Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров


Шартли рефлекс миқдори шартсиз ва шартли таъсиротлар



Download 13,93 Mb.
bet469/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   465   466   467   468   469   470   471   472   ...   493
Bog'liq
fizi

Шартли рефлекс миқдори шартсиз ва шартли таъсиротлар кучига боғлиқ эканлиги
Бирдай шароитда ҳайвондаги шартли рефлекс миқдори унинг вужудга келиши учун асос бўлган шартсиз рефлекс кучига, шунингдек шартли таъсирот кучига боғлиқ. Масалан, товуш билан таъсир этиб туриб, итнинг оёқ терисига жуда кучсиз электр токи билан ҳам таъсир-этилса, вужудга келтирилаётган шартли рефлекс заиф, омонат бўлиб чиқади. Борди-ю, шартсиз таъсирот кучи оширилса, кучлироқ ва барқарор ҳимояланиш рефлекси вужудга келади.
Шартли рефлекс миқдори шартсиз таъснрот кучига боглиқ эканлигини текшириб, шартсиз стимулнинг абсолют кучи эмас, балки шу сти-мул туфайли юзага чиқадиган қўзғалиш интенсивлиги ҳал қилувчи роль ўйнаши аниқланди. Масалан, тажрибадан олдин тўйғизилган итда овқатланиш шартсиз рефлекслари сусайган бўлиб, шартли рефлекс миқдори шунга яраша камаяди.
Шартсиз таъсирот кучи доимо бир хилда турганда шартли рефлекс миқдори сигнал таъсиротнинг жисмоний кучига боғлиқ. Бу куч қанча ортиқ бўлса, шартли рефлекс ўшанча кучли бўлади.
И. П. Павлов шу маълумотларга асосланиб, куч нисбатлари қонунини таърифлаб берди. Бу қонун шартли рефлекс миқдори шартли таъ-сирот кучига тўғридан-тўғри боғлиқ эканлигини кўрсатади.
Аммо, «куч қонуни» фақат муайян доирада амал қилади — ҳар қан-дай шартли таъсирот учун куч чегараси бор, бу чегарадан ўтгач таъси-ротни кучайтириш шартли реакциянинг сусайишига сабаб бўлади.
Иккинчи ва учинчи тартибдаги шартли рефлекслар
Шартли рефлексни шартсиз рефлекс асосидагина эмас, илгари вужудга келтирилган бошқа шартли рефлекслар негизида ҳам ҳосил қилиш мумкин. Айни вақтда тажрибалар қуйидагича ўтказилади. Шартсиз таъсирот, масалан, овқат бериш билан бир вақтда қандайдир ташқи индифферент сигнал ҳам қўлланилади. Шу сигналга, масалан, қўнғироқ товушига доир шартли рефлекс вужудга келтирилгач ва мустаҳкамлангач, қўнғироқ товушига янги индифферент сигнал ҳам қўшилади, масалан, териси қашилади. Бу ҳолда аввал терини бир неча секунд қашиб турилади, сўнгра қўнғироқ товуши қўшилади. Шу иш бир неча марта такрорланади. Илгари тери қашилганда ҳеч овқат берилмай, фақат бошқа шартли сигнал қўлланилган бўлса, энди терини қашиш шартли рефлексни вужудга келтира бошлайди.
Сигнални шартсиз таъсирот билан бирга қўлланиш орқали вужудга келтирилган шартли рефлекслар биринчи тартибдаги шартли рефлекслар деб аталади. Ташқи индифферент сигнал (мисолимизда — терини қашишни) илгари биринчй тартибдаги барқарор шартли рефлексни вужудга келтирган шартли сигнал (қўнғироқ товуши) билан бирга қўлланиш асосида ҳосил қилинган шартли рефлекслар эса иккинчи та-тибдаги шартли рефлекслар деб аталади.
Иккинчи тартибдаги шартли рефлексни вужудга келтирмоқ учун шу шартли рефлексни юзага чиқарадиган сигнал биринчи тартибдаги шартли сигналдан камида 10—15 секунд илгари таъсир этиши зарур.
Индифферент сигнални иккинчи тартибдаги шартли сигнал (таъсирловчи) билан бирга қўлланиб, итда учинчи тартибдаги шартли рефлексни вужудга келтириш мумкин. Ҳайвон оёғига электр токи билан таъсир этиб, ҳимояланиш ҳаракат рефлексларини вужудга келтириш тажрибаларида учинчи тартибдаги шартли рефлексни ҳосил қилиш мумкин бўлди. Итда тўртинчи тартибдаги шартли рефлексларни вужудга келтириб бўлмайди. Болаларда олтинчи тартибдаги шартли; рефлекслар тасвир этилган.



Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   465   466   467   468   469   470   471   472   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish