Уйқу вақтидаги физиологик ўзгаришлар
Нерв системаси, жумладан бош мия катта ярим шарлар пўстлоғй активлигининг камайиши, теварак-атрофдаги воқеликдан алоқа узилиши уйқунинг энг доимий вамуҳим белгиларидир.
Организмнинг ташқи олам билан алоқаси одатда тез, гўё тўсатдан узилади ва худди шундай зудлик билан тийракликка алмашинади, яъни нерв системасининг активлигй ва унга алоқадор адекват контакт — организмнинг теварак-атрофдан муҳит билан алоқаси тикланади. Уйқу вақтида олий нерв фаолиятида ва сенсомотор сферада айниқса кескин ўзгаришлар рўй беради.
Уйқу вақтида олинган электроэнцефалограмма ўзгаришлари характерлидир. Тийраклик ҳолатидан уйқуга ўтганда, қоида ўлароқ пўстлоқ ритмлари секинлашади, электроэнцефалограммада тийраклик ҳолатига хос бўлган Илдам бета-ритм ўрнига юксак амплитудали альфа-, тета-ва дельта-тебранишлар пайдо бўлади. Аммо сўнгги вақтда чуқур уйқунинг шундай формалари тасвир этилдики, унда электроэнцефалограммада секин ритмлар ўрнига паст амплитудали, юксак частотали тебранишлар пайдо бўлади, бу тебранишлар эса тийраклик вақтидаги тебранишларга ўхшайди. Бу, туш кўришга боғлиқ, деб фараз қилишади.
Чуқур уйқу вақтида мускул тонусининг пасайганлиги яққол кўринади. Ухлаб ётган кишининг аксари мускуллари тамомила бўшашган бўлади. Утирган ҳолда ухлаб қолган кишининг уйқудан илгари қўлида ушлаб турган нарсалари қўлидан тушиб кетишига, боши кўкрагига энгашиб қолишига, танаси эса пастга тушишига сабаб шу.
Аммо мускулларнинг бўшашуви ва тонусининг пасайиши уйқунинғ доимий ва муқаррар компонентлари змас, хатто нормал уйқу вақтида турли ҳаракатлар бажарилиши мумкин, масалан, ўтириб ухлаб қолганда муайян поза узоқ сақланиши мумкин. Гипнотик уйқу (гипноз уйқуси)нинг баъзи формаларида, масалан, каталептик уйқуда мускуллар тонуси ҳатто кескин даражада ошиб кетади. Сезувчанликнинг ҳамма турлари— кўрув, эшитув, таъм билиш, ҳидлаш ва тери сезувчанлиги жуда ҳам пасаяди. Ухлаётган кишида бирон реакцияни юзага чиқармоқ учун тийраклик давридагига нисбатан кучлироқ таъсиротни қўлланиш талаб қилинади.
Уйқу вақтида рефлектор функция кескин даражада сусайганлиги қайд қилинади. Шартли рефлекслар тормозланган, шартсиз рефлекслар анча сусайган бўлади. Бу рефлексларнинг таъсирот бўсағалари анча ошади, латент даври узаяди. Уйқу манзарасида сенсомотор ўзгаришлар вегетатив функцияларнинг ўзгаришига нисбатан устун бўлиб чиқади.
Тинч чуқур уйқу вақтида нафас олиш хийла сийрак, текисроқ бўлади; газлар алмашинуви ва асосий алмашинув бирмунча сусаяди; юрак уриши сийраклашади; артериал босим пасаяди; буйракларда сийдик қамроқ ҳосил бўлади.
Тунги уйқу вақтида одамнинг гавда температураси пасаяди. Аммо бу, уйқунинг қандай бўлмасин тўғридан-тўғри специфик таъсирига бевосита боғлиқ эмас. Одам гавда температурасининг суткалик ўзгаришлари — кечаси пасайиши ва кундузи кўтарилиши (суткалик минимал температура тахминан соат 3 дан 5 гача, максимал температура соат 16 дан 18 гача кузатилади) уйқу келмаганда ёки тартиби бузилганда,, яъни одам кундузи ухлаб, кечаси ухламаганда кузатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |