Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров


Шартли рефлексларни ҳосил қилиш қоидалари



Download 13,93 Mb.
bet466/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   462   463   464   465   466   467   468   469   ...   493
Bog'liq
fizi

Шартли рефлексларни ҳосил қилиш қоидалари
И. П. Павлов лабораториясида ўтказилган кўпгина тадқиқотлар шуни кўрсатдики, шартсиз таъсирот бошланишдан олдин индифферент (бўлажак шартли) сигнал таъсир эта бошлагандагина шартли рефлекс ҳосил қилиш мумкин. Шартли ва шартсиз таъсиротлар бошқача қўлланилса, яъни иккала таъсирловчи бир вақтда берилса ёки шартсиз таъсирот бошлангани ҳолда шартли сигнал қўшилса шартли рефлекс вужудга келмайди, бордию вужудга келган бўлса, жуда заиф бўлиб, тез сўниб қолади.
Кейинги тадқиқотлар бу қоидани бирмунча ойдинлаштиришга имкон берди. Шартли сигнални шартсиз таъсиротдан бир қадар минимал вақт илгари бера бошлаш керак экан. Ҳимояланиш ҳаракат шартли рефлекслари учун бу минимал вақт 0,1 секундга тенг экан. Интервал бундан калтароқ бўлса, шартли рефлекс вужудга келмайди.
Шартли рефлекслар ҳосил қилишнинг муқаррар шарти шуки, мия катта ярим шарлари нормал актив ҳолатда бўлиши, организмда пато-логик процесслар бўлмаслиги, текширилаётган шартли ва шартсиз реф-лекслардан ташқари ориентировка рефлексини ёки висцерал рефлексларни вужудга келтирувчи қандайдир ёт таъсиротлар ҳам бўлмаслиги керак.
Шартли рефлексларни ўрганиш методикаси
Шартли рефлектор фаолиятнинг қонуниятларини текшириш учун сўлак ажратиш ва ҳимояланиш ҳаракат шартли рефлексларини ўрганиш махсус фазилатларга эгадир. Бу рефлексларни ўрганишнинг фази-яатлари реакцияларни содда вааниқ қайд қилиш, реакцияларнинг тез бошланиши, реакция характерининг стереотиплиги, шунингдек шартли рефлексларнинг бирмунча осон ҳосил бўлиши ва сўнишидан иборат.
И. П. Павлов шартли рефлексларни ўрганиш учун оригинал тадқиқот методикасини ишлаб чиқди. Текшириладиган ҳайвон ёки одам экспе-риментатордан ва тажриба учун кераксиз ёт ташқи таъсирлардан яккалаб қўйилади. Шартли рефлексларнинг ғоятда ўзгарувчанлиги ва турли ташқи таъсирларга боғлиқ эканлигидан шу шартга риоя қилинади. Тажриба қилинадиган ҳайвон ёки текшириладиган одам махсус камера-га қўйилади, бу камерага ёт товуш, ҳид, температура ва ёруглик кирмайди.
Шартли ва шартсиз таъсиротлар учун зарур асбобларнинг ҳаммаси камера ичида туради. Одатда ҳуштак, қўнғироқ, ҳар хил тонлар, метроном товуши, ёруғлик сигналлари, турли шаклларнинг экрандаги тасвирлари, механик таъсирот, баданни совутиш ёки иситиш ва шунга ўхшашлар шартли таъсиротлар бўлиб хизмат қилади.
Итлар устидаги тажрибаларда шартсиз таъсирот учун автоматик равишда очиладиган кормушка (овқат катаклари) дан овқат берилади, лунжга маҳкамланган ороситель ёрдамида оғизга турли эритмалар қуйилади ёки ўзгармас ёки ўзгарувчан электр токи терига қадалган электродлар орқали берилади.
Экспериментатор, шартли ва шартсиз таъсиротлар учун зарур асбобларни ишга соладиган механизмлар, шунингдек ҳаракат, секретор, томир шартли рефлексларини қайд қилиш ва миқдорий ҳисобга олиш аппаратлари камерадан ташқарида тўради (263-расм).


Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   462   463   464   465   466   467   468   469   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish