Бошқа ички органлар фаолиятининг шартли рефлекс йўли билан ўзгариши. Турли сигналларни шартсиз таъсиротлар билан бирга қўлланиб, кўпгина ички органлар фаолиятини ўзгартирадиган шартли реф-лексларни вужудга келтирса бўлади. Талоқнинг қисқариши, томирларнинг торайиши, буйракларда сийдик ажралишининг камайиши ва шунга ўхшашларда намоён бўладиган шартли рефлекслар шу тариқа вужудга келтирилган.
Шартли рефлекслар туфайли организмда рўй берувчи гормонал ўзгаришларни бир қанча тадқиқотчилар аниқлашган. Масалан, оғритувчи таъсиротнинг шартли сигнали қондаги адреналинни кўпайтиради.
Фармакологик препаратлар таъсирига доир шартли рефлекслар. Морфин таъсирига шартли рефлекс ҳосил қилиш мумкинлиги И. П. Павлов лабораториясида кўрсатиб берилган эди. Ит организмига морфин гоборилгач бир неча минутдан кейин организм функциялари мураккаб равишда ўзгаради; сўлак ажралиши, қусиш, дефекация, нафаснинг ўзгариши, гандираклаш, уйқу босиши ва, ниҳоят, уйқу рўй беради. Бир вақтда ва бирдай шароитда кўп марта (8—17 кун мобайнида) морфин юборилса, юқорида тасвирланган физиологик ҳодисалар (сўлак ажралиши, қусиш, нафаснинг ўзгариши, гандираклаш) да ифодаланадиган шартли рефлекс тажриба шароитининг таъсирида, морфин юборишга тайёргарлик кўриш ёки тери остига физиологик эритма юборишнинг ўзидаёқ келиб чиқади. Морфиндан заҳарланишга характерли симптомлар шартли рефлексда организмга морфиннинг бевосита таъсир этиши-дагига нисбатан сустроқ кўринади.
Бошқа кўп моддалар мия пўстлоғининг марказларига бевосита ёки рефлекс йўли билан таъсир этса, уларга доир шартли рефлексларни вужудга келтириш мумкин. Масалан, А. О. Долин индифферент таъсиротни тери остига бульбокапнин юбориш билан бирга қўллади. Бу таъсирловчи 10—12 марта такрорлангач бульбокапниндан заҳарланиш манзарасини шартли рефлекс йўли билан гавдалантира оладиган бўлиб қолди. Ҳайвонда каталепсия ҳолати рўй беради, бульбокапниннинг ўзи таъсир этгандаги каби, каталепсия ҳолатида оёқлар гўё мумга ўхшаб қолади, истаган вазиятда шундай қотиб қоладики, итни турли-туман вазиятга киритса бўлади.
Бу тажрибаларнинг ҳаммаси шуни исбот этадики, шартли рефлекс ҳосил бўлиши натижасида фаолиятини ўзгартирмайдиган — қўзғал-майдиган ёки тормозланмайдиган — биронта ҳам орган йўқ. Организмнинг ҳар бир функциясини шартли рефлектор таъсиротлар билан юзага чиқариш ёки тормозлаш мумкин. Ҳозирги тадқиқотлар бош мия катта ярим шарларининг пўстлоғида функцияларни бошқариш имкониятйари катта эканлигини кўрсатиб берди.
Do'stlaringiz bilan baham: |