Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров


ОДАМ ОЛИЙ НЕРВ ФАОЛИЯТИНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ



Download 13,93 Mb.
bet484/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   480   481   482   483   484   485   486   487   ...   493
Bog'liq
fizi

ОДАМ ОЛИЙ НЕРВ ФАОЛИЯТИНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ


Биринчи ва иккинчи сигнал системалари
Шартли рефлектор фаолиятнинг юқорида тасвир этилган барча қонуниятлари юксак даражадаги ҳайвонлар ва одам учун умумий қонуниятлардир. Экстерорецепторларнинг ёки интерорецепторларнинг ҳар хил таъсирланнши билан бирга шартсиз ёки шартли рефлексларни юза га чиқарувчи қандай бўлмасин таъсиротлар ҳам бўлса, одамда ҳам ташқи оламнинг ёки организм ички ҳолатининг турли сигналларига доир шартли рефлекслар вужудга келади. Тегишли шароитда ташқи (шартсиз) ёки ички (шартли) тормозланиш процесси одамда ҳам келиб чиқади. Қўзғалиш ва тормозланиш иррадиацияси ва концентрацияси, индукция, динамик стереотипия ва шартли рефлектор фаолиятнинг бошқа характерли белгилари одамда ҳам кузатилади.
Ташқи оламнинг бевосига сигналларини анализ ва синтез қилиш ҳайвонлар учун ҳам, одам учун ҳам умумий хусусиятдир, бу сигналлар воқеликнинг биринчи сигнал системасини ташкил этади. И. П. Павлов .шу ҳақда қуйидагиларни айтган эди: «Деярли нуқул кўрув, эшитув рецепторлари ва организмнинг бошқа рецепторларидаги махсус ҳужайраларга бевосита келувчи таъсиротлар ва уларнинг катта ярим шарлардаги излари ҳайвонга воқелик ҳақида сигнал беради. Теварак-атрофдаги ташқи табиат — умуман табиат, шунингдек социал табиатимиздан таассурот, сезги ва тасаввурлар шаклида оладиганимиз шунинг ўзгинасидир (эшитадиган ва кўрадиган сўзимиз бундан мустасно). Бу воқеликнинг биринчи сигнал системаси бўлиб, биз билан ҳайвонларда умумийдир».
Одамнинг социал тараққиёт процессида, меҳнат фаолияти натижасида миянинг ишлаш механизмларига фавқулодда қўшимча қўшилди. Нутқ сигналлари, нутқ билан боғланган иккинчи сигнал системаси шундай қўшимча бўлиб қолди. Сигнал беришнинг бу юксак даражада мукаммал системаси эшиттириб ёки эшиттирмасдан айтиладиган, эшитиладиган ёки ўқиганда кўриладиган сўзларни идрок этишдан иборат. Иккинчи сигнал системасининг тараққий этиши одамнинг олий нерв фаолиятини мисли кўрилмагаи даражада кенгайтириб ва сифат жиҳатидан узгартириб юборди. Нутқ сигналларининг келиб чиқиши катта ярим шарлар фаолиятига янги принцип киритди. «Теварак-атрофдаги оламга доир сезги ва тасаввурларимиз, — деган эди И. П. Павлов,— биз учун воқеликнинг биринчи сигналлари, конкрет сигналлар бўлса, нутқ, аввало нутқ органларидан мия пўстлоғига борувчи кинестетик таъсиротлар иккинчи сигналлардир, сигналларнинг сигналидир. Улар воқеликдан йироқлашиш бўлиб, умумлаштиришга йўл қўяди, бу эса биз-нинг ортиқча, фақат одамга хос бўлгаи олий тафаккуримизни ташкил зтади, бу тафаккур аввал умуман инсоният эмпиризмини, пироварида эса одамнинг теварак-атрофдаги оламда ва ўзида йўл топиши (ориенти-ровка)га ёрдам берадиган олий қуроли — фанни вужудга келтиради».
Одам ўз рецепторлари ёрдамида идрок қиладиган нарсаларнинг ҳаммасини сўздан иборат сигналлар билан ифодалайди. «Сигналлар сигнали» бўлган сўз конкрет нарса ва ҳодисалардан йироқлашишга имкон беради. Нутқ сигналларининг тараққий этиши умумлаштириш ва йироқлашишни мумкин қилиб қўйди, булар эса одамнинг тушунчаларида ўз ифодасини топади. «Ҳар қандай сўз (нутқ) нинг ўзиёқ умумлаштиради. Сезгилар реалликни кўрсатиб беради; фикр ва сўз — умумий нарсадир» — деб ёзган эди В. И. Ленин. Иккинчи сигнал системаси одамнинг социал ҳаётига чамбарчас боғлиқ бўлиб, индивидуум билан унинг атрофидаги ижтимоий муҳит ўртасида мавжуд бўлган мураккаб ўзаро муносабатлар натижасидир. Нутқ сигналлари, нутқ, тил кишиларнинг алоқа воситалари бўлиб, коллектив меҳнат процессида тараққий этган. Шундай қилиб, иккинчи сигнал системаси жамият тақозаси билан желиб чиқади.

Жамиятдан ташқарида — бошқа кишилар билан алоқа қилмаган тақдирда иккинчи сигнал системаси тараққий этмайди. ёввойи ҳайвонлар олиб қочган болаларнинг йиртқичлар уясида омон қолиб, вояга етиш ҳодисалари тасвир этилган. Улар нутқни тушунмаган ва сўзлай билмаган. Ёшликда одамлардан неча ўн йиллаб яккаланиб қолган кишиларнинг нутқни унутиб юборганликлари ҳам маълум; уларда иккинчи сигнал системаси ишламай қўйган.


Олий нерв фаолияти ҳақидаги таълимот иккипчи сигнал системасининг ишлаш қонуниятларини очишга имкон берди. Қўзғалиш ва тормозланишнинг асосий қонунлари биринчи ва иккинчи сигнал системалари учун умумий қонуниятлар эканлиги аниқланди. Одам катта ярим шарлар пўстлоғининг ҳар бир пуқтаси нутқни эшитиш ва ифодалаш зоналари, яъни нутқнинг сенсор ва мотор марказлари билан боғланган ҳолда қўзғалади. А. Г. Иванов-Смоленский ва ҳамкорларининг болалар устидаги тажрибалари шунга тааллуқли далиллар беради.
Қандай бўлмасин товуш ёки ёруғлик сигналига, масалан, қўнғироқ товушига ёки қизил чироқнинг ялт этиб ёнишига доир шартли рефлекс вужудга келгач, шартли сигналнинг сўздан ибоцат ифодаси, яъни «қўнғироқ», «қизил» сўзлари шартсиз таъсирловчи билан бирга қўлланилмасдан туриб шартли рефлексни дарров юзага чиқаради. Тажриба тескарича олиб борилганда — сўздан иборат сигналга доир шартли рефлекс ҳосил қилинганда, яъни «қўнғироқ» ёки «қизил чироқ» сўзлари шартли сигнал бўлганда илгари ҳеч қачон шартсиз таъсирот билан бир-га қўлланилмаган қўнғироқ товуши ёки қизил чироқнинг ёниши таъсирловчи сифатида биринчи марта қўлланиши биланоқ шартли рефлекс кузатилди.
Л. И. Қотляревскийиинг баъзи тажрибаларида кўзни қоронғилатиш (қорачиқнинг кенгайишига сабаб бўлди) шартсиз таъсирловчи сифатида қўлланилди. Айни вақтда қўнгироқ товуши шартли таъсирловчи бўлди. Қўнғироқ товушига доир шартли рефлекс ҳосил бўлгач, «қўнғироқ» сўзи айтилиши биланоқ шартли рефлекс вужудга келаверди. Бунинг устига, текшириладиган кишининг ўзи шу сўзни айтганда ҳам қорачиқнинг торайиш ёки кенгайиш шартли рефлекси юзага чиқаверди. Кўз соққасини босиш (юрак уришининг рефлекс йўли билан сийракланишига сабаб бўлди) шартсиз таъсирловчи сифатида қўлланилганда ҳам шундай ҳодисалар кузатилди.
Шундай шартли рефлектор реакцияларнинг келиб чиқиш механизми шунга боғлиқки, нутқ ўрганиш процессида, тажрибалардан анча олдин мия пўстлоғининг турли буюмлардан келувчи сигналларни идрок қилувчи нуқталари билан буюмларнинг сўзлардан иборат ифодаларини идрок этувчи нутқ марказлари ўртасида вақтинча алоқалар вужудга келган. Шундай қилиб, одамнинг мия пўстлоғида вақтинча алоқалар ҳосил бўлишида нутқ марказлари қатнашади. Юқорида тасвир этилган тажрибаларда биз электив иррадиация ҳодисасини кўрамиз. Электив иррадиация шундан иборатки, биринчи сигнал системасининг қўзғали-ши иккинчи сигнал системасига ва иккинчи сигнал системасидан биринчи сигнал системасига ўтади. Электив иррадиация иккинчи сигнал системасининг фаолиятида намоён бўладиган ва унинг биринчи сигнал системаси билан муносабатини таърифлаб берадиган бутунлай янги физиологик принципдир.
Одам сўзни айрим товуш ёки товушлар йиғиндиси сифатида эмас, балки муайян тушунча сифатида идрок этади, яъни унинг маъносини тушунади. Буни Л. А. Шварц тажрибалари исбот этади. Л. А. Шварц бирор сўзга, масалан, «сўқмоқ» сўзига шартли рефлекс ҳосил қилгач, бу сўзни унинг синоними, масалан, «йўл» сўзи билан алмаштирган.
Шартли рефлекс қайси сўзга ҳосил қилинган бўлса, ўша сўз («сўқмоқ») каби, синоним («йўл» сўзи) ҳам худди ўшандай шартли рефлектор реакцияни юзага чиқарди. Шартли сигнал бўлиб хизмат қилган сўз текшириладиган кишига таниш ажнабий сўз билан алмаштирилганда ҳам шунга ўхшаш ҳодиса кузатилади. «Нейтрал» сўзлар, яъни шартли рефлекс ҳосил қилиш учун ишлатилмаган сўзлар реакцияни юзага чиқармаганлиги жуда муҳимдир. Эшитилиш жиҳатдан бир-бирига яқин сўзлар, масалан, «тутун» сўзи шартли рефлексда «тугун» сўзи билан алмаштирилганда фақат дастлабки вақтда шартли рефлексни юзага чи-қариб турди. Жуда яқин орада бундай сўзлар дифференциалланадиган (ажратиладиган) бўлиб қолди ва улар шартли рефлексларни юзага чиқармай қўйди.
Ўқиш ва ёзиш актларида, таълим процессида қатнашувчи марказлар билан мия пўстлоғининг турли қисмлари ўртасида ҳам вақтинча алоқалар вужудга келади. Худди шу сабабларга кўра қўнғироқ товушига шартли рефлекс ҳосил бўлгач, «қўнғироқ» ёзувининг ўзи ўқишни биладиган кишида шартли рефлектор реакцияни вужудга келтиради.
Одам устидаги тажрибаларда нутқ сигналлари шартли таъсирловчини мустаҳкамлайдиган сигнал сифатида муваффақият билан қўлланилиши мумкин. Шу мақсадда шартли таъсирловчи, масалан, қўнғироқ товуш қўлланиши билан бирга сўзлар шаклида йўл-йўриқ берилади: «калитни босинг», «ўрнингиздан туринг», «қўлингизни тортиб олинг» дейилади ва ҳоказо. Шартли таъсирловчи сўзлар шаклидаги йўл-йўриқ билан бир неча марта такрорланиш натижасида (мисолимизда — қўнғироқ товушига) шартли рефлекс ҳосил бўлади, бунинг характери йўл-йўриққа мос келади. Сўз ғоят мустаҳкам шартли рефлексларни ҳосил қилишга асос бўла оладиган шартли сигнални мустаҳкамловчи кучли таъсиротдир.
Биринчи ва иккинчи сигнал системалари бир-биридан ажралмас системалардир. Одамнинг ҳамма идрок ҳамда тасаввурлари ва сезгиларининг кўпчилиги сўзлар билан ифодаланади. Бундан англашиладики, теварак-атрофдаги дунёда мавжуд буюм ва ҳодисалардан келувчи кон-крет сигналлар биринчи сигнал системасини қўзғатади, бу қўзғалиш эса иккинчи сигнал системасига ўтади.
Бола нутқни эгаллагунча, яъни тилга киргунча биринчи сигнал системаси иккинчи сигнал системасининг иштирокидан ташқари, якка ишлаши мумкин (патология ҳодисалари бундан мустасно).

Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   480   481   482   483   484   485   486   487   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish