Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров



Download 13,93 Mb.
bet88/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   493
Bog'liq
fizi

Лимфа ҳаракати механизми
Нормал шароитда организмда лимфа ҳосил бўлиш тезлиги тўқималардан лимфанинг оқиб кетиш тезлигига тенг. Лимфа суюқлиғи лимфа капиллярларидан лимфа томирларига оқиб кетади, бу томирлар бирлашиб, иккита йирик лимфа йўлини ҳосил қилади, бу лимфа йўллари эса веналарга қуйилади. Шундай қилиб, капиллярларда қондан чиққан суюқлиқ ҳужайрадаги модда алмашинув маҳсулотларини олиб, яна қон оқимига қайтиб келади.
Лимфанинг силжиб боришида баъзи лимфа томирлар деворининг ритмик қисқаришлари муайян роль ўйнайди. Бу қисқаришлар минутига 8—10 ва ҳатто, баъзи авторлар маълумотига кўра, 22 марта рўй беради. Лимфа томирларида клапанлар борлигидан томир девори қисқарганда лимфа фақат бир томонга қараб силжийверади.
Тубан умуртқалилардан баъзилари, масалан, бақанинг лимфа системасида махсус органлар — лимфатик юраклар бор, булар лимфанинг силжиб боришини таъминловчи насослар вазифасини ўтайди.
Кўкрак бўшлиғидаги манфий босим ва нафас олиш фазасида кўкрак қафаси ҳажмининг ортиши лимфанинг силжиб боришида катта роль ўйнайди. Кўкрак қафасининг ҳажми ортганда кўкрак лимфа йўлининг кенгайиши лимфа томирларидан лимфанинг сурилишига ёрдам беради.
Ишлаганда ва юрганда қўл-оёқларнинг букилиб-ёзилиб туриши веноз қоннинг юришига ёрдам бергани каби, лимфа ҳаракатига ҳам, ёрдам беради. Мускуллар қисқарганда лимфа томирлари қисилади, бу эса лимфанинг фақат бир томонга силжиб боришига сабаб бўлади.
Одамда кўкрак йўли орқали бир сугкада қарийб 1200—1600 мл лимфа қонга қайтиб келади.
Лимфанинг оқиш тезлиги жуда кам: масалан, отнинг бўйин лимфатомирида лимфа минутига 240—300 мм йўл босади (веналарда қон шу масофани бир секундда босиб ўтади). Одамнинг йирик лимфа томирларида лимфанинг оқиш тезлигини Д. А. Жданов аниқлаган. Кўкрак лимфа йўли жароҳатланган эркак кузатиб турилган. Човнинг юза лимфа тугунига 2 мл бўёқ эритмаси юборилгандан 3 минут кейин бўялган лимфа кўкрак йўлидан чиқа бошлаган.
Йирик лимфа томирларига келувчи нерв толалари морфологик текширишларда топилган, лимфа оқишига симпатик нервларнинг таъсири эса физиологик экспериментларда кўрсатиб берилган. Чегара симпатик ствол таъсирланганда лимфа томирлари шу қадар қаттиқ қисқариб, спазм бўлганки, бу томирларда лимфа ҳаракати тўхтаб қолганини Рушньяк ва ҳамкорлари кузатишган Оғриқ тутганда, каротид синусдаги босим ортганда ва кўпчилик ички органларнинг рецепторлари таъсирланганда лимфа оқимининг рефлекс йўли билан ўзгариши А. П. Полосухин лабораториясида кўрсатиб берилди.

Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish