Шартли рефлекс сигналлари
Ташқи муҳитнинг ёки организм ички ҳолатининг ҳар қандай ўзгариши муайян интенсивликка етиб, катта ярим шарлар пўстлоғида идрок этилгач, шартли таъсирловчи бўлиб қола олади.
Табиати жиҳатидан турли-туман таъсирлар — товушлар (тонлар ва шовқинлар), ёруғлик интенсивлиги, ёритилган нарсаларнинг контуралари, ранглар, ҳидлар, таъмли моддалар, терига тегиш, босим, иссиқ ва совуқ таъсири, мускулларнинг тарангланиш даражаси, қисқариши ва бўшашуви, гавданинг фазодаги вазияти, ички органлар ҳолати, шиллиқ пардасининг таъсирланиши, шунингдек организмда модда ва энер гия алмашинувининг ўзгаришлари шартсиз таъсиротлар билан бирга қўлланилганда улар шартли рефлексларнинг сигналларига айланади. Шундай қилиб, экстерорецептив, висцерорецептив ва проприорецептив таъсиротларнинг ҳаммаси Шартли рефлекс сигналлари бўлиб қолиши мумкин.
Дастлаб индифферент бўлган таъсиротларгина эмас, одатда организмнинг бирон бир реакцияларини, жумладан шартсиз рефлексларни юзага чиқарадиган таъсиротлар ҳам шартли сигналларга айланиши мумкин. Қандай бўлмасин шартсиз рефлексни юзага чиқарадиган таъсирот бошқа шартсиз таъсирот билан бирга кўлланилганда баъзаи иккинчи (ўз табиатига кўра бошқа) шартсиз рефлекснинг шартли сигнали бўлиб қолади. Павлов лабораториясида ўтказилган тажрибаларда кучли ҳимояланиш шартсиз рефлексини вужудга келтирадиган таъсиротлар овқатлапиш рефлексининг шар.тли сигналларига айлантирилган эди. Шу мақсадда ҳайвоннинг оёқ панжасидан электр токи ўтказиш билан бир вақтда овқат бериб ҳам турилди. Шунга ўхшаш бир қанча тажри-баларда ҳайвон оёғидан электр токи ўтказиш йўли билан овқатланиш шартли рефлекс-лари, жумладан сўлак ажратиш рефлекси вужудга келтирилди. Ҳимояланиш шартсиз рефлекси — оёқ букиш рефлекси секин-аста сусайиб, овқатланиш шартли рефлекси мустаҳкамланадиган пайтгача бутунлай йўқолди, тормозланди.
Бу ҳолда нерв процесси бир шартсиз рефлекс марказидан бошқа нерв марказларига ўтди, нерв марказлари ўртасида вақтинча алоқа вужудга келиши туфайли ҳимояла-ниш шартсиз рефлексини юзага чиқарувчи таъсирот овқатланиш шартли рефлексининг сигналига айланди.
Из шартли рефлекслари. Ҳар хил ташқи сигналларнинг таъсир этишигина эмас, балки таъсир этмай қўйиши, масалап, ёритилган хонанинг қоронғилатиши, тониинг жа-рангламай қўйнши, шовқиннинг тўхташи ҳам из шартли рефлексининг сигнали бўлиб қолиши мумкин.
Из шартли рефлексини (масалан, овқатланиш рефлексини) вужудга келтирмоқ учун шартсиз рефлексни сигнал таъсир этаётган вақтда эмас, балки унинг таъсири тўхтаганидан кейин муайян вақт (1—3 минут) ўтгач қўлланиш зарур. Бу ҳолда сигналнинг ўзи шартли рефлексни вужудга келтира олмайди, аммо у тўхтагач сўлак ажратиш шартли рефлекси вужудга келади. Бунинг маъноси шуки, шартли сигналнинг катта ярим шарлар пўстлоғидаги изи ҳайвон учун сигнал аҳамиятини касб этди.
Вақтга доир шартли рефлекслар. Вақтга доир махсус шартли рефлекслар мавжуд-лигини И. П. Павлов исбот этиб берди. Итга ҳар 10 минутда овқат бериб турилса, шарт-ли рефлекс вужудга келади. Бу рефлекс шундан иборатки, итга аввалги сафар овқат берилгач 10 минут охирига яқин сўлаги оқа бошлайди ва овқат идиши сари ҳаракаг-ланиш реакцияси рўй беради. Итларда муайян вақт бўлагига доир оёқ букиш — ҳимоя-ланиш шартли рефлексини худди шу йўл билан вужудга келтириш мумкин. Бунинг учун тажриба вақтида итнинг оёғига муттасил бир хил вақтдан кейин, масалан, ҳар 5 минутда электр токи билан таъсир этиш зарур.
Узоқроқ вақтга доир шартли рефлексларни ҳам вужудга келтирса бўлади. Маса-лан, итга ҳар куни муайян соатда овқат берилса, ўша соатга яқин ҳали овқат берил-масдан туриб, меъда шираси чиқа бошлайди.
Меҳнат ва турмуш режими доимо бирдай турганда — муайян соатларда ишлаганда, муайян вақтда овқатланганда, ҳар куни маълум вақтда ётиб ухлаганда — вақтга доир ҳар хил шартли рефлекслар одамда ҳам кузатилади.
Узоқроқ вақтга доир шартли рефлексларни вужудга келтириш механизмлари ҳар хил. Минутлар ҳисобидаги қисқа вақтда нерв марказларининг ҳолатига қўзғалувчанлигининг ўзгаришига, муайян даражасига, аввалги таъсирот изига доир шартли рефлекслар ҳосил бўлади. Узоқроқ вақтга доир шартли рефлексларни бутун организм ҳолатига, хусусан, модда алмашинуви, ҳазм органлари фаолиятининг ҳолатп ва интенсивлигига доир реакциялар деб тушуниш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |