Қоннинг айланиб чиқиш вақти Қон айланиш доирасининг ҳаммасидан қон ўтиб олиши учун зарур вақт қоннинг айланиб чиқиш вақти деб аталади.
Қоннинг айланиб чиқиш вақтини ўлчаш учун бир қанча усуллар қўлланилади. Бу усулларнинг принципи қуйидагича: одатда организмда учрамайдиган бирор модда венага юборилади ва унинг иккинчи томондаги бир номли венада қачон пайдо бўлиши ёки ўзига хос таъсир қанча вақтдан кейин юзага чиқиши аниқланади. Масалан, узунчоқ миядаги нафас марказига қон орқали таъсир қилувчи лобелии тирсак ненасига юборилади ва шу пайтдан бошлаб нафас қисқа вақт тўхтагунча ёки йўтал тутгунча ўтадиган вақт аниқланади. Лобелин молекулалари томирлар системасини айланиб чиқиб, нафас марказига таъсир этади ва нафаснинг ўзгаришига ёки йўтал тутишига сабаб бўлади.
Сўнгги йилларда қон айланишининг иккала доирасида (ёки фақат кичик доирасида) қоннинг айланиб чиқиш тезлиги натрийнинг радиоактив изотопи ва электрон счетчиги билан аниқланмоқда. Шу мақсадда гавданинг турли қисмларидаги йирик томирлар ва юрак соҳасига элсктрон счетчиклардан бирнечтаси ўрнатилади. Тирсак венасига патрийнинг радиоактив изотопи юборилгач юрак ва текшириладиган томирлар соясида радиоактив нурланишнинг пайдо бўлиш вақти аниқланади.
Одамда қоннинг айланиб чиқиш вақти юракнинг ўрта ҳисобда тахминан 27 систоласини ташкил қилади. Юрак минутига 70—80 марта қисқарганда қон бутун гавдани 20—23 секундда айланиб чиқади, аммо қоннинг томир ўқи бўйлаб оқиш тезлиги унинг девори олдидаги тезлигига қараганда юқорилигини, шунингдек томирларнинг ҳаммаси бир хил узунликда бўлавермаслигини эсдан чиқармаслик керак. Модомики шундай экан, қоннинг ҳаммаси гавдаиинг барча қон томирларини шундай тез айланиб чиқавермайди, юқорида кўрсатилган вақт эса энг қисқавактдир. Қон айланиб чиқадиган вақтнинг ]/5қисми қон айланишининг кичик доирасига ва 4/5 қисми катта доирасига тўғри келиши итлар устида олиб борилган тадқикртларда аниқланди.
ТОМИРЛАРДАГИ ҚОН ҲАРАҚАТИНИНГ БОШҚАРИЛИШИ Бошқарувчи — регулятор механизмларнинг мураккаб системаси борлигидан, юрак иши, томирлар кенглиги ва сигимий ҳамда циркуляция қилаётган қон миқдори ўртасида динамик равишда ўзгарувчан муайян муносабат бўлиши таъминланади. Орган ва тўқималарнинг физиологик ҳолатига — тинч турганига ёки иш бажарастганига яраша қон билан таъминланиши учун шу тариқа оптимал шароит яратилади.