269-расм. Тери анализаторяда дифференци- эффекти кескин даражада алловчи тормозланишнинг иррадиациясигаўзгарган: терининг яқин тааллуқли Н. И. Красногорский тажрибасиқисмига таъсир этиш шарт- (схема). Тормозланиш иррадиацияси Н. И. Красногорскийнинг қуйидаги тажрибасида кўрсатиб берилган. Итнинг кейинги оёғи бўйлаб 5 та касалка (суйканчиқ) бириктирилган, булар терининг турли бўлакларига; механик таъсир кўрсатган (269-расм). Юқоридаги тўртта касалка ижобий шартли сигналлар сифатида қўлланилган: уларнинг таъсирида итда сўлак ажратиш шартли рефлекси юзага чиққан. Пастдаги касалка терига таъсир этганда овқат берилмаган, бу таъсирот тормозловчи эффект берган. Тажрибаларнинг кўрсатишича, пастдаги касалка қўлланилгач, терининг бошқа қисмларига таъсир этишларига таъсир этиш кучсиз эффект берди, фақат энг юқоридаги касалка таъсирида кучли шартли рефлекс вужудга келди. Тормозловчи агент таъсиридан қисқа вақт (масалан, 1 минут) кейин ижобий таъсирловчилар қўлланилганда ҳам, шундай натижа олинади. Узоқроқ муддатдан кейин рефлекснинг тормозланиши сусаяди ва шартли рефлекслар тикланади.
И. П. Павлов бу маълумотларни шундай изоҳлади: тормозловчи шартли сигнал таъсир этганда шу таъсиротни идрок этувчи пўстлоқ ҳужайраларида тормозланиш процесси рўй беради; бу процесс аввал пўстлоққа ёйилади (иррадиация), сўнгра бошланғич нуқтада тўпланади(концентрация). Тормозланиш иррадиацияси турли итларда тезлик билан — 20 секунддан 5 минутгача вақт ичида авж олади. Тормозланиш концентрацияси эса 4—5 баравар секинроқ рўй беради.
Ички тормозланиш иррадиациясининг табиати ҳозирча равшан эмас.
Катта ярим шарлар пўстлоғидаги қўзғалиш ва тормозланиш индукцияси. Тормозловчи агент қўлланилгач (масалан, дифференциаллангандан кейин) бир неча секунд мобайнида шартли таъсиротлар эффекти бир қанча ҳолларда анча кучайиб қолиши шартли рефлексларга доир тажрибаларда пайқалган эди. Худди шунингдек, ижобий шартли таъсирловчилардан кейин дифференциалланувчи агентнинг тормозловчи таъсири кучаяди. Бу марказий нерв системасининг бошқа бўлимларига ҳам хос бўлган мусбат ва манфий кетма-кет индукция натижасидир (тормозланишдан кейин қўзғалиш процесси рўй беради, қўзғалишдан кейин эса тормозланиш процесси бошланади). Тормозловчи агент таъсир этиб бўлгач фақат дастлабки секундларда мусбат индукция ҳодисалари рўй беради (тормозловчи агент таъсир этгандан кейин ижобий рефлекснинг кучайиши), сўнгра мусбат индукция ҳодисалари ўрнига шартли рефлекслар сусаяди. Шунга асосланиб, тормозланиш иррадиациясидан олдин индукция ҳодисалари рўй беради, деб хулоса чиқарилди. Тормозловчи агент пўстлоғида концентрланган тормозланиш процессини вужудга келтиргандагина индукция ҳодисаси рўй беради.
Мусбат ёки манфий индукция феноменлари контраст ҳодисаларига кўп жиҳатдан ўхшайди, булар рецепция органларини текширишда тасвир этилган эди .