Фаннинг ривожланиш босқичлари, мазмуни ва вазифалари.
Геномика фанидаги ютуқлар.
Геномика тарихи
ГЕНОМ – термини 1920 йилда немис ботаниги Ганс Винклер томонидан хромосоманинг тўлиқ (гаплоид) тўпламини ташкил этувчи генлар коллекциясини тавсифлаш мақсадида киритилди
ГЕНОМИКА – термини эса 1986 йилда генетик Томас Родерик томонидан геномларни карталаштириш, секвенслаш ва тавсифлашни масадида киритилди.
Тиббиёт йўналишида 1970 йилдан бошлаб соғлом организм молекуляр асосларини ўзида акс эттирувчи инновацион тадқиқотларни олиб бориш жадал суръатда ўсди. Бунда қуйидаги икки революцион технологиялар ўрни беқиёсдир;
5. Получают специфический белковый продукт, синтезируемый клетками хозяина.
Геномика тушунчаси, геномика асослари
Геномика– молекуляр генетика фанининг бир бўлими бўлиб, асосий йўналиш сифатида шаклланиши 1980—1990 йиллардаги баъзи тирик организм турлари геномларини секвенслаш бўйича илк лойиҳаларнинг пайдо бўлиши билан белгиланади.
Дастлаб 1977 йилда Φ-X174 бактериофаги геноми; (5 368 нуклеотид) тўлиқ ўқилди.
1995 йилда Haemophilus influenzae (1.8 Mb) бактерия геноми секвенсланди.
Ундан сўнг бир нечта геном турлари шунингдек одам геноми (2001 йилда бирламчи вариант ва 2003 йилда лойиҳанинг якунланиши). Фаннинг ривожланиши нафақат биокимёвий усулларнинг такомиллашиши балки жуда кўп маълумотлар билан ишлаш имконини берувчи кучли ҳисоблаш техникаларининг яратилиши билан боғлиқ. Одатда тирик организмлар геномларининг ўлчами миллиардлаб жуфт асослар билан ўлчанади. Масалан, одам геномининг ҳажми тахминан 3 млрд жуфт асосни ташкил этади. Геном кетма-кетлиги маълум бўлган геномлардан энг йириги (2010 йил маълумотларига кўра) балиқларнинг бир турига тегишли бўлиб тахминан 110 млрд жуфт асосни ташкил этади.