ҚОН ТОМИРЛАРИ Гемодинамиканинг асосий принциплари Гемодинамика, яъни томирлар системасида қон ҳаракати ҳақидати таълимотнинг муҳим қонунлари гидродинамика, яъни суюқлиқлар ҳаракати ҳақидаги таълимот қонунлари билан бир хил.
Гидродинамика қонунларига кўра, найларда суюқлиқнинг оқиши икки кучга: суюқлиқнинг ҳаракатини юзага келтирувчи босим, яъни найнинг боши ва охиридаги босимлар фарқи ва оқаётган суюқлиқнинг ёпишқоқлиги, най деворларига ишқаланиши ҳамда уюрма ҳаракатлари туфайли ҳосил бўлган қаршиликка боғлиқ. Бу кучларнинг биринчиси — босимлар фарқи —суюқлиқнинг ҳаракатига ёрдам беради, иккинчиси — гидравлик қаршилик —суюқлиқ ҳаракатига тўсқинлик қилади. Босимлар фарқининг қаршиликка нисбати вақт бирлигида найлардан оқаётган суюқлиқ ҳажмини, яъни суюқлиқ оқимининг ҳажм тезлигини белгилаб беради. Бу боғлиқлик қуйидаги оддий тенглама билан ифодаланади:
бу ерда Р — суюқлиқ ҳажми;P1—Р2— суюқлиқлиқокаётгаи найнинг боши ва охиридаги босимлар фарқи; R — оқимга қаршилик.
Келтирилган тенглама гемодинамикани тушуниш учун бир қанча муҳим ҳисоблар қилишга кмкон беради. Масалан, қон айланишининг катта ёки кичик доирасидаги томирларда қон оқишига умумий периферик каршиликни ҳисоблаб чиқариш мумкин R= (P1-P2)/Qтенгламасига асосланиб, периферик қаршиликни ҳисоблаб чиқариш учун қон айланиш доираларидан ҳар бирининг боши ва охиридаги босим миқдорини ва юрак қоринчаларидан томирлар системасига чиқиб, бўлмаларга қайтиб келган қон ҳажмини билиш лозим. Қоннинг бу миқдори минутлик ҳажмига тснг, чунки нормал физиологик шароитда юракка қанча қон келса, ундан ўшанча қон отилиб чиқади. Аорта билан кавак венадаги ёки ўпка артерияси билан ўпка венасидаги босимлар миқдорини бевосита симоб устунининг миллиметрлари билан ўлчаш мумкин. Юрак артериал системага қонни узлуксиз равишда эмас, балки ритмик равишда чиқаришини ва артериялардаги босим миқдори систола чўққисида ва диастола охирида турлича бўлишини бу ҳисобларда эътиборга олиш лозим. Шунинг учун ҳисоблашда ўртача босим миқдорларидан фойдаланилади. Қон юракдан узлуксиз оқиб чиққан тақдирда қоннинг ҳаракат энергиясини шу босим ифодалайди. Ҳисобларда периферик қаршилик абсолют физик миқдор — дина-сек/см3билан йфодаланади. Симоб устунининг миллиметрлари билан ўлчанган босим миқдорини диналарга айлантириш учун босим кўрсаткичи симоб-нинг солиштирма оғирлиги — 13,6 га ва оғирлик кучининг тезланиши — 980 га кўпайтирилади. Томирлардан оқиб ўтаётган қон ҳажми мл/сек билан ифодаланади.
Н. Н. Савицкий маълумотларига кўра, нормал ода.мда қои айланиш катта доирасидаги томирларнинг умумий периферик қаршилиги 2500—1400 дина-сек/см5ни ташкил қилади. Қон айланиш кичик доира-сидаги томирларнинг периферик қаршилиги тахминан 10 баравар кам.
Сувнинг ёпишқоқлиги 1 деб қабул қилинган, қоғшинг ёпишқоқлиги сувникига қараганда 5 баравар ортиқ. Суюқлиқ ёпишқоқлиги қанча ортиқ, шу суюқлиқ окаётган най қанча узун ва радиуси қанча кичик бўл-са, у суюқлиқнинг оқишига ўшанча кўл қаршилик кўрсатади. Бу миқ-дорлар орасидаги боғланиш Пуазейль тенгламаси билан ифодаланади:
R=8ℓη/πr
бу ерда: η—суюқлиқ ёпишқоқлиги; ℓ — най узунлиги; r— най радиуси.
Пуазейль тенгламаси қаттиқ найлардаги суюқлиқ ҳаракатини ўрга ниш асосида чиқарилган, шунинг учун уни томирлардаги қон ҳаракатига қаршиликни аниқ ҳисоблашга татбиқ этиб бўлмайди. Пуазейль тенгламаси гемодинамиканинг ҳамма реал шароитларини, жумладан томир-лар деворининг эластик хоссаларини, қон босимининг миқдорига қараб томирлар диаметри ўзгаришини, уюрма ҳаракатларини ва бошқа шартларни ҳисобга олмайди. Шу билан бирга бу тенглама қаршилик қои томирлар кенглиги ва узунлигига, қоннинг ёпишқоқлигига боғлиқ экан-лигини кўрсатади. Тенгламага мувофиқ, ингичка томирларда — артериолалар ва капиллярларда қон ҳаракатига максимал даражада катта қаршилик бор (капиллярлар жуда калта бўлганидан, улардаги қаршилик узунроқ артериолалардагига қараганда кам).
Турли томирлардаги қаршиликни уларнинг боши ва охиридаги қон босими фарқидан билиш мумкин: қон оқимига қаршилик қанча катта бўлса, томирда қоннинг ҳаракатига ўшанча кўп куч сарфланади, бинобарин, бу томирдаги босим ўшанча кўп пасаяди. Томирлардаги қон босимини бевосита ўлчаш йирик ва ўрта артерияларда у атиги 10%, артериолалар ва капиллярларда эса 85% пасайишини кўрсатди. Бу-нинг маъноси шуки, қонни ҳайдаш учун қоринчалар фойдаланадиган энергиянинг 10 проценти йирик ва ўрта артериялардаги қон ҳаракатига, 85 проценти эса артериолалар ва капиллярлардаги қон ҳаракатига сарф бўлади. Томирлар системасининг турли қисмларида босимнинг тақсим-ланиши 37-расмда кўрсатилган.
Қон оқимининг мл/сек лар билан ўлчанувчи ҳажм тезлигини билиб олиб, мм/сек лар билан ўлчанадиган чизиқли тезлигини ҳисоблаб чиқа-риш мумкин. Чизиқли тезлик қон зарраларининг томирда силжиш тезлигини ифодалайди. Чизиқли тезлик (V) ҳажм тезлигининг (Q) қон томир кўндаланг кесимининг умумий юзасига бўлинганига тенг: V=Q/πr² Бу тенглама билан ҳисоблаб чиқарилган чизиқли тезлик — ўртача тезликдир. Ҳақиқатда эса оқим марказида (томирнинг ўқи бўйлаб) ва томир деворининг ёнида ҳаракатланувчи қон зарраларининг чизиқли тезлиги ҳар хил. Оқимнинг марказида чизиқли тезлик максимал, томир девори ёнида эса , кон заррачаларининг томир деворига ишкаланишиайникса катта булганлиги учун , минималдир.
Артериялар деворининг тузилишига караб икки гурухга булинади. Йирик артериялар эластик типдаги томирларга , уртача ва кичик калибрли артериялар эса мускул типдаги томирларга киради. Коннинг бутун томирлар системасида узлуксиз оқишига сабаб шуки, аорта вз йирик артерияларнинг зластик хоссалари жуда ривожланган.
Суюқлик ҳаракатининг бараварланишида томирлар девори эластиклигининг аҳамияти борлиги қуйидаги тажриба билан тушунтирилади: бакдаги сув ингичка каниллярлар билан тугайдиган иккита най (бири шиша най, иккинчиси резина най) орқали бўлиб-бўлиб туширилади. Сув шиша найдан бўлиниб-бўлиниб тушади, резина найдан эса сув бир текисда ва шиша найга қараганда кўпроқ чиқади. Эластик найнинг суюқлик оқимини бараварлай олиши ва кўпайтира олиши шунга боглик-ки суюклик порцияси эластик най деворларни чузган пайтда найнинг эластик тарангланиш энергияси хосил булади, яъни суюклик окимининг кинетик энергиясидан бир кисми эластик тарангланиш потенциал энергиясига айланади. Юрак томир системасида юрак систоласи вактида пайдо булувчи кинетик энергиянинг бир кисми аорта ва ундан кейинги бошланувчи йирик артерияларни кенгайишига сарф булади. Бу томирларга анчагина кон кириб ,уларни кенгайтирадиган эластик (ёки компрессион) камеранихосил килади , бу камерага анчагина кон кириб ,уни чузади, айни вактда юрак юзага чикарган кинетик энергия артериал деворларнинг эластик тарангланиш энергиясига айланади. Систола тугагач томирлар деворининг юрак тамонидан яратилган эластик таранглиги диастола вактида кон окишини саклаб туради.