266-расм. Шартли рефлексда (А ва В) ва дифференцировкада (Б) оёқ ҳаракатларининг кимограммалари.
1— оёқ ҳаракатларининг ёзуви; 2 — шартли таъсирот белгиси; 3 —- шартсиз таъсирот белгиси.
Шартли тормоз. Ички тормозланиш шартли тормозни ҳосил қилишда ҳам вужудга келтирилади. А сигнал (масалан, метроном товуши) шартсиз таъсирот билан доимо мустаҳкамланса-ю, Б + А сигналлар комбинацияси (масалан, кўнғирок товуши билан метроном товуши) ҳеч қачон шартсиз таъсирот билан бирга қўлланилмаса, шартли тормозни вужудга келтирса бўлади. Б + А сигналлар комбинацияси аввалига ёлғиз А сигнални қўлланишда вужудга келадиган шартли рефлексни юзага чиқаради. Кейинчалик Б + А сигналлар комбинацияси ижобий сигнал аҳамиятидан маҳрум бўлади; шартли А сигнал эса якка қўлланилганда шартли рефлекс ҳосил қилиш қобилиятини сақлаб қолади. А сигмалга доир шартли рефлексни тормозлайдиган Б сигнални И. П. Павлов шартли тормоз деб атаган.
Шартли тормозни вужудга келтирмоқ учун Б сигнал А сигналдап илгари эмас, балки бир вақтда таъсир этиши зарур (Б сигнал А сигналдан илгари таъсир этса Б сигналга доир иккинчи тартибдаги шартли рефлекс ҳосил бўлиши мумкин).
Шартли рефлексларнинг кечикиши. Шартли сигнал таъсир эга бошланган шартсиз таъсирловчи (масалан, овқат) қисқа вақт оралиғида (1—5 секунддан кейин) берилса, шаптли рефлектор реакция (масалан, сўлак ажралиши) дарҳол юзага чиқади. Шартли сигнал таъсир эта бошлагач шартсиз таъсирот билан мустаҳкамлаш секин-аста 2—3 минут кечиктирилса, шартли рефлектор реакция тобора кўпроқ кечика бошлайди. Натижада шартли рефлекс 1—2 минутгача кечикади, шу тариқа бу рефлекс шартли сигналнинг таъсир этиб бўлишига яқин, шартсиз таъ-сиротдан сал илгари намоён бўлади (267-расм). Шартли рефлекснинг
267-расм. Кечикувчи рефлекс ҳосил қилишнинг турли босқичларида ҳимояланиш шартли ҳаракат рефлексининг кимограммалари (И. С. Беритовдан).
Чап томондаги кимограмма кечикувчи рефлексни ҳосил қила бошлашда олинган; шартли таъсирот берила бошлагач 3—4 секунддан кейин кечикувчи рефлекс вужудга келади. Унг томондаги кимограмма шунга ўхшаш тажрибаларнинг 11- кунида олинган. Кечикувчи рефлекс яққол кўринади; 1 — ит оёқ ҳаракатларининг ёзуви; 2 — шартсиз таъсирот белгиси; 3 — шартли таъсирот белгиси;4 — вақт белгиси.
кечикиши ҳам ички тормозланиш механизмига асосланган. Ички тор-мозланишнинг келиб чиқиш сабаби шуки, шартли сигналнинг таъсири дастлабки минутларда шартсиз таъсирот билан мустаҳкамланмайди. Шунинг учун таъсирловчи дастлабки минутларда тормозловчи сигнал аҳамиятига ва шундан кейингина ижобий сигнал аҳамиятига эга бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |