Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров



Download 13,93 Mb.
bet82/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   493
Bog'liq
fizi

Қон деполари. Одам тинч турганда организмда мавжуд қоннинг умумий массасидан 45—50% гачаси қон деполарида: талоқ, жигар, тери остидаги томирлар чигалида ва ўпкада бўлади. Талоқда 500 мл қон бор, у циркуляцияда деярлик бутунлай қатнашмаслиги мумкин. Жигар томирларида ва тери остидаги томирлар чигалида (одамнинг шундай чигалида 1 литргача қон бўлиши мумкин) қон бошқа томирлардагига нисбатан анча (10—20 баравар) секин айланади. Шунинг учун бу органларда қон ушланиб қолади ва улар гўс қон резервуарлари, бошқача айтганда, қон деполари ҳисобланади.
Талоқнинг резервуар функцияси томирларининг махсус тузилганлиги туфайли юзага чиқади. Ундаги қон капиллярлардан аввал веноз синусларга киради, шундан кейингина веналарга ўтади. Синусларнинг диаметри уларнинг қон.билан тўлишига қараб турлича бўлади ва 12 дан 40 мк гача боради. Синуснинг венага ўтадиган жойида сфинктер бор, у қисқарганда қон синусда ушланиб қолади ва синус диаметри катталашади. Қон плазмаси синус девори орқали тўқима суюқлиғига ўтади, шу туфайли талоқда қон таначаларининг концентрацияси бошқа органлар томирларидагига нисбатан ортиқроқ. Талоқдаги веноз синус-ларнинг сфинктерлари бўшашганда қон улардан веналарга бемалол ўтади ва умумий циркуляцияга қўшилиб кетади.
Айланиб юрувчи (циркуляциядаги) қон миқдорини талоқ бошқариб туришини ўтган асрдаёқ И. М. Сеченов, С. П. Боткин ва И. Р. Тарханов кўрсатиб ўтишгап. Турли шароит (бўғилиш, қон йўқотиш, жисмоний иш) талоқ ҳажмига таъсир этишини Д. Баркрофт мушуклар устидаги тажрибаларда рентген нурлари ёрдам-и билан мукаммал текширган.
Одатдаги шароитда талоқнн рентген нурлари ёрдамида кузатиш мумкин эмас, чунки рентген нурлари туширилганда талоқ айтарлик соя бермайди. Бу қийинчиликни бартараф қилиш учун талоқнинг паренхимасига ва силлиқ мускулларига шикаст етмайдиган килиб талоқ юзасига бир талай металл кнопка қадашган, шунга кўра талоқ қисқариш ва кенгайиш қобилиятини сақлаб қолган. Операцион жароҳатни тикиб қўйишган ва ҳайвон тузалгунча уни парвариш қилиб туришган. Шундай ҳайвонлар рентген нурлари билан текширилганда кнопкаларнинг ўрнига қараб талоқнинг катталигини аниқласа бўлади. Бошқа тажрибаларда қорин деворига целлулоид дарча қўйишган, бу дарча шундай жойлашганки, талоқнинг катталигини ва контурларини кузатса бўлади.
Талоқдаги қонда эритроцитлар томирларда айланиб юрган қондагига нисбатан кўпроқ ва гемоглобини ҳам 15% ортиқ бўлгани учун талоқдаги қон умумий циркуляцияга қўшилиши билан кислород ҳам кўпроқ ташилади.
Қондаги кислород миқдори камайганда талоқ рефлекс йўли билан қисқаради ва ўзидан қўшимча миқдорда қон сиқиб чиқаради. Шунинг учун: 1) қон йўқотилганда, 2) атмосфера босими ёки қондаги кислороднинг парциал босими пасайганда, 3) ис газидан заҳарланишда, 4) хлороформ ёки эфир наркозида, 5) жисмоний иш бажаришда ва шунга ўхшаш ҳолатларда талоқ қисқаради.
Организм тинч турганда талоқ кенгайган, кўпроқ қонга тўлган, шу туфайли циркуляциядаги қон миқдори камайган бўлади.
Жигар қон депоси сифатида катта роль ўйнайди. Жигар веналарининг йирик тармоқлари деворида мускул тутамлари бор, улардан сфинктерлар ҳосил бўлади, булар қисқарганда веналарнинг қуйиладиган жойи торайиб жигардан қоннинг оқиб чиқиб кетиши қийинлашади. Шу тариқа, жигарда қон ушланиб қолади ва бу орган қонга кўпроқ тўлишади. Жигардаги қон умумий циркуляциядан талоқдаги қон каби четда қолмайди, бироқ жигар веналаридаги сфинктерлар қисқарган бўлса қон юриши сусаяди.
Талоқ ва жигарнинг қонга тўлиши, бинобарин, қон деполари сифатидаги функцияси рефлекс йўли билан бошқарилади.

Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish