг сўрилишини баъзи авторлар ўрганишган (бу тажрибаларда сувнинг организмдати тақдирини кузатиш имконини берувчи «белги» ли оғир сувдан фойдаланишган). Сув ичакда меъдадагига нисбатан тахминан 10 марта тезроқ сўрилиши шу йўл билан аниқланган. 50 мл оғир сув ингичка ичакка киритилганидан 10 минут кейин унинг 95% сўрилган.
Сувда эриган натрий, калий, кальций тузлари (хлоридлар ва фосфатлар) асосан ингичка ичакда сўрилади. Бу тузларнинг сўрилиши уларнинг организмдаги миқдорига ҳам боғлиқ. Масалан, қондаги кальций миқдори камайганда нормадагидан кўра тезроқ сўрилади.
Жигарнинг сўрилишга алоқадор функциялари
Оқсил ва углеводларнинг парчаланиш маҳсулотлари қонга сўрилгач қопқа вена орқали жигарга келади ва шу ерда бир қанча мураккаб химиявий ўзгаришларга учрайди. Жигарнинт бу функцияси ғоят муҳим физиологик аҳамиятга эга бўлиб, Экк усулида операция қилинган ҳайвонларда аниқланган.
Экк операцияси қопқа венани боғлаб, пастки кавак венага улаб қўйишдан иборат. Бундай операциядан кейин қон ичакдан жигарга кирмай, қон айланишининг катта доирасига ўтади. Ит гўшт билан боқилаётган бўлса Экк операцияси ҳайвонни ўлимга олиб келади. Ичакдан кирадиган ва нормал шароитда жигарда зарарсизлантириладиган, заҳарли моддалар (оқсил парчаланиши натижасида ҳосил бўладиган ва организмни заҳарлайдиган маҳсулотлар)дан заҳарланиш ўлимга олиб боради.
Жигарнинг зарарсизлантирувчи барьер функцияси қопқа вена орқали қон билан келадиган ва организмга заҳарли бўлган моддалардан унча заҳарли бўлмаган турли бирикмалар синтезлашдан иборат. Масалан, бактерияларнинг ҳаёт фаолияти натижасида ҳосил бўлган индол, скатол, фенол йўғон ичакдан қонга сўрилади. Бу заҳарли моддалар жигарда оксидланиб, сульфат ва глюкурон кислоталар билан бирикади ва жуфт эфирсульфат кислоталарга айланади.
Жигарда рўй берадиган ва организмда оралиқ модда алмашинув маҳсулотларини зарарсизлантириш учун аҳамиятга эга бўлган синтезлар ҳимоя синтезлари деб аталтан. Жигарнинг барьер функцияеи шу синтезларни амалга оширишдан иборат. Барьер функциясининг аҳамиятини қуйидаги тажриба кўрсатиб беради: ичак суюқлиғидан тайёрланган экстракт итнинг периферик қон томирларига юборилганда у қаттиқ заҳарланади, бу экстракт қопқа венага юборилгаида эса ҳайвон заҳарланмайди.

Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish