Чегарадан ташқари тормозланиш. Шартли таъсирловчининг кучини ҳаддан ташқари ошириш йўли билан ҳам шартли рефлексни тормозлаш мумкин. Тормозланишнинг бу турини И. П. Павлов чегарадан ташқари тормозланиш деб атаган.
Чегарадан ташцари тормозланиш аслида ташқи тормозланишнинг бир кўриниши, тур хилидир. Фаолиятнинг қандай бўлмасин янги турини юзага чиқарувчи стимуллар таъсирида ташқи тормозланиш пайдо бўлади, чегарадан ташқари тормозланишда эса стимулнинг ҳаддан ташқари кучи фаолиятнинг янги турини вужудга келтирадиган агент ролини ўйнайди.
Ташқи тормозланиш ҳам, чегарадан ташқари тормозланиш ҳам нерв системасининг туғма хоссаларига боғлиқ, шу сабабли И. П. Павлов уларни шартсиз тормозланиш группасига қўшган.
Ички (шартли) тормозланиш
И. П. Павлов вақтинча нерв алоқаларини ўрганишга асосланиб, марказий нерв системасининг барча бўлимларига хос шартсиз тормоз-ланиш билан бир қаторда мия пўстлоғига хос бўлган тормозланишни кашф этди, у ички, ёки шартли тормозланиш деб аталди.
Шартли сигнал шартсиз таъсурот билан янада мустахкамланса шартли рефлекс тикланади.
Шартли сигнал (таъсирловчи) бир неча вакт кулланинилмаса, сунгра шартли рефлекс узузидан тикланиши мумкин. Шартли сигналга кандайдир ёт таъсурот (кучсиз орентеровка рефлексини вужудга келтирадиган таъсирот)кушилса, сунгра шартли рефлекс шунда хам тиланиши мумкин. Айни вактда мия пустлогининг кузгалувчанлиги ортади, натижада ички тормозланиш вактинча йуколади. Бундай ходисани тормозланишдан кутилиш дейилади.
Шартли таъсирловчиларни дифференциаллаш. Қандай бўлмасин таъсирлавчига, масалан, 1000 гц тонга овқатланиш шартли рефлекси вужудга келтирилса, шу тонга ўхшайдиган бошқа товушлар, масалан, 900—800—700 гц тонлар, шунингдек, 1100 ва 1200 гц тонлар ҳам шартли реакцияни вужудга келтира олади. Бундай ҳодиса шартли рефлекснинг генерализацияси деб аталади.
Ҳеч қандай махсус чора кўрилмаса, шартли рефлекс ўз генерализациясини узоқ сақлайди. Шартли рефлексни аниқ ихтисослаштириш учун бир сигнал (масалан, 1000 гц тон) ни шартсиз таъсирот билан доимо мустаҳкамлаш, унга яқин бошқа сигналларни эса мустаҳкамламасдан қўлланиш керак. Шунда бошқа сигналларга доир рефлекслар секин-аста сўнади, мустаҳкамланадиган сигнал (мисолимизда 1000 гц тон)га доир рефлекс эса сақланиб қолади (266-расм)
И. П. Павлов бундай процессни таъсирловчиларни дифференциаллаш, ёки дифференцировка деб атаган. Дифференциаллаш катта ярим шарлар пўстлоғида шартли тормозланишнинг келиб чиқишига асосланган.
Физик хоссалари билан бир-бирига ўхшайдиган икки сигнални фарқ қилиш дифференциаллашнинг махсус формасидир. Шу икки сигналдан бири шартсиз таъсирот масалан, овқат билан, иккинчиси эса шартсиз бошқа таъсирот, масалан, ҳимояланиш шартсиз таъсироти билан бирга қўлланилади. Генерализация процесси туфайли таъсирловчилардан ҳар бири дастлаб иккиёқлама , сигнал аҳамиятини касб этади; ҳам овқатланиш, ҳам ҳимояланиш шартли рефлексларини вужудга келтиради. Бир сигнал шартсиз бир таъсирот билан, иккинчи сигнал эса шартсиз бошқа таъсирот билан кўп марта қўлланилгандан кейингина биринчи сигналга жавобан фақат овқатланиш шартли рефлекси, иккинчи сигналга жавобан эса фақат ҳимояланиш шартли рефлекси келиб чиқади. Бунинг боиси шуки, овқатланиш шартли рефлексининг сигнали билан ҳимояланиш рефлексининг марказлари ўртасидаги ва ҳимояланиш шартли рефлексининг сигнали билан овқатланиш рефлексининг марказлари ўртасидаги вақтинча алоқа тормозланади. Натижада шартли таъсирловчилардан ҳар бирининг сигнал аҳамияти дифференциалланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |