Циркуляциядаги қон тақсимотининг ўзгариши. Бирор органлар системаси ишлаётган вақтида циркуляциядаги кон қайтадан тақсимланади. Ишлаётган органлар гавданинг бошқа соҳаларидаги қон таъминотининг камайиши ҳисобига кўпроқ қон олади. Организмда ички органларнинг томирлари билан тери ва скелет мускулларининг томирлари ўртасида қарама-қарши реакциялар борлиги аниқланган. N. splanchnicus-дан иннервацияланувчи соҳанинг томирлари кенгайиши туфайли ҳазм органларига овқат ҳазм қилиш даврида кўпроқ қон келиши, айни вақтда тери ва скелет мускулларининг камроқ қон олиши бундай қарама-қарши реакцияларга мисол бўла олади.
Ақлий иш бажарилаётган вақтда мияга кўпроқ қон келади. Буни кўрсатиб бериш учун текшириладиган киши тарози сингари мувозанатланган горизонтал майдончага ётқизилиб, бирор арифметик масалани ечиш буюрилади; шунда бошга қон кўп келгани учун майдончанинг бош турган томони огиб кетади. Яқинда шунга ўхшаш тажрибалар электр тарозидан иборат бўлган асбоб ёрдамида ўтказилди, бу асбоб кушеткада ётган одамнинг боши остига қўйилади. Қиши арифметик масала ечаётганда бош томирларининг кенгайиши туфайли мияга қон кўпроқ келади, бинобарин, бош вазни ошади (45-расм).
45-расм. Арифметик масала ечаётган одам бошига қон келишининг ўзгариши (бош вазнининг ўзгаришига қараб аниқланади) (Е. Б. Бабский ва ҳамкорларидан). Юқорида — икки хоналик, пастда — уч хоналик сонлар кўпайтирилганда.
Зўр бериб жисмоний иш қилинганда ҳазм органларининг томирлари тораяди, скелет мускулларига қон келиши эса кучаяди. Ишлаётгаи мускуллар қисқараётганда уларда модда алмашинувидан ҳосил бўлувчи турли моддалар (сут ва кўмир кислоталари, аденил кислота унумлари, гистамии, ацетилхолин) шу мускулларнинг томирларини кенгайтиради (маҳаллий таъсир), томирлар рефлекс йўли билан ҳам кенгаяди, ишлаётган мускуллар эса шунинг натижасида кўп қон олиб туради. Масалан, бир қўл ишлаётганда фақат шу қўлдаги томирлар кенгайибгина қолмай, иккинчи қўл томирлари, шувингдек оёқлардаги томирлар ҳам кенгаяди. Плетизмографик тажрибалар ўтказиб, бунга ишониш мумкин. Муҳит температураси кўтарилганда теридаги артериолалар билан капиллярларнинг кенгайиши ҳам қоннинг қайта тақсимланиши реакцияларига киради. Бу реакция теридаги терморецепторлар таъсирланиши оқибатида рўй беради. Бу реакциянинг физиологик моҳияти шуки, гавда юзасининг кенгайган майда томирлари орқали ўтаётган қон иссиқликни кўпроқ беради.
Организм горизонтал вазиятдан вертикал вазиятга ўтганида ҳам қон қайтадан тақсимланади. Вертикал вазиятда веноз қоннинг оёқлардан оқиб кетиши қийинлашади ва пастки кавак вена орқали юракка кирадиган қон миқдори камаяди (юрак рўй-рост кичрайганлиги рентген нурлари ёрдамида текшириб билинади).
Горизонтал вазиятдан вертикал вазиятга ўтилганда оёқ веналарида қон дамланиб қолиши сабабли, юракка келадиган веноз қон нормада келадиган миқдорининг 1/10-1/9 қисмича камайиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |