/ — мембранали манометр ёрдамида ёзиб олинган артериал босим; 2— нерв толасидан олинадиган элсктр импульслари; 3 — вақт белгиси — 0,2 секунд.
Юрак ишига таъсир этувчи рефлексоген зона кавак веналарнинг ўнг бўлмага қуйиладиган жойида ҳам бор, бу веналар дсворидагя эндотелий остида рецептор нерв охирлари мавжуд. Кавак веналарда қон босими ортиши сабабли шу веналарнинг чўзилиши бу рецепторлар учун табиий таъсиротдир. Бунда адашган нервлар ядроларивинг тонуси пасаяди, симпатик нерв системаси эса қўзғалади, натижада юрак қисқаришлари тезлашади ва кучаяди, юрак веналардан артерияларга кўп қон ўтказиб, кавак веналардаги қон босими одатдаги миқдоргача пасаяди.Бу феномен Бейнбридж рефлекси деб аталади. Юрак жуда қаттиқ ишлаётганда ва аорта билан sinus caroticus даги босим жуда ортиб кетганда аорта ва уйқу артерияларининг рефлексоген зоналари юрак уришини р ефлекс йўли билан тормозлаб, кавак веналарнинг рефлексоген зоналари эса, юрак етарли ишламаётганда унинг ишини рефлекс йўли билан тезлаштириб, юрак фаолиятининг мазкур пайтдаги эҳтиёжларига мосланишини таъминлайди.
Юрак фаолияти бошқа қон томирларнинг рецепторларига таъсир этилганда ҳам рефлекс йўли билан ўзгариши мумкин. Масалан, ўпка артериясидаги босим кўтарилганда юрак иши секинлашади (В. В. Парин). Аксари ички органлардаги
36-расм. Бақадаги Гольц рефлекси. Бақа юраги қисқаришларининг ёзуви
Х-ичакка секин ура бошлаш пайти. Пастда вақт белгиси.
томирларнинг рецепторларига таъсир этилгаида ҳам юрак фаолияти ўзгариши мумкин (В. Н. Черниговский).
Юракнинг ўзида: эндокардда, миокардда ва эпикардда ҳам рецепторлар то-пилган; уларга таъсир этилганда юрак иши ҳам, томирлар тонуси ҳам ўзгаради. Перикард бўшлиғига кокаин юборилганда эпикарддаги рецепторлардан депрес-сор импульслар келмай қолиши натижасида қон босими барқарор кўтарилади.
Бўлмалар билан қоринчалардаги босим ортиб, уларнинг деворлари чўзилганда ҳам рефлектор реакциялар рўй бериши тавсиф этилган. Масалан, чап бўлмача кўпроқ қон билан тўлганда буйраклар 2—5 баравар ортиқ сийдик чиқаради, бу эса қон ҳажмини камайтиради ва булмаларнинг қон билан тўлишини нормаллаштиради. Юрак рецепторларидан бошланувчи нерв толалари асосан адашган нерв таркибида ўтади. Вагал рефлекснинг классик мисолини ўтган асрнинг 60-йилларида Ф. Гольц тасвир этган: бақа ичагига секин-аста урилганда юрак узоқ вақт тўхтаб қолади (36-расм). Қоринга урилганда юрак тўхтаб қолиши одамда ҳам кузатилган. Бу рефлекснинг марказга интилувчи йўли ичакдан қорин нерви орқали орқа мияга боради ва у ердан адашган нервларнинг узунчоқ миядаги ядроларига етади. Рефлекснинг марказдан қочувчи (эфферент) йўлари ўша ердан бошланади, бу йўлларадашган нервларнинг юракка борувчи тармоқларидан таркиб топган.
Вагал рефлексларга Ашнернинг кўз-юрак рефлекси ҳам киради (кўз соққаларига бармоқ босилганда юрак уриш сони минутига 10—20 та камаяди).
Оғритувчи таъсиротда ва эмоционал ҳолатларда — қўрқув, жаҳл, хурсандчилик, шунингдек жисмоний иш вақтида юрак фаолияти рефлекс йўли билан тезлашади ва кучаяди. Бунда юракка симпатик нервлар орқали келувчи импульслар ва адашган нервлар ядролари тонусининг сусайиши юрак фаолиятини ўзгартиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |