Артерио-веноз анастомозлар. Гавданинг баъзи қисмларида, маса-лан, тери, ўпка ва буйракларда артериолалар билан веналарнинг бево-сита қўшилиб кетган жойлари бор. Бу қўшилмалар — артерио-веноз анастомозлар — артериола ва веналар орасидаги энг калта йўлдан ибо-рат. Одатдаги шароитда бу анастомозлар берк бўлиб, қон капиллярлар тўридан оқади. Анастомозлар очиқ бўлса қоннинг бир қисми капилляр-ларга кирмай, веналарга ўтиши мумкин.
Шундай қилиб, артерио-веноз анастомозлар капилляр қон айлани-шини бошқариб турувчи шунтлар ролини ўйнайди. Атрофдаги муҳит температураси кўтарилганда ёки пасайганда тери капиллярларида қон айланишининг ўзгариши анастомозларнииг шундай роль ўйнашини кўрсатиб бера олади. Атрофдаги температура кўтарилганда (35° дан ошганда) ёки пасайганда (15° дан пастга тушганда) теридаги анасто-мозлар очилади ва қон артериолалардан бевосита веналарга ўта бош-лайди. Бу, қонни исиб кетиш ёки совиб кетишдан сақлайди, чунки бу шароитда қоннинг ҳаммаси иссиқни ютадиган ёки ташқарига чиқара-диган терининг капилляр тўридан ўтавермайди.
Веналарда қон юриши Веналарда қон юриши умуман қон айланишининг муҳим факторидир, чунки диастола вақтида юракнинг қонга тўлиши шу фактор билан белгиланади. Всналардаги қон юришининг бир қанча хусусиятлари бор.
Веналар мускул қавати унча қалин бўлмагани учун девори артерия деворига қараганда кўпроқ чўзилувчан. Шунинг учун веналардаги босим ҳатто оз бўлганда ҳам уларнинг девори анчагина чўзилади ва уларда анча қон тўпланиб қолиши мумкин.
Веноз босим. Одам венасидаги босимни юза венага (одатда тирсак венасига) кавак игна киритиб ва буни манометрга улаб ўлчаш мумкин. Кўкрак бўшлиғидан ташқаридаги веналарда қон босими 5—9 мм сим, уст. (сув устуни ҳисобида эса 65—120 мм). Веноз босим миқдорини ўлчаш учун шу вена юрак билан бир текисликда ётиши лозим. Бунинг аҳамияти шуки, масалан, оёқ веналарида-ги қон босимига организм тик турганда веналарни тўлдирувчи қон устунининг вазни ҳам қўшилади. Шу сабабли оёқ веналаридаги қон босими ўлчанастганда бу гидростатик компонентни йўқотиш учун текширилувчи киши ётқизиб қўйилади.
Кўкрак бўшлиғига яқин веналардаги қон босими атмосфера босимига яқин бўлиб, нафас фазаларига қараб ўзгаради. Нафас олинган пайтда кўкрак қафаси кенгайиб, веналардаги босим насайиб, манфий (яъни атмосфера босимидан паст) бўлиб қолади; нафас чиқарилган пайтда эса кўтарилади (оддий нафас чиқариш пайтида 2—5 мм симоб уст. дан юқорига қўтарилмайди). Жадал нафас чиқарилганда ёки кучанилганда кўкрак қафаси қисилиб, ичидаги босим ортиб кетади ва шунга кўра кавак веналардаги босим ҳам кўтарилади, бу эса қорин бўшлигиваоёк-кўлвеналаридан қоннинг қайтиб кетишига тўсқинлик қилади; юракка веноз қон келиши камаяди, натижада артериал босим пасаяди.Одам кучанганида баъзан ҳушидан кетиб олишигасабаб шу.
Кўкрак бўшлиғига яқин веналардаги (масалан, бўйинтириқ веналаридаги) босим нафас олиш пайтида манфий бўлгани учун уларнинг жароҳатланиши ҳаёт учун хавфли: атмосфера ҳавоси веналар ичига
40-расм. Вена пульси билан электрокарднограм-
манинг синхрон (бир вақтда) ёзуви (изоҳи
текстда).
кириб, ҳаво эмболиясига сабаб бўла олади, яъни артериолалар ва капиллярлар ҳаво пуфаги билан беркилиб қолиши мумкин.