Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров


расм Кунгирок товуши огритувчи температура таъсири билан берилгандаги шартли томир торайиши рефлекси



Download 13,93 Mb.
bet80/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   493
Bog'liq
fizi

43 расм
Кунгирок товуши огритувчи температура таъсири билан берилгандаги шартли томир торайиши рефлекси
Юкоридаги эгричизик кул плотизмограммаси, пастда шартли ва шартсиз таъсиротлар белгиси


Томирларга гуморал таъсирлар
Қон томирларини баъзи гуморал агентлар торайтиради, бошқалари эса кенгайтиради. Буйрак усти безлари мағиз қаватининг гормони — адреналин ва гипофиз орқа бўлагининг гормони — вазопрессин томир-
ларни торайтирувчи моддалар киради.
Адреналин тери скелет мускуллари, қорин бўшлиғи органлари билан ўпканинг артерия ва артериолаларини торайтиради. Баъзи маълумотларга қара-ганда, юракнинг тож томирлари ва мия томирлари адреналин таъсирида кенгаяди.
Вазопрессин асосан артериолаларга ва капиллярларга таъсир этиб уларни торайтиради. Адреналин сингари вазопрессин ҳам томирларга жуда кичик концентрацияда таъсир кўрсатади. Масалан, иссиқ қонли

44-расм. Итнинг қон босимига адреналин таъсири. X — адашган нервлари қирқилган ит вечасига 1 мг адреналин юбориш.
ҳайвонларнинг томирлари қондаги адреналин концентрацияси 1 10-7 га тенг бўлганда ҳам тораяди. Адреналин ва вазопрессин томирларни торайтиргани учун қон босимини жуда кўтариб юборади (44-расм).
Буйракларда томирларни торайтирувчи модда ҳосил бўлади. Буйракларга қон келиши камайганда бу модда кўпроқ ҳосил бўлади. Итнинг буйрак артериялари қисман қисилганда артериолалар торайиб, қон босимининг барқарор кўтарилиш сабаби шу. Қон босимини шу тариқа кўтариш учун буйрак артерияларига қисқич солинади, бу қисқич буйрак артерияларини қисади-ю, бутунлай пучайтирмайди. Буйракларга шундай таъсир этиш сабабли, гавданинг нормал иннервацияланган барча органларида ҳам, нервлари қирқилган органларда ҳам артериолалар тораяди. Демак, артериолаларнинг торайиши томир торайтирувчи марказ тонусининг ортишига боғлиқ бўлмай, балки артериолаларга гуморал агент таъсир этишига боғлиқ.
Буйракларда ҳосил бўладиган модда ренин деб аталган. У — томирларни ўзича торайтира олмайдиган фермент. Ренин қонга ўтиб,. плазма глобулинларидан бири — гипертензиногенга таъсир этиб, уни томирларни актив торайтирувчи модда — гипертензин, ёки ангиотонинга айлантиради (гипертензин — молекуляр оғирлиги гипертензиногенникидан камроқ бўлган полипептид).
Буйраклар нормал миқдорда қон олиб турганда ренин айтарлик кўп ҳосил бўлмайди. Буйрак томирлари қисилганда, шунингдек бутун томирлар системасидаги қон босими пасайиб кетганда ренин кўплаб ҳосил бўлади. Итдан қон чиқариб, қон босими пасайтирилса, буйраклар қонга ренинни кўп чиқара бошлайди, натижада томирлар торайиб, қон. босими нормал даражага келади.
Нормал шароитда буйраклар озгина ренин чиқарганда гипертензин қонда йиғилиб қолмайди, чунки у ҳосил бўлган сайин қондаги, гипертензиназа ферменти таъсирида парчаланиб туради.
Ренин ва унинг томирларни торайтириш механизми кашф этилганлиги клиника учун катта аҳамиятга эга: бу кашфиёт буйракларнинг баъзи касалликларида қон босимининг кўтарилиши (буйрак касаллиларидаги гипертония) сабабларини тушунтириб берди.
Барча парасимпатик нервларнинг ва симпатик вазодилятаторларнинг охирларида ҳосил бўладиган ацетилхолин томир торайтирувчн моддаларга киради. Ацетилхолин (шунинтдек холиннинг бошқа ҳосилалари ҳам) майда артерияларни кенгайтиради. У қонда тез емирилиб кетади. Шунинг учун физиологик шароитда ацетилхолин томирларга соф маҳаллий таъсир кўрсатади, яъни қайси жойдаги нерв охирларида ҳосил бўлса, ўша жойда таъсир этиш билан чекланади.
Томирларни кенгайтирувчи иккинчи модда — гистамин меъда-ичак деворларида, шунингдек бошқа бир қанча органларда, жумладан терида (у таъсирланганда) ва скелет мускулларида (улар ишлаётган вақтда) ҳосил бўлади. Гистамин капиллярларни кенгайтиради. Мушук. венасига 1—2 мг гистамин юборилса, юрак аввалгидай куч билан қисқараверади-ю, унга қон кам келиши сабабли артериал босим кескин даражада пасаяди: ҳайвоннинг ҳамма қони бўшашган капиллярларга, асосан қорин бўшлиғипинг капиллярларига йиғилиб қолади (гистамин шоки).
Гистамин терининг қизариш реакциясида қатнашади. Ҳар хил таъсиротлар, масалан, терини ишқалаш, иссиқлик, ультрабинафша нурлар таъсирида тери қизаради.
Скелет мускуллари ишлаётганда унда гистамин ва ацетилхолиндан ташқари, томирларпи кенгайтирувчи яна бир қанча бошқа моддалар, масалан: аденозинтрифосфат кислота ва унинг парчаланиш маҳсулотлари (жумладан, аденил кислота), сут ва кўмир кислоталари ҳосил бўлади ёки боғлангаи ҳолатидан ажралиб чиқади.
Томирларни торайтирувчи гуморал факторларга ичак шиллиқ пардасида ва бош миянинг баъзи қисмларида ҳосил бўлувчи серотонин (5-гидроокситриптамин) киради. Серотонин қон ивиётганда қон пластинкаларининг парчаланишидан ҳам ҳосил бўлади. Бу ҳолда серотониннинг ҳосил бўлиши физиологик аҳамиятга эга, чунки у томирларни торайтириб, жароҳатланган томирдан қон кетишига тўсқинлик қилади.

Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish