Артериал пульс Артериялардаги босимнинг систолада кўтарилиши сабабли артерия деворининг ритаик тебраниши артериал пульс деб аталади. Юзада ётган ҳар қандай артерия: а. гаdialis, а. temporalis, а. Dorsalis pedis ва шу кабиларни ушлаб кўриб, артерия пульсациясини бемалол сезиш мумкин.
Пульс тўлқини (бошқача айтганда, босимнинг кўтарилиш тўлқини) қоринчадан қон отилиб чиқиб аортадаги босим кескин кўтарилганда ва шу сабабли аорта девори чўзилганда вужудга келади. Пульс тўлқини ва артерия деворининг шунга алоқадор тебраниши аортадан артериола-лар ва капиллярларга муайян тезлик билан тарқалади ва капиллярларда сўнади.
Пульс тўлқинининг тарқалиш тезлиги қоннинг оқиш тезлигига боғлиқ эмас. Артерияларда қон оқишининг чизиқли тезлиги 0,3—0,5 м/сек дан ортмайди, ёш-ялангларда ва ўрта яшар одамларда қон босими ва томирлар эластиклиги нормал бўлганда пульс тўлқинининг тарқалиш тезлиги аортада 5,5—8 м/сек, периферик артерияларда эса 6—9,5 м/сек.
Еш ортиши билан томирлар эластиклиги камайган сайин пульс тўлқиннинг тарқалиш тезлиги (айниқса аортада) ортади.
Айрим пульс тебранишини синчиклаб аиализ қилиш учун у ҳаракатланаётган қоғоз ёки фотопленкага махсус асбоблар — сфигмографлар ёрдамида қайд килинади. Сфигмографларнинг турли моделлари мавжуд. Уларнинг бир хиллари пульс тебранишларини енгил ричаглар ёрдамида, бошқалари қўл ёки оёққа богланадиган манжета ёрдами билан пневматик усулда, учинчилари — оптик усулда қайд қилади. Ҳозирги вақтда пульсни текшириш учун датчиклардан фойдаланишади, улар артерия деворининг механик тебранишларини электр ўзгаришларига айлантириб, қайд қилади.
Аорта билан йирик артерияларнинг пульс эгри чизиғида (сфигмограммада) икки асосий қисм: анакрота (эгри чизиқнинг кўтарилиши) ва катакрота (эгри чизиқнинг тушиши) ажратилади.
Анакротик кўтарилиш қон ҳайдалиш фазасининг бошларида юракдан отилиб чиққан қон таъсирида артериал босимнинг кўтарилиши ва
ш
39-расм. Уйқу артерияси, билак артерияси ва бармок артериясида синхрон (бир вактда)ёзиб олинган сфигмограммалар
бармоқ артерияларида синхрон (бир вақтда)
ёзиб олинган сфигмограммалар.
у сабабли артериялар деворининг чўзилиш оқибатидир. Қоринча систоласининг охирида ундаги босим пасая бошлаши билан эгри чизиқнинг катакротик тушиши бошланади. Қоринча бўшаша бошлаб ундаги босим аортадаги босимга нисбатан пасайганда артериал системага отилиб чиққан қон орқасига — қоринча томонга ҳаракатланади; артериялардаги босим пасаяди ва йирик артерияларнинг пульс эгри чизиғида чуқур ўйма— инцизура пайдо бўлади. Бироқ қон юракка қайтиб келаётганда тўсиққа дуч келади, чунки яримой клапанлар қоннипг тескари тўлқини таъсирида ёпилиб, қоннинг юракка қайтиб киришига тўсқинлик қилади. Қон тўлқини яримой клапанларга урилиб қайтади ва босим кўтарилишининг иккиламчи тўлқинини ҳосил қилади, бу тўлқин таъсирида артериялар девори яна чўзилади. Натижада сфигмограммада дикротик (иккиламчи) кўтарилиш пайдо бўлади.
Аорта ва ундан бевосита бошланадигаи йирик томирларнинг марказий пульс деб аталувчи пульс эгри чизиғи ва периферик артерияларнинг пульс эгри чизиғи шаклан бир-биридан пича фарқ қилади (39-расм).
Пульс тскширилиб, унинг бир қанча хусусиятлари: частотаси, тсзлиги, амплитудаси, таранглиги ва ритмини аниқлаш мумкин. Бир минутдаги пульс частотаси юракнинг қисқаришлар частотасини характерлайди. Пульс илдамлиги — артерияда босимнинг анакрота пайтида кўтарилиб катакрота пайтида пасайиш тезлигидир. Пульснинг бу белгисига қараб ри1sus се1ег (илдам ёки тез пульс) ва ри1sus tardus (сскин пульс)ни ажратишади. Ри1sus се1ег аортал клапанлар камчилигида кузатилади, бу порокда қоринчалардан кўп қон отилиб чиқиб, бир қисми клапандаги иуқсон орқали қорипчага тез қайтиб тушади. Рulsus tardus аортал тешик торайганда учрайди, бу порокда қон аортага иормадагига нисбатан сскинроқ отилиб чиқади.
Пульс турткиси вақтида артерия деворининг тебраниш миқдори пульс амплитудаси деб аталади.
Пульс таранглиги ёки қаттиқлиги артерияни пульс йўқолгунча босиш (қисиш) учун зарур куч билан аниқланади. Электрокардиограмма ва сфигмограммани бир фотопленкада қайд қилиб, юрак фаолиятининг баъзи бузилишлари ҳақида фикр юритиш учун амалий жихатдан муҳим маълумотлар олиш мумкин. Баъзап пульс дефицити дсб аталувчи ҳодиса кузатилади, бунда қоринчаларнинг ҳар бир қўзгалиш тўлқини томирлар системасига қон отилиб чиқишига ва пульс турткиси ҳосил бўлишнга олиб келавермайди. Систолада қон жуда суст ҳайдалгани учуи қоринчаларнинг баъзи систолалари перифсрик артерияларга стиб борувчи пульс тўлқинини ҳосил қила олмайди, бунда пульс аритмик бўлади (пульс аритмияси).