Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров


-расм. Томирлар системасининг турли кисмлари да кон окиши чизикли тезлигининг узгариш диаграммаси



Download 13,93 Mb.
bet68/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   493
Bog'liq
fizi

3 8-расм. Томирлар системасининг турли кисмлари да кон окиши чизикли тезлигининг узгариш диаграммаси


Аорта артериялар артериолалар капиллярлар веналар

диаграммаси.


Қоннинг артериал босими
Ҳайвон, баъзан эса одам артерияларидаги қон босимини ўлчаш учун манометрга қаттиқ деворли най билан улаб қўйилган шиша канюла ёки игна артерияга киритилади. Қанюлада ёки улайдиган найда қон ивиб қолмаслиги учун уларга қонни ивишдан сақлайдиган модда тўлдирилади.
Қон босимини қайд қилиш учун илгарилари қалқовучли симоб манометридан фойдаланишар, босим ўзгаришларининг эгри чизиғини кимограс]) барабанига қалқовуч ёзиб турар эди. Аммо симоб манометрлари инерцияси катта булгани учун янглиш маълумот беради. Шунинг учун ҳозир электр манометрлардан фойдалаиишади, қон босимининг ўзгариши бу асбобларда индуктивлик ёки актив қаршиликнинг ўзгаришига сабаб бўлади. Электр манометрлар ғоят сезгирлиги ва инерциясизлиги билан фарқ қилади.
Қон босимини аниқлашнинг юқорида тасвир этилган бевосита ёки қонли усулида артерияга игна ёки канюля киритилади. Одамнинг қон босимини ўлчаш учун одатда бошқа — воситали, ёки қонсиз усуллар кўпроқ қўлланилади. Улар томир ичидан қон ўтишини тўхтатиш учун зарур бўлган босимни ўлчашга асосланган. Текширилаётган кишининг елкасига кавак резина манжета ўралади. Манжета унга ҳаво юборувчи резина баллонга ва симоб манометрига уланган. Манжета шиширилганда елкани ҳалқа сингари қисади, манометр эса манжетада ҳосил бўлган босимни ўлчайди. Бундай текшириш учун Рива-Роччи сфигмоманомери ишлатилади. Қон босимини шу асбобда ўлчаш учун, Н. С. Ко-ротков таклифига кўра, елкага ўралган манжетадан перифериядаги артерияда пайдо бўлувчи томир тонлари эшитилади (аускультация).
Қисилмаган артерия ичидан қон ўтаётганда одатда товуш эшитилмайди. Манжетадаги босим систолик артериал босимдан ортиқ бўлса, артерияни бутунлай қисиб қўяди ва ундан қон ўтиши тўхтайди. Айни вақтда товуш эшитилмайди. Манжетадаги ҳаво аста-секин чиқариб юборилса (яъни декомпрессия қилинса), ундаги босим систолик артериал босимдан салгина камайиши билан, систола вақтида қон оқими артериянинг қисилган жойини енгиб ўтади-да, манжетанинг пастига йўл олади. Артериянинг қисилган жойидан катта тезлик ва кинетик знергия билан келаётган қон порциясининг артерия деворига урилишидан товуш. чиқади, бу товуш манжета пастидан эшитилади. Манжетадаги босимнинг қайси миқдорида артерияда дастлабки товушлар пайдо бўлса, ўша босим максимал, яъни систолик босимга мос келади. Манжетадаги, босим янада пасайиб, диастолик босимдан камайганда артериядан систола вақтида ҳам, диастола вақтида ҳам қон ўта бошлайди. Бу пайтда артериянинг манжетадан пастдаги қисмида товуш йўқолади. Артерияда товушлар йўқолган пайтда манжетадаги босим миқдорига қараб, минимал, яъни диастолик босим аниқланади.
Н. С. Коротков усули билан артерияда ўлчанган босим миқдорини электрманометрга улаб қўйилган игнани шу одамнинг томирига киритиб қайд қилинган босим миқдорига солиштирилса, бир-бирига яқин натижалар олинади, лекин натижалар ҳамиша тўлиқ мос чиқавермайди.
Артериялардаги босим (Р): 1) юрак ишлаши натижасида артерияларга кирадиган қон ҳажми (Q) 2) майда артериялар, артериолалар ва капиллярларда қон оқими учратадиган қаршилик (R) га боғлиқ. Бу боғлиқлик оддий тенглама: Р =QR билан ифодаланади. Бу тенгламага мувофиқ, минутлик ҳажмнинг ортиши натижасида (масалан, организмга кўп қон қуйилганда) қон босими кўтарилади. Минутлик ҳажм камайганда (масалан, организм қон йўқотганда) эса, аксинча, артериал босим пасаяди.
Қапиллярлар ва веналар кенгайганда ҳам юракка веноз қон камроқ қайтиб келади, шу сабабли қон босими пасаяди, бинобарин юракдан отилиб чиқадиган қоннинг минутлик ҳажми камаяди. Бу ҳолда қон капиллярлар ва веналарда тўпланади. Қон кетгандан кейин циркуляция қилувчи қон массаси камайгандаги каби, бу ҳолда ҳам минутлик ҳажм камаяди, бинобарин, артериал босим ҳам пасаяди.
Қон босими юракдан отилиб чиқадиган қон миқдорига боғлиқ эканлигини адашгап нервга таъсир этиш мисолида кўрсатиш мумкин (32-расмга қаралсин). Адашган перв кучсиз таъсирланганда юрак ишининг секинланиши ва сусайиши артерияларга қон келишини камайтиради, оқибатда қон босими пасаяди. Адашган нерв кучли таъсирланганда юрак тўхтаб қолади ва артерияларга қон кирмай қўяди, қон босими деярлик нолгача пасаяди.
Юқорида келтирилган тенгламадан кўриниб турибдики, қон ўтишига периферик қаршилик ҳам артериал босим миқдорини белгилаб берувчи фактор ҳисобланади. Артериолаларда бу қаршилик максимал даражада юқори. Улар торайган ва қон оқишига қаршилик катта бўлса, артериал қон босими ошиб кетади. Артериолалар кенгайганда эса, аксинча артериялардаги босим пасаяди.
Периферик қаршилик миқдорига, демак, артериал босим даражасига қоннинг ёпишқоқлиги ҳам таъсир этади; қон қанча ёпишқоқ бўлоа, артериолалардаги қаршилик ва артериялардаги босим ўшанча кўл кў-тарилади.
Артериялардаги кон босими доим бир хилда турмай, бир қадар ўртача миқдордан юқорига кўтарилиб ва пастга тушиб туради. Қон босимининг эгри чизиғида бу ўзгаришлар уч хил тўлқин шаклида бўлади.

Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish