Томирлар иннервацияси
Томирлар уларнинг кенглигини бошқариб турадиган, уларни торайтирадиган ёки кенгайтирадиган нервлар билан таъминланган.
Томирларни торайтирувчи нервлар — вазоконстрикторлар — симпатик нерв системасига киради. Уларнинг мавжудлигини биринчи марта 1842 йили А. П. Вальтер бақалар устида ўтказган тажрибаларида, кейинчалик (1852) эса Кл. Бернар қуён қулоғида қилган экспериментларида исбот этган. Қуён бўйнидаги симпатик нерв таъсирланса, шу томондаги қулоқ артериялари ва артериолалари торайиб, қулоқ оқаради, унинг температураси пасаяди ва ҳажми кичраяди. Қорин бўшлиғи органларининг асосий томир торайтир,увчи нервлари п. splanchnicus таркибидаги симпатик толалардир. Оёқ-қўлларга томир торайтирувчи симпатик толалар, биринчидан аралаш орқа мия нервлари (спинал нервлар) таркибида боради, иккинчидан, артерияларнинг деворлари бўйлаб (уларнинг адвентицияси ичида) боради, улар таъсирланганда оёқ-қўл томирлари қоида ўлароқ тораяди. Томир торайтирувчи симпатик нервлар қирқиб қўйилганда шу нервлардан иннервация олувчи соҳадаги томирлар кенгаяди. Кл. Бернар тажрибаси бунга далил бўлиб хизмат қилади. Кл. Бернар бўйиннинг бир томонидаги симпатик нервни қирқиб қўйганда шу томондаги томирлар кенгайган, операция қилинган томоидаги қулоқ шу туфайли қизарган ва температураси кўтарилган. Худди шунингдек, п. splanchnicus қирқиб қўйилгач томир торайтирувчи симпатик иннервациядан маҳрум бўлган қорин бўшлиғи органларидан ўтадиган қон миқдори кескин даражада кўпаяди. Симпатик нервлар қон томирларига узлуксиз равишда томир торайтирувчи таъсир кўрсатиб, артерияларнинг мускулли деворларини доимо қисқарган ҳолда (артериал тонус) сақлаб туриши юқорида тасвир этилган тажрибалардан кўриниб турипти.
Симпатик нервларни қирқиб, периферик учига таъсир этилса, артериал тонус тикланиб, одатдаги даражасига етиши мумкин. Бунинг учун симпатик нерв толаларини секундига 1—2 импульс билан таъсирлаш кифоя (Б. Фолков, В. М. Хаютин). Артерияларга борадиган импульслар частотасини ўзгартириб, уларни торайтириш (импульс тезлашганда) ёки кенгайтириш (импульс сийраклашганда) мумкии.
Парасимпатик нерв системасига кирадиган бир неча нерв шохчаси таъсирланганда томир кенгайтириш эффекти — вазодилятация — биринчи марта аниқланган. Масалан, chorda tympaniга таъсир этилганда жағ ости безининг томирлари, п. lingualis-га таъсир этилганда тил томирлари, п. pelvicus-га таъсир этилганда жинсий органларнинг томирлари кенгаяди.
Симпатик нервлар таъсирланганда баъзи оргаилардаги, масалан, скелет мускулларидаги артерия ва артериолалар кенгаяди, чунки симпатик нервлар таркибида вазоконстрикторлардан ташқари вазодиля-таторлар ҳам бор. Кўпинча симпатик нервларни таъсирлаш томирларни торайтиради, фақат махсус шароитда, масалан, симпатик вазоконстрикторларни фалажловчи эрготоксин заҳари юборилганда томирлар кенгаяди.
Бундан ташқари, орқа мия орқа илдизларининг периферик учларига таъсир этиб асосан тери томирларини кенгайтириш мумкин. Бу илдизлар таркибида афферент (сезувчи) толалар бор. Айни вақтда терининг қайси соҳаларидаги сезувчи нерв толалари таъсирланаётган илдиз-таркибида бўлса, ўша соҳаларидаги томирлар кенгаяди.
Томирларни кенгайтирувчи нервларнинг таъсир этиш механизми ҳақидаги масала етарлича равшан эмас. Томир кенгаитирувчи нервлар таъсирланганда томир кенгайтирувчи моддалар ҳосил бўлиши туфайли томирларнинг кенгайиши сўнгги йилларда иобот этилган, Масалан, скелет мускулларидаги симпатик вазодилятаторлар таъсирланганда уларнинг охирларида артериолаларни кенгайтирувчи ацетилхолин ҳосил бўлади. Орқа миянинг орқа илдизлари таъсирланганда эса томир кенгайтирувчи моддалар томир деворида эмас, балки, унинг яқинида ҳосил бўлса керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |